Куранбаева Хуснора Абдуллаевнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини методик такомиллаштириш (она тили ва ўқиш саводхонлиги дарслари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5071.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ахмедова Малохат Эргашевна Педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент амалий фанлар университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Казиева Тургуной Турсунбаевна, Педагогика фанлари доктори, доцент, Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, Педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги методикасини лингвопедагогик ёндашувга асосланган компетенсияларини методик такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги методикаси дарсларида лингвопедагогик компетенсияларни ривожлантириш методикаси коммуникатив, интегратив, креатив нутқий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш, баён этиш услублари, функсионал-семантик, модулли, прагматик, лингвистик, интегратив ёндашув асосида билимларни мустаҳкамлаш, она тили ва ўқиш саводхонлиги методикаси дарсларида лингвопедагогик компетенсияларнинг назарий асосларини вазиятли вазифалар тизими асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларига таъсир қилувчи педагогик воситаларни ривожлантириш тизимли, нутқий-дидактик, таъриф, тасниф, топшириқ, машқ фарқланиб, ўқувчиларда нутқий компетенсияни ривожлантиришга қаратилган жорий-тактик, стратегик ва вариатив қоидалар когнитив-прагматик жиҳатларга кўра такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини оғзаки ва ёзма нутқни коррексиялашга қаратилган ностандарт, интегратив тавсифдаги машқ ва топшириқлар, вербал-новербал мулоқот қилишига хизмат қилувчи ўқув топшириқларини бажариш билан боғлиқ компонентлар 1–4- синфлар учун спиралсимон тамойил асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги лингвопедагогик компетенсиялари методик такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқнинг коммуникатив хусусиятлари стратегик ривожланиш тенденсияларига босқичма- босқич мослаштириш замонавий таълим парадигмасининг методик компонентлари асосида тажриба-синов ишлари самарадорлигини баҳолаш, модел ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги методикаси фани дарсларида лингвопедагогик компетенсияларини методик такомиллаштириш тадқиқотидан олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги методикаси дарсларида лингвопедагогик компетенсияларни ривожлантириш методикаси коммуникатив, интегратив, креатив нутқий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш, баён этиш услублари, функсионал-семантик, модулли, прагматик, лингвистик, интегратив ёндашув асосида билимларни мустаҳкамлаш, она тили ва ўқиш саводхонлиги методикаси дарсларида лингвопедагогик компетенсияларнинг назарий асосларини вазиятли вазифалар тизими асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар асосида 60110500 – Бошланғич таълим бакалавриат йўналиш талабалари учун “Она тили – ўқитиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик яратилган. (Олий таълим фан ва инновация вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи асосида берилган, 491016 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, она тили таълим мазмунида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини оғзаки ва ёзма нутқни коррексиялашга қаратилган ностандарт, интегратив тавсифдаги машқ ва топшириқлар, вербал-новербал мулоқот қилишига хизмат қилувчи ўқув топшириқларини бажариш билан боғлиқ компонентлар 1–4- синфлар учун спиралсимон тамойил асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг она тили ва ўқиш саводхонлиги лингвопедагогик компетенсиялари методик такомиллаштиришда “Она тили ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 438046 рақамли нашр рухсатномаси). (Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети, 2024- йил 2-август 11-05-3952/04-сон далолатномаси асос сифатида). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини такомиллаштириш, узлюксизликни таъминлаш асосида, савол ва топшириқ кўникмаларининг такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг лингвопедагогик компетенсияларини такомиллаштириш модели оғзаки ва ёзма нутқни коррексиялашга қаратилган ностандарт, интегратив тавсифдаги машқ ва топшириқлар, вербал-новербал мулоқот қилишига хизмат қилувчи топшириқларни тушуниш ҳамда ўқув топшириқларини бажариш билан боғлиқ компонентлар 1–4-синфлар учун спиралсимон тамойил асосида ўргатиш методикаси такомиллаштиришга оид ва амалий таклифлардан Тошкент амалий фанлар университетининг 60110500 – Бошланғич таълим бакалавриат йўналиши талабалари учун 2024-йил “Зухра барака бизнес МЧЖ” нашриётидан чиққан “Бошланғич таълимда она тили” номли ўқув қўлланмасини тузишда фойдаланилган. (Тошкент амалий фанлар университетининг 2024-йил 25- декабрдаги 1262-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитишнинг илмий-методик асослари ҳамда таълим олувчиларда нутқий компетенсиясини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг оғзаки ва ёзма нутқнинг коммуникатив хусусиятлари стратегик ривожланиш тенденсияларига босқичма- босқич мослаштириш замонавий таълим парадигмасининг методик компонентлари асосида тажриба-синов ишлари самарадорлигини баҳолаш, модел ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида “Бошланғич таълимда она тили” номли дарсликни тузишда фойдаланилган. (Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-март 55- сонли буйруғи, 55305 рақамли нашр рухсатномаси). (Тошкент амалий фанлар университетининг 2024-йил 25-декабрдаги 1263-сон маълумотномаси). Натижада, “Бошланғич таълимда она тили” фанини ўқитишнинг илмий-методик асослари ҳамда таълим олувчиларда ўқув топшириқлари тузишнинг бирлиги, юзасидан билимларни ўзлаштириш йўллари усул ва воситаларини ҳамда методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.