Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанова Дилрабохон Мамировнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фатик коммуникация ва унинг ўзбек мулоқот хулқида тутган ўрни”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Fil3713.
Илмий раҳбар: Муминов Сидикжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Жамолдинова Дилноза Мирҳожиддиновна, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мулоқот хулқида фатик мулоқотнинг назарий ҳамда амалий асосларини  ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилшунослигида фатик мулоқот назарияси, унинг фатик ҳодиса сифатида нутқда ифода топиши, миллий-маданий хусусиятлари лингвокултурологик аспектда ёритиб берилган;
нутқда фатик мулоқот билан параллел қўлланиладиган мулозамат, манзират, иззат-икром, илтифот, лутф, хушомад, мақтов, изҳори дил каби ифодалар асосида ҳодисанинг ўзига хос томонлари, шунингдек, бундай мулоқотнинг миллий менталитет билан боғлиқ маданий жиҳатлари аниқланган;
фатик мулоқотнинг услубий (бошқа услублар билан боғлиқлиги) ва ҳудудий хосланиши (марғилонликлар нутқида фатик мулоқотнинг устуворлиги) сўзлашув нутқи ва бадиий матнлар таҳлили асосида далилланган;
фатик мулоқотнинг ижтимоий хосланиши, жумладан, жинс, ёш, касб-кор билан боғлиқ жиҳатлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишининг асосий натижаларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
нутқда фатик мулоқот билан параллел қўлланиладиган мулозамат, манзират, иззат-икром, илтифот, лутф, хушомад, мақтов, изҳори дил каби ифодалар асосида ҳодисанинг ўзига хос томонлари, шунингдек, бундай мулоқотнинг миллий менталитет билан боғлиқ маданий жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография  академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари тўпламини (электрон луғатларни) яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хареография академиясининг 2024-йил 29-октябрдаги 1/04-134-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишда миллий менталитетни инобатга олишга оид назарий маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек тилшунослигида фатик мулоқот назарияси, унинг фатик ҳодиса сифатида нутқда ифода топиши, миллий-маданий хусусиятлари лингвокултурологик аспектда ёритиб берилган хулосалардан 2021-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография  академиясида амалга оширилган “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081773 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хареография академиясининг 2024-йил 28-декабрдаги 1/04-149-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишда миллий менталитетни инобатга олишга оид назарий маълумотлар билан бойитилган;
фатик мулоқотнинг услубий (бошқа услублар билан боғлиқлиги) ва ҳудудий хосланиши (марғилонликлар нутқида фатик мулоқотнинг устуворлиги), ижтимоий хосланиши, жумладан, жинс, ёш, касб-кор билан боғлиқ жиҳатлари ҳақидаги хулосалардан 2023-2024-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 29-октябрдаги 26-36-915-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг замонавий ўзбек зиёлилари  ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга, туркум дастурлар ссенарийсининг такомиллашувига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish