Хамидова Дилором Муҳитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техникум ўқувчиларининг иқтисодий компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик дастурий воситасини яратиш ва қўллаш методикаси), 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.3.PhD/Ped8316.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муҳиддинова Нодира Мамалатиповна, педагогика фанлари номзоди, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент,
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик дастурий воситалар яратиш ва қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интерфаол технологиялар, рақамли платформалар, cасе-студй технологияси, инновацион ёндашувлар, модулли таълим, интерактив методлар ва кўникма трансформациясига кўра янги педагогик стратегияларни жорий этиш асосида аниқлаштирилган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш модели инновацион технологиялар, когнитив ёндашувлар, адаптив ўқитишнинг стратегиялари, рақамли экотизим, компетенсиявий ёндашув, талабалар билимини назорат қилиш мониторинг тизими, софт скиллс ривожи, адаптив таълим технологияларини кластер ҳамкорлик ва интерфаол экотизимини уйғунлашган комплекс ечимларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикаси маълумотлар таҳлили, автоматлаштирилган таълим тизимлари, маълумотлар таҳлили, виртуал ва кенгайтирилган ҳақиқат(АР/ВР) платформаларини ҳамда блокчейн технологияларини кооперациялаш, интерактив иқтисодий симуляцияларни қўллаш, янги авлод иқтисодий билимларни шакллантирувчи интеграциялашган юқори технологиялар асосида такомиллаштирилган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришни баҳолаш самарадорлигини аниқлаштириш интеграциялашган диагностик ва прогноз методлари, рақамли таҳлил воситалари ҳамда методологик янгиликларни қўллаш орқали, таълим самарадорлигини реал вақт режимида таҳлил қилиш ва ўқувчиларнинг иқтисодий кўникмаларини чуқур ўрганиш имкониятларини таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик дастурий воситасини яратиш ва қўллаш методикасига доир тадқиқот натижалари асосида;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари интерфаол технологиялар, рақамли платформалар, cасе-студй технологияси, инновацион ёндашувлар, модулли таълим, интерактив методлар ва кўникма трансформациясига кўра янги педагогик стратегияларни жорий этиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 11- декабрдаги 11-05-7110/04-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни ташкил этиш учун яратилган, мослашувчан, ўқувчиларнинг таълим олиш имконини кенгайтирган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш модели инновацион технологиялар, когнитив ёндашувлар, адаптив ўқитишнинг стратегиялари, рақамли экотизим, компетенсиявий ёндашув, талабалар билимини назорат қилиш мониторинг тизими, софт скиллс ривожи, адаптив таълим технологияларини кластер ҳамкорлик ва интерфаол экотизимини уйғунлашган комплекс ечимларини жорий этиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2020042147 рақамли “Олий таълим муассасалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 11- декабрдаги 11-05-7110/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг таълимини ташкил этишнинг педагогик моделини интерфаол методлар билан бир қаторда “Рақамли иқтисодиёт” фани доирасида мотивацион педагогик дастурий воситалар билан тўлдирилган таълим муҳити-“Электрон таълим педагогик датурий восита муҳити” ни қўллаш асосида такомиллаштиришга эришилган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикаси маълумотлар таҳлили, автоматлаштирилган таълим тизимлари, маълумотлар таҳлили, виртуал ва кенгайтирилган ҳақиқат(АР/ВР) платформаларини ҳамда блокчейн технологияларини кооперациялаш, интерактив иқтисодий симуляцияларни қўллаш, янги авлод иқтисодий билимларни шакллантирувчи интеграциялашган юқори технологиялар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли олий таълим муассалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактик ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 11- декабрдаги 11-05-7110/04-сон маълумотномаси) натижада талабаларда рақамли ва педадогик датурий восита-ахборот компетентлигини ривожланганлик даражасини самарали баҳолаш ҳамда рақамли ва педадогик датурий восита-ахборот компетентликни ривожлантириш технологияларисамарадорлигини аниқлаш имкони яратилган;
техникум ўқувчиларнинг иқтисодий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришни баҳолаш самарадорлигини аниқлаштириш интеграциялашган диагностик ва прогноз методлари, рақамли таҳлил воситалари ҳамда методологик янгиликларни қўллаш орқали, таълим самарадорлигини реал вақт режимида таҳлил қилиш ва ўқувчиларнинг иқтисодий кўникмаларини чуқур ўрганиш имкониятларини таҳлил қилиш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2020042147 рақамли олий таълим муассалари учун математика ва уни ўқитиш методикасидан 3Д тизимли интерактив ахборот таълим ресурсларини яратиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024- йил 11- декабрдаги 11-05-7110/04-сон маълумотномаси). Натижада талабалар таълим жараёнини ташкил этиш модели мазмуни, кенгайтирилган педагогик дастурий воситалар базаси кенг жорий этиш орқали такомиллаштирилган ҳамда таълим жараёнларини самарадорлигини оширишга эришилган.