Қосимов Суннат Ҳатамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро йўналишларда юк ташишни ташкил этишнинг транспорт-терминал тизими самарадорлигини ошириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3711.
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
IК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Темирханов Абдулла Утебай-ули, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро йўналишларда юк ташишни ташкил этишнинг транспорт-терминал тизими самарадорлигини оширишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро юк ташишга ихтисослаштирилган транспорт-терминал хизмати самарадорлигини баҳолаш ёндашуви ташиш терминалларини кенгайтириш, халқаро ташув ва логистик жараёнининг ўзаро таркибий элементлари мутаносиблигида эҳтиёжни қондириш ва моддий ресурсларни уйғунлаштиришга кўра такомиллаштирилган;
транспорт-терминал тизимига инновацион технологияларни қўллаш ёндашуви технологик тузилмаларнинг мувофиқ ўзгариши асосида транспорт хизматларини ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришни таъминлашга кўра такомиллаштирилган;
Жиззах вилоятида транспорт-терминал хизматлар кўрсатиш тизимининг ривожланиши тенденцияси, мақсадли параметрлар боғлиқлиги корреляцияси ва таъсир этувчи омилларга кўра транспорт-терминал хизмат кўрсатиш ҳажми, транспорт хизматлар кўрсатиш ҳажми, халқаро йўналишларда юк ташиш ҳажми ва хизмат кўрсатиш соҳасида инновациялар ҳажмининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари асосланган;
ягона транспорт тизимига таъсир кўрсатувчи самарали транспорт-терминал тизимининг модели хусусий инвестицияларнинг инвестициявий жозибадорликни ошириш устуворлиги асосида стандартларга жавоб берувчи транспорт-терминал марказлари тармоғини кенгайтиришга кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро йўналишларда юк ташишни ташкил этишнинг транспорт-терминал тизими самарадорлигини ошириш юзасидан олинган натижалар асосида:
халқаро юк ташишга ихтисослаштирилган транспорт-терминал хизмати самарадорлигини баҳолаш ёндашуви ташиш терминалларини кенгайтириш, халқаро ташув ва логистик жараёнининг ўзаро таркибий элементлари мутаносиблигида эҳтиёжни қондириш ва моддий ресурсларни уйғунлаштиришга кўра такомиллаштириши бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 31 октябрдаги 4/10430-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф халқаро бозорларга чиқишда логистика самарадорлигини ошириш ва тизимни жадал ривожлантириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
транспорт-терминал тизимига инновацион технологияларни қўллаш ёндашувини технологик тузилмаларнинг мувофиқ ўзгариши асосида транспорт хизматларини ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришни таъминлашга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 31 октябрдаги 4/10430-сон маълумотномаси). Натижада минтақавий ва халқаро транспорт тизимида юк ва йўловчиларни ташишда янги инновацион ва рақамли технологияларни кенг қўллаш имкониятлари яратилган;
Жиззах вилоятида транспорт-терминал хизматлар кўрсатиш тизимининг ривожланиши тенденцияси, мақсадли параметрлар боғлиқлиги корреляцияси ва таъсир этувчи омилларга кўра транспорт-терминал хизмат кўрсатиш ҳажми, транспорт хизматлар кўрсатиш ҳажми, халқаро йўналишларда юк ташиш ҳажми ва хизмат кўрсатиш соҳасида инновациялар ҳажмининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 31 октябрдаги 4/10430-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасида инновациялар ҳажмини истиқболда ўртача 13 фоизга ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
ягона транспорт тизимига таъсир кўрсатувчи самарали транспорт-терминал тизимининг моделини хусусий инвестицияларнинг инвестициявий жозибадорликни ошириш устуворлиги асосида стандартларга жавоб берувчи транспорт-терминал марказлари тармоғини кенгайтиришга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 31 октябрдаги 4/10430-сон маълумотномаси). Натижада минтақа ва халқаро миқёсда замонавий, қулай транспорт тизимини ривожлантириш, транспорт харажатларини қисқартириш ва ўз навбатида минтақа орқали ташилаётган транзит оқимини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.