Sayt test rejimida ishlamoqda

Досмуратова Шахиста Кенгашовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида бизнес-жараёнларини режалаштиришнинг ташкилий услубий  жиҳатларини такомиллаштириш», 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/Iqt3999.
Илмий раҳбар: Менгликулов Бахтиёр Юсупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аитимбетов Амирбек Қоишибекович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида бизнес-жараёнларини режалаштиришнинг ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “бизнес-жараёнларини режалаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ёки ташкилотнинг бизнес жараёнларини самарали ташкил этиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мақсадларга эришиш учун стратегия, тактика ва операцион тадбирларни белгилаш жараёнини қисқа муддатли (операцион) ва узоқ муддатли (стратегик) режалаштиришда балиқчилик хўжаликларининг ўзига хос фаолият хусусиятларини эътиборга олувчи таҳлилий воситалар ва бизнес-моделлаштириш усулларини қўллаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
балиқчилик харажатлари таснифининг калькуляция моддалари бўйича тасниф белгиси “балиқларнинг ўлимидан йўқотишлар”, “балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари” ҳамда режалаштириш қамрови бўйича тасниф белгиси “режалаштирилган ва режалаштирилмаган харажатлар” каби қўшимча тасниф элементларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатларининг назорат қилинадиган кўрсаткичларининг стратегик (12-17%), асосий (30-35%), назорат (5-10%), оператив режалаштириш (20-25%), режанинг бажарилиши (8-13%) гуруҳлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали режалаштирилган маҳсулот таннархи кўрсаткичларининг бухгалтерия ҳисоби ва назоратини самарали ташкил этиш асосланган;
иқлим ўзгариши шароитида ёғингарчиликлар миқдори, йиллик ҳарорат даражаси, балиқчилик хўжаликлари сони, бир килограмм балиқнинг ўртача нархи, ҳовузлар сони ва майдони омилларининг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида Қорақалпоғистон Республикасида балиқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “бизнес-жараёнларини режалаштириш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхона ёки ташкилотнинг бизнес жараёнларини самарали ташкил этиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мақсадларга эришиш учун стратегия, тактика ва операцион тадбирларни белгилаш жараёнини қисқа муддатли (операцион) ва узоқ муддатли (стратегик) режалаштиришда балиқчилик хўжаликларининг ўзига хос фаолият хусусиятларини эътиборга олувчи таҳлилий воситалар ва бизнес-моделлаштириш усулларини қўллаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнес режалаштириш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда корхона ёки ташкилотнинг бизнес жараёнларини режалаштиришда балиқчилик хўжаликларининг ўзига хос фаолият хусусиятларини эътиборга олувчи таҳлилий воситалар ва бизнес-моделлаштириш усулларини қўллаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “бизнес-жараёнларини режалаштириш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
балиқчилик харажатлари таснифининг калкуляция моддалари бўйича тасниф белгиси “балиқларнинг ўлимидан йўқотишлар”, “балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари” ҳамда режалаштириш қамрови бўйича тасниф белгиси “режалаштирилган ва режалаштирилмаган харажатлар” каби қўшимча тасниф элементларини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 02 декабрдаги 02/013-4710/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши, балиқларнинг ўлимидан йўқотишлар, балиқларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, режалаштирилган ва режалаштирилмаган харажатлар тасниф элементлари бўйича маълумотларнинг ўз вақтида, тўғри ва аниқ шакллантирилишини таъминлаган ва самарали бошқарув қарорлари қабул қилинишига ёрдам берган;
балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатларининг назорат қилинадиган кўрсаткичларининг стратегик (12-17%), асосий (30-35%), назорат (5-10%), оператив режалаштириш (20-25%), режанинг бажарилиши (8-13%) гуруҳлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш орқали режалаштирилган маҳсулот таннархи кўрсаткичларининг бухгалтерия ҳисоби ва назоратини самарали ташкил этиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 02- yдекабрдаги 02/013-4710/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, балиқчилик хўжаликларида маҳсулот таннархини режалаштириш кўрсаткичлари бажарилишини назорат қилишни ишлаб чиқилган алгоритм асосида ҳамда ишлаб чиқариш харажатларининг назорат қилинадиган кўрсаткичларини гуруҳлашни берилган таклиф асосида амалга ошириш имконияти яратилган;
иқлим ўзгариши шароитида ёғингарчиликлар миқдори, йиллик ҳарорат даражаси, балиқчилик хўжаликлари сони, бир килограмм балиқнинг ўртача нархи, ҳовузлар сони ва майдони омилларининг ўзаро таъсирини ифодаловчи эконометрик модель асосида Қорақалпоғистон Республикасида балиқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 02 декабрдаги 02/013-7410/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши Қорақалпоғистон Республикасида балиқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish