Sayt test rejimida ishlamoqda

Қушмуротов Умурбек Ибадиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини тезаурусли ёндашув асосида шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2019.3.PhD/Ped1107 
Илмий раҳбар: Тургунбаев Рискелди Мусаматович, физика-математика фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Алиев Исламбек Турсинбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини тезаурусли ёндашув асосида шакллантиришнинг методик асосларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари олий математика фанининг ўқув тезауруси (асосий тушунчалар ва иборалар, асосий масалалар, асосий масалаларни ечиш бўйича фаолият усуллари) билан компетенсиявий ва касбга йўналтирилган ёндашувларни интеграциялаш орқали математик фаолиятлар асосида аниқлаштирилган;
бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш мазмуни тезаурусли ёндашувни, таксономик даражаларни (тушуниш, билиш, уддалаш) киритишни, горизонтал (фанлараро алоқалар) ва вертикал (фан ичидаги алоқалар) алоқаларни дидактик уйғунлаштириш асосида интеграциялашган ўқув фаолияти орқали такомиллаштирилган; 
бўлғуси муҳандисларга олий математикани ўқитиш методикаси мавзуларнинг тезаурусли таҳлилини бажариш (мавзуларнинг ўқув тезауруси ва уни ўзлаштириш учун зарур бўлган талаба лексиконини аниқлаш), мавзуларни ўқитишни лойиҳалаштириш (математик компетенсияларини шакллантиришга хизмат қиладиган тезаурусли масалаларни танлаш), таълим шаффофлигини таъминлашга хизмат қиладиган технологик хариталар атласини яратиш орқали муҳандислик таълими мазмунига мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари тезаурусли масалаларни таксономик даражалари (тушуниш, билиш, уддалаш) ва муҳандисларнинг касбий фаолиятининг ривожланиш даражалари (қуйи, ўрта, юқори) орқали мутоносиб мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлғуси муҳандислар математик компетенсияларини тезаурусли ёндашув асосида шакллантириш бўйича илмий натижалар асосида:
бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари олий математика фанининг ўқув тезауруси (асосий тушунчалар ва иборалар, асосий масалалар, асосий масалаларни ечиш бўйича фаолият усуллари) билан компетенсиявий ва касбга йўналтирилган ёндашувларни интеграциялаш орқали математик фаолиятлар асосида аниқлаштириш ҳамда бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш мазмуни тезаурусли ёндашувни, таксономик даражаларни (тушуниш, билиш, уддалаш) киритишни, горизонтал (фанлараро алоқалар) ва вертикал (фан ичидаги алоқалар) алоқаларни дидактик уйғунлаштириш асосида интеграциялашган ўқув фаолияти орқали такомиллаштишга оид таклифлар “Олий математика (Математик анализга кириш бўлими)” номли ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи 491534 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги ошган;
бўлғуси муҳандисларга олий математикани ўқитиш методикаси мавзуларнинг тезаурусли таҳлилини бажариш (мавзуларнинг ўқув тезауруси ва уни ўзлаштириш учун зарур бўлган талаба лексиконини аниқлаш), мавзуларни ўқитишни лойиҳалаштириш (математик компетенсияларини шакллантиришга хизмат қиладиган тезаурусли масалаларни танлаш), таълим шаффофлигини таъминлашга хизмат қиладиган технологик хариталар атласини яратиш орқали муҳандислик таълими мазмунига мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Олий математика (Математик анализга кириш бўлими)” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи 491534 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлғуси муҳандисларда олий математикани ўқитиш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари тезаурусли масалаларни таксономик даражалари (тушуниш, билиш, уддалаш) ва муҳандисларнинг касбий фаолиятининг ривожланиш даражалари (қуйи, ўрта, юқори) орқали мутоносиб мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Олий математика (Математик анализга кириш бўлими)” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи 491534 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлғуси муҳандисларнинг математик компетенсияларини шакллантириш самарадорлигини аниқлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish