Sayt test rejimida ishlamoqda

Казахбаев Эркинбай Сарсен улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. PhD/Iqt2904.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Бехзод Умиджанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳаларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришда жараёнга таъсир этувчи омиллар таркибида миллий хусусиятлар, аёлларнинг оиладаги мавқеи ва ижтимоий вазифаларини эътиборга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда рақамли компетенция ва ижтимоий нормалар устуворлигининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудудлар хизмат кўрсатиш соҳасида хотин-қизлар тадбиркорлигининг рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш усули хотин-қизлар тадбиркорлигининг рақобатбардошлик салоҳияти кўрсаткичларининг аҳамиятлилик даражасига асосан ўзгариш динамикасининг вазн коеффициентларини аниқлашга кўра такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаоллигини оширишда ҳудудий дастурни ишлаб чиққан ҳолда, жумладан уларни интеллектуал меҳнатга тайёрловчи махсус ўқув марказларини ташкил этиш, ишсиз аёллар бандлигини оширишда экспресс-хизматлар кўрсатиш, тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўзаро мулоқот ва шартномалар тузишга ихтисослаштирилган платформани жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожланиш ва соҳада хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги даражасини оширишнинг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
хизмат кўрсатиш соҳаларида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришда жараёнга таъсир этувчи омиллар таркибида миллий хусусиятлар, аёлларнинг оиладаги мавқеи ва ижтимоий вазифаларини эътиборга олган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда рақамли компетенция ва ижтимоий нормалар устуворлигининг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида 2024-2026-йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 01/10-19-сон маълумотномаси). Ушбу соҳада хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш омилларини аниқлаш орқали уларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва рағбатлантириш муҳитини яратишга муайян даражада хизмат қилган;
ҳудудлар хизмат кўрсатиш соҳасида хотин-қизлар тадбиркорлигининг рақобатбардошлигини рейтинг баҳолаш усули хотин-қизлар тадбиркорлигининг рақобатбардошлик салоҳиятини кўрсаткичларининг аҳамиятлилик даражасига асосан ўзгариш динамикасининг вазн коеффициентларини аниқлашга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида 2024-2026-йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдала-нилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 01/10-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудларда хотин-қизлар тадбиркорлиги рақобатбардошлик рейтингини баҳолаш асосида ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион фаолиятни ривожлантириш ва тадбиркорликни кенгроқ қамраб олиш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича хотин-қизларнининг тадбиркорлик фаоллигини оширишда ҳудудий дастурни ишлаб чиққан ҳолда, жумладан уларни интеллектуал меҳнатга тайёрловчи махсус ўқув марказларини ташкил этиш, ишсиз аёллар бандлигини оширишда экспресс-хизматлар кўрсатиш, тадбиркор хотин-қизлар ўртасида ўзаро мулоқот ва шартномалар тузишга ихтисослаштирилган платформани жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “Қорақалпоғистон Республикасида 2024-2026-йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 01/10-19-сон маълумотномаси). Таклиф хотин-қизлар интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг тадбиркорлик фаоллигини оширишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва истиқболли йўналишларни амалиётга жорий қилишда муайян даражада хизмат қилган;
    Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожланиш ва соҳада хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги даражасини оширишнинг 2030 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида 2024-2026-йилларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 18 февралдаги 01/10-19-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030 йилга Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш тармоқларида банд бўлган хотин-қизлар сонини 6,7 %га ва минтақада фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор хотин-қизлар сонини 8,2%га оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish