Мамажонов Ўткирбек Тожиддиновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш (Умумий педагогика фани мисолида)”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4581
Илмий раҳбар: Атакулова Наргизахон Алижоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: Маъмуров Баходир Бахшуллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш технологиясини методик такомиллаштиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“маънавий компетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти бўлажак ўқитувчилардаги касбий фаолият механизмларини ҳамда маънавият ва маданият уйғунлигидаги шахсий, касбий, маънавий компетентлик, маънавий билимдонлик, маънавий қадриятларга эгалик даражаларини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни методик такомиллаштиришнинг эмоционал психологик ўзига хосликлари асосида очиб берилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг шахсий ва касбий компетенсиялари инсонпарварлик омилларини белгиловчи талабчанлик, ҳаққонийлик, ҳалоллик, меҳрибонлик, хушмуомалалик шахсий ҳамда маънавий билимдонлик, педагогик лаёқат ва эрудицияга эгалик сифатларини ўзида намоён этувчи таълим модели педагогик акмеология, аксиология ва деонтология тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий компетентлик даражасини ривожлантиришнинг мақсадли таълим технологиялари аксиологик ва деонтологик ёндашувлар воситасида ва интегратив методлардан узвий, узлюксиз, тизимли фойдаланишга йўналтирилган педагогик-психологик имкониятлар тафаккур, ҳиссиёт, ижтимоий фаолият, муомала жараёнларини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий етуклик даражасини оширишнинг методик тавсиялари мулоқот тамойилларини таъминловчи илмийлик, фаоллик, ижодийлик, шериклик (субект-субектлик) ўзида акс эттирган шахснинг идрок этиш, тушуниш, фаолиятни таҳлил этиш, ижтимоий мақсадга мувофиқликни қатъий белгилаш каби компетенсияларини баҳолаш мезонлари ҳамда мулоқотнинг ижтимоий-персептив услубини фаоллаштирувчи технологиялардан фойдаланишга йўналтирилган маънавий билимдонлик, қадриятларга эгалик имкониятлари билан боғлиқ омилларга асосланиб такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш технологиясини методик такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
“маънавий компетентлик” тушунчасининг мазмун-моҳияти бўлажак ўқитувчилардаги касбий фаолият механизмларини ҳамда маънавият ва маданият уйғунлигидаги шахсий, касбий, маънавий компетентлик, маънавий билимдонлик, маънавий қадриятларга эгалик даражаларини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни методик такомиллаштиришнинг эмоционал психологик ўзига хосликлари асосида очиб берилган таклиф ва тавсиялардан 5111700 - Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, №232-716 гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетентлигини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш жараёнида талабаларда маънавий компетенсияларни ривожлантиришни таъминловчи дидактик таъминотнинг сифатини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда маънавий етуклик даражасини оширишни таъминловчи илмийлик, фаоллик, ижодийлик, шериклик (субект-субектлик) мулоқоти тамойилларини ўзида акс эттирган методик тавсиялар шахснинг идрок этиш, тушуниш, фаолиятни таҳлил этиш, ижтимоий мақсадга мувофиқликни қатъий белгилаш каби компетенсияларини баҳолаш мезонлари ҳамда мулоқотнинг ижтимоий-персептив услубини фаоллаштирувчи технологиялардан фойдаланишга йўналтирилган маънавий билимдонлик, қадриятларга эгалик имкониятлари билан боғлиқ омилларга асосланиб такомиллаштиришга доир методик тавсиялардан Андижон давлат университетида 2017-2019 йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-17- рақамли “Маънавий бегоналашувининг олдини олишда шахс фаоллигини оширишнинг ижтимоий-педагогик тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2024-йил 5-декабрдаги 04-2729-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетенцияларини ривожлантиришни таъминловчи таълим-тарбия мазмуни интерфаол методикалар билан бойитилган.
бўлажак ўқитувчиларда инновацион, аксиологик ва деонтологик ёндашувлар воситасида ўқитиш орқали маънавий компетентлик ва билимдонликни мақсадли таълим технологиялари ва интегратив методлардан узвий, узлюксиз, тизимли фойдаланишга йўналтирилган педагогик-психологик имкониятлар тафаккур, ҳиссиёт, ижтимоий фаолият, муомала жараёнларини таъминлаш асосида такомиллаштиришган методик тавсиялардан 5111700-Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Тарбиявий ишлар методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи, №232-716 гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг маънавий компетенцияларини ривожлантириш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган.