Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожикаримова Гуласал Таджиалиевнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини махсус компетенсияларини шакллантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2.PhD /Ped3679
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Муслимов Назрулло Алиханович  педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Бахтихон Қўчқарбоевна  педагогика фанлари доктори, профессор. 
Каримова Нозима Нурмуҳаммадовна педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини махсус компетенсияларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда интегратив ёндашув асосида махсус компетенсияларни шакллантиришнинг ташкилий ва дидактик шарт-шароитлари аниқланган ҳамда таълим жараёнини интегративлик, тизимлилик, узлюксизлик, вариативлик, модулли ўқитишга асосланган тамойилларига устуворлик бериш асосида дидактик имкониятлари мазмунан бойитилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда махсус компетенсияларнинг асосий компонентлари (методик, технологик, ижтимоий, конструктив, операцион-технологик, лойиҳалаш, креатив, рақамли)ни аниқлаш консептуал методик тизимига асосланган ташкилий-тузилмавий модели такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларда махсус компетентлигини ривожлантириш методикаси аудитория ва аудиториядан ташқари таълим жараёнига СПЕCИАЛ, Буддйинг, СCАМПЕР, АССУРЕ модел, АДДИЕ модели, САМ модели, Эффеcт праcтиcал ресулт, Муаммо, Лойиҳа каби инновацион таълим методларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини махсус компетентлигини ривожланганлик даражалари ҳамда баҳолашнинг мотивацион-қадриятли, ижодий-фаолиятли, операцион-технологик каби кретиал – диагностик мезонларини ишлаб чиқиш асосида оптималлаштирилган ва математик - статистик ҳисоб китоблар асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчисини махсус компетенсияларини шакллантириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар асосида:
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида махсус компетенсияларини шакллантиришга қаратилган ахборот-дидактик таъминот “Инновацион таълимда дарс шакли, метод ва воситаларини танлаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғи асосида берилган 166-166 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг махсус компетенсияларини шакллантириш имконияти кенгайтирилган.
Интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини махсус компетенсияларини шакллантириш методикаси аудитория ва аудиториядан ташқари таълим жараёнига СПЕCИАЛ, Буддйинг, СCАМПЕР,АССУРЕ модел, АДДИЕ модели, САМ модели, Эффеcт праcтиcал ресулт, Муаммо, Лойиҳа каби инновацион таълим методларини қўллаш орқали шакллантиришга оид хулосалар  “Техник ижодкорлик ва конструксиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университети ректорининг 2022-йил 23-декабрдаги “586” – сонли буйруғига асосан берилган 342-012 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини махсус компетенсияларини шакллантириш самарадорлиги ошган. 
интегратив ёндашув асосида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий фаолиятни амалга оширишга имкон берадиган махсус компетенсияларни ривожлантиришга қаратилган таклифлар ва тавсиялардан Жиззах политехника институтида АИФ 1/4  - “Касб – ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021йй.) номли амалий лойиҳа белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиха доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган. (Жиззах политехника институтининг 2023 – йил 6 – ноябрдаги 03-2566-2554 сонли маълумотномаси). Натижада махсус компетентликни ривожлантиришнинг консептуал методик тизими ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish