Ахмедов Зохид Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий маҳсулотларни минтақавий ва халқаро бозорларга чиқишини таъминлашда транспорт логистикаси хизматларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD /Iqt3708
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салохитдинов Шерзод Фарходович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий маҳсулотларни минтақавий ва халқаро бозорларга чиқишини таъминлашда транспорт логистикаси хизматларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий транспорт логистикаси хизматлар сифати, маҳсулотларни минтақавий ва халқаро бозорга етказишнинг транзит имкониятларини оширувчи транспорт коридорлари барқарорлигини таъминлашда логистика хизматлари бозорларнинг ривожланиш натижавийлигини баҳолаш услубияти самарадорликни баҳоловчи иқтисодий, техник-технологик ва ташкилий-ҳуқуқий омилларнинг ўзаро алоқадорлигига кўра такомиллаштирилган;
минтақавий ва халқаро транспорт тизимидан манфаатдор давлатлар ҳамкорлик асосида самарали фойдаланишининг инновацион амалиёти транспорт логистикаси марказларини ташкил этиш ва фаолиятни мувофиқлаштириш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
йўналишларга кўра юк ташишнинг транспорт-терминал тизими хизматлари барқарор ривожланиш прогноз параметрлари ҳамда Жиззах вилояти автомобил транспортининг юк айланмаси ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг прогноз вариантлари ишлаб чиқилган;
транспорт соҳасига киритилаётган инвестициялар орқали транспорт логистикаси хизматларининг сифатини таъминлашда замонавий логистика ва етказиб беришлар занжири самарадорлиги тамойиллари таркибида мазкур занжирда инновацион шаклларни тартибга солишининг мувофиқлаштириш каби тамойилларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий маҳсулотларни минтақавий ва халқаро бозорларга чиқишини таъминлашда транспорт логистикаси хизматларини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
замонавий транспорт логистикаси хизматлар сифати, маҳсулотларни минтақавий ва халқаро бозорга етказишнинг транзит имкониятларини оширувчи транспорт коридорлари барқарорлигини таъминлашда логистика хизматлари бозорларнинг ривожланиш натижавийлигини баҳолаш услубияти самарадорликни баҳоловчи иқтисодий, техник-технологик ва ташкилий-ҳуқуқий омилларнинг ўзаро алоқадорлигига кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2030 йилларда Автомобил йўлларини ривожлантириш Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини (ID-20825) тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 04/97/-5/5-1634-сон маълумотномаси). Таклиф халқаро бозорларга чиқишда транспорт-логистика тизимини самарали ташкил қилиш ва унга кўра халқаро рейтингдаги ўрнини оширишга муайян даражада хизмат қилади;
минтақавий ва халқаро транспорт тизимидан манфаатдор давлатлар ҳамкорлик асосида самарали фойдаланишининг инновацион амалиёти транспорт логистикаси марказларини ташкил этиш ва фаолиятни мувофиқлаштириш кабиларга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2025 йил 24 январдаги 08-10-02-сон далолатномаси). Таклиф миллий транспорт логистикаси фаолиятида минтақавий ва халқаро транспорт тизимидан фойдаланиш самарадорлигни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
йўналишларга кўра юк ташишнинг транспорт-терминал тизими хизмат-лари барқарор ривожланиш прогноз параметрлари ҳамда Жиззах вилояти автомобил транспортининг юк айланмаси ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг прогноз вариантларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан “Транспорт Коммуникациялари Модернизацияси (Генсхема-2050)” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 04/97-5/5-1634-сон маълумотномаси). Таклиф минтақавий ва халқаро бозорларга чиқишида транспорт-логистика хизматидан мақсадли фойдаланишга кўра маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
транспорт соҳасига киритилаётган инвестициялар орқали транспорт логистикаси хизматларининг сифатини таъминлашда замонавий логистика ва етказиб беришлар занжири самарадорлиги тамойиллари таркибида мазкур занжирда инновацион шаклларни тартибга солишининг мувофиқлаштириш каби тамойилларини ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм” масалалари қўмитаси томонидан амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм” масалалари қўмитасининг 2025 йил 24 январдаги 08-10-02-сон далолатномаси). Таклиф мураккаб халқаро иқтисодий муносабатлар, ташқи савдо алоқалари глобаллашувида 2030 йилга қадар миллий маҳсулотларни минтақавий ҳамда халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайти-ришга ҳамда хизматлар бозори ҳолатини баҳолаш ва муҳим кўрсаткичларни аниқлашнинг услубий асосларини такомиллаштиришга муайян даражада хизмат қилган.