Sayt test rejimida ishlamoqda

Мелиқўзиев Аброржон Акрам ўғлининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақил таълим асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш тахнологияси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4794
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Бакиров Тўлқинжон Юнусалиевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор. 
Хўжаярова Нафиса Султонмурадовна педагогика фанлари номзоди (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини мустақил таълим асосида ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“ҳисобдорлик кўникмалари”нинг консептуал таҳлили асосида олий педагогик таълимда талабаларнинг ҳисобдорлиги механизмларини такомиллаштириш, ўқув машғулотлари самарадорлигига эришишда ҳисобдорлик мажбуриятларини мустақил таълим асосида шакллантириш, ҳисобдорлик мотивларининг ўз-ўзини англаш, ўз устида ишлаш, ўз-ўзига баҳо бериш каби комронентларини киритиш асосида аниқлаштирилган; 
талабаларнинг ҳисобдорлик фазилатлари асосида касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълим тизимини модернизациялаш (педагог ва талабанинг интеграл ҳисобдорлигини ташкил қилиш), таянч компетенсияларни ривожлантирувчи ҳисобдорлик кўникмаларни шакллантиришда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, ўқув-билиш фаолияти ва унинг натижаларини назорат қилишнинг лойиҳавий асослари аниқлаштирилган; 
мустақил таълим асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш модели унинг мақсадга йўналитирилган блокидаги вазифалар ва тамойиллар, мазмунга доир блокдаги йўналтириш, жараёнга доир, натижавийлик босқичларида ташкил этиладиган мустақил таълимни когнитив, ташкилий фаолиятга доир ва аксиологик мезонлар асосида баҳолаш ва даражаларни аниқлаш шакллари, методлари ва воситаларини киритиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими очиқ, адолатли ва шаффоф тизимини яратиш, мустақил таълимни ташкил этиш жараёнини рақамлаштириш, автономлаштириш ва мустақил таълим торшириқларини оф-лайн ва он-лайн бажаришнинг индивидуаллиги, узлюксизлиги ва амалиёт билан боғлиқлиги тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“ҳисобдорлик кўникмалари”нинг консептуал таҳлили асосида оилй педагогик таълимда талабаларнинг ҳисобдорлиги механизмларини такомиллаштириш, ўқув машгуълотлари самарадорлигига эришишда ҳисобдорлик мажбуриятларини мустақил таълим асосида шакллантириш, ҳисобдорлик мотивларининг ўз-ўзини англаш, ўз устида ишлаш, ўз-ўзига баҳо бериш каби комронентларини киритиш асосида аниқлаштирилганлигига доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 13-январдаги 04/11-1231-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг ўрни ва имкониятлари аниқлаштиришга хизмат қилган. 
талабаларнинг ҳисобдорлик фазилатлари асосида касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил таълим тизимини модернизациялаш (педагог ва талабанинг интеграл ҳисобдорлигини ташкил қилиш), таянч компетенсияларни ривожлантирувчи ҳисобдорлик кўникмаларни шакллантиришда ўзини-ўзи таҳлил қилиш, ўқув-билиш фаолияти ва унинг натижаларини назорат қилишнинг лойиҳавий асослари аниқлаштирилганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-рақамли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 16-январдаги 04/11-1445-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини мустақил таълим асосида ривожлантиришнинг лойиҳавий технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган. 
мустақил таълим асосида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш модели унинг мақсадга йўналитирилган блокидаги вазифалар ва тамойиллар, мазмунга доир блокдаги йўналтириш, жараёнга доир, натижавийлик босқичларида ташкил этиладиган мустақил таълимни когнитив, ташкилий фаолиятга доир ва аксиологик мезонлар асосида баҳолаш ва даражаларни аниқлаш шакллари, методлари ва воситаларини киритиш орқали такомиллаштирилганлигига доир илмий янгиликлар Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи асосида берилган 4146679650224625775-рақам билан рўйхатга олинган нашр рухсатномаси асосида бакалавриат йўналиши талабалари учун нашрга тавсия этилган “Ижтимоий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университенинг 2025-йил 17-январдаги 04/336-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини мустақил таълим асосида ривожлантириш тизими самарадорлиги такомиллшатришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган. 
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантириш тизими очиқ, адолатли ва шаффоф тизимини яратиш, мустақил таълимни ташкил этиш жараёнини рақамлаштириш, автономлаштириш ва мустақил таълим торшириқларини оф-лайн ва он-лайн бажаришнинг индивидуаллиги, узлюксизлиги ва амалиёт билан боғлиқлиги тамойиллари асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 13-январдаги 04/11-1231-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳисобдорлик кўникмаларини ривожлантиришда мустақил таълимнинг ўрни ва имкониятлари аниқлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish