Сайдуллаев Азамат Жўрақул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни эконометрик тадқиқ қилиш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2940.
Илмий раҳбар: Файзиев Рабим Алиқулович, физика-математика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Носир Маҳмудович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хомидов Соҳибмалик Олимович, Бухоро давлат университети, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий иқтисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар барқарорлигини таминлаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
панел маълумотлар асосида қурилган эконометрик модел орқали Ўзбекистонга кириб келаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига ижобий ва салбий тавсифдаги асосий омилларни таъсир этиш даражаларининг мақбул чегаралари аниқланган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми логарифмик қийматининг макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳажмини ошишига таъсири ялпи ички маҳсолотнинг логарифмик қиймати (п = 0,006 < 0,05), ишизлик даражаси (п = 0,000 < 0,05), эхпорт ҳажмининг логарифмик қиймати (п = 0,000 < 0,05), импорт ҳажмининг логарифмик қиймати (п = 0,522 > 0,05), инфлация даражаси (п = 0,067 > 0,05) қийматлари орқали асосланган;
жалб этилган хорижий инвестициялар ва яшил иқтисодиёт ўртасидаги муносабатни динамик эконометрик моделлаштириш асосида 2028 йилга қадар аҳоли жон бошига тўғри келадиган карбонат ангидрид гази чиқиндиси ҳажмининг прогноз қийматлари баҳоланган;
Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
панел маълумотлар асосида қурилган эконометрик модел орқали Ўзбекистонга кириб келаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимига ижобий ва салбий тавсифдаги асосий омилларни таъсир этиш даражаларининг мақбул чегаралари аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 23-апрелдаги 03-23-4406-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳоли жон бошига тўғри келувчи ялпи ички маҳсулот миқдорининг 1% га ўсиши тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг тахминан 1,6% га ўсишига олиб келади. Бу эса Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг ўсиши мамлакатга янада кўпроқ чет эл капитали кириб келишини таъминлайди;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми логарифмик қийматининг макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ҳажмини ошишига таъсири ялпи ички маҳсолотнинг логарифмик қиймати (п = 0,006 < 0,05), ишизлик даражаси (п = 0,000 < 0,05), эхпорт ҳажмининг логарифмик қиймати (п = 0,000 < 0,05), импорт ҳажмининг логарифмик қиймати (п = 0,522 > 0,05), инфлация даражаси (п = 0,067 > 0,05) қийматлари орқали асослаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 23-апрелдаги 03-23-4406-сонли малумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Жаҳон Банкининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг логарифмик қиймати кўрсаткичини 1 пунктга ошиши ЯИМни 0,23 га, лагланган қийматини эса 0,7 га ошириши, ишсизлик даражасини эса -0,2 га камайтириши аниқланган;
жалб этилган хорижий инвестициялар ва яшил иқтисодиёт ўртасидаги муносабатни динамик эконометрик моделлаштириш асосида 2028 йилга қадар баҳоланган аҳоли жон бошига тўғри келадиган карбонат ангидрид гази чиқиндиси ҳажмининг прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 23-апрелдаги 03-23-4406-сонли малумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ўрта муддатли даврда аҳоли жон бошига тўғри келадиган карбонат ангидрид гази чиқиндиси ҳажмининг мақбул даражасини чегаралаб турувчи инвестиция параметларини аниқлаш имкони яратилган;
Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилишни тартибга солиш ва рағбатлантириш механизмларининг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ифодаловчи эконометрик модел асосида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 23-апрелдаги 03-23-4406-сонли малумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг истиқболдаги асосий кўрсаткичлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.