Маматов Аваз Мухиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантиришда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8913.
Илмий раҳбар: Маҳманов Орифжон Қудратович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01
Расмий оппонентлар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлар доктори, профессор; Шерманова Феруза Джумабоева, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантиришда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ахборотлар билан ишлаш компетентлигига уйғунлаштирилган ижодий фаол муҳитни яратиш, ўқув фаолияти ахборот-методик таъминотини кенгайтириш ва назорат қилишни автоматлаштириш ҳамда ўз-ўзини касбий ривожлантириш мақбуллигини таҳлилий таснифлаш асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели халқаро баҳолаш тадқиқот талабларига мосликни таъминлашга йўналтирилган амалиёт билан боғлиқлик, кўргазмалилик, тарбия ва ривожлантирувчи таълим каби тамойилларини тизимли-интегратив, инновацион-фаолиятли ёндашувларга уйғунлаштириш ҳамда мавжудлик, интенсив, ижодкорлик кўрсаткичларини дастурий таъминот мазмуни ва воситалари дидактик мазмунига изчил интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
рақамлаштириш шароитида дастурий таъминот воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси фундаментал халқаро баҳолаш дастурлари малака талабларини касбий-ахборот билимдонлик, фаоллик ва ўз-ўзини касбий ривожлантириш элементларига кўра яхлитлаш ҳамда якка, гуруҳли ва жамоавий дарсларни ташкил этиш ва оғзаки, муаммоли, интерактив, инновацион методлар таъсирчанлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашнинг мотивацион, назарий, когнитив, креатив ва жараёнли интегратив мезонларига кўра юқори, ўрта ва қуйи даражаларига пропорсиогнал мослаштириш, фанлараро узвийликни таъминлаш ҳамда ахборотни йиғиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш функсияларининг динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантиришда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари:
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ахборотлар билан ишлаш компетентлигига уйғунлаштирилган ижодий фаол муҳитни яратиш, ўқув фаолияти ахборот-методик таъминотини кенгайтириш ва назорат қилишни автоматлаштириш ҳамда ўз-ўзини касбий ривожлантириш мақбуллигини таҳлилий таснифлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабардаги 11-05-7587/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган;
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели халқаро баҳолаш тадқиқот талабларига мосликни таъминлашга йўналтирилган амалиёт билан боғлиқлик, кўргазмалилик, тарбия ва ривожлантирувчи таълим каби тамойилларини тизимли-интегратив, инновацион-фаолиятли ёндашувларга уйғунлаштириш ҳамда мавжудлик, интенсив, ижодкорлик кўрсаткичларини дастурий таъминот мазмуни ва воситалари дидактик мазмунига изчил интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабардаги 11-05-7587/04 рақамли далолатномаси). Натижада рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш модели мазмуни интенсивлаштирилган;
рақамлаштириш шароитида дастурий таъминот воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш методикаси фундаментал халқаро баҳолаш дастурлари малака талабларини касбий-ахборот билимдонлик, фаоллик ва ўз-ўзини касбий ривожлантириш элементларига кўра яхлитлаш ҳамда якка, гуруҳли ва жамоавий дарсларни ташкил этиш ва оғзаки, муаммоли, интерактив, инновацион методлар таъсирчанлигини ошириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабардаги 11-05-7587/04 рақамли далолатномаси). Натижада рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантиришда педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш методикаси мазмуни бойитилган;
рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги баҳолашнинг мотивацион, назарий, когнитив, креатив ва жараёнли интегратив мезонларига кўра юқори, ўрта ва қуйи даражаларига пропорсионал мослаштириш, фанлараро узвийликни таъминлаш ҳамда ахборотни йиғиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш функсияларининг динамиклигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Медиасаводхонлик ва ахборот маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабардаги 11-05-7587/04 рақамли далолатномаси). Натижада рақамлаштириш шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ошган.