Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахриллаева Муниса Амирхановнанинг
фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир металлар тузларини қуёнлар овқат ҳазми трактининг морфо-функсионал хусусиятларига, табиий чидамлилигига таъсири», 03.00.08 - Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Б834.
Илмий раҳбар: Ражамуродов Зайнитдин, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Матчанов Азат Таубалдиевич биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Гулбаҳор Толибжоновна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёнлар ўн икки бармоқли ичагининг морфо-функсионал хусусиятлари, тўйимли моддаларнинг ҳазмланиши, айрим қон кўрсатгичлари ва табиий чидамлилигига кадмий ва қўрғошин тузларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озуқа рационига меъёридан ортиқ кадмий ва қўрғошин тузларини алоҳида ва комплекс ҳолда қўшилиши озуқа едиримлилгини ва тўйимли моддалар ҳазмланиш даражаларини камайтириши илмий асосланган;
оғир метал тузлари қуёнлар қонининг морфо-биокимёвий кўрсатгичларини пасайтириши ҳамда резистентлик кўрсаткичларини сусайтириши илмий асосланган;
озуқа рациони таркибида меъёридан ортиқ истеъмол қилинган оғир метал тузлари қуёнлар организмида асосан жигар, буйрак ва гўштида аккумуляцияланиши аниқланган;
рухсат этилган меъёридан ортиқ комплекс ҳолдаги оғир метал тузларини сақловчи озуқа рационига Эйхорния юксак сув ўсимлигини детоксикант сифатида киритилиши оғир метал тузларининг аккумуляцияланишини камайтириши ва гўштининг сифат кўрсаткичлари меъёр даражасида бўлиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғир металлар тузларини қуёнлар овқат ҳазми трактининг  морфо-функсионал хусусиятларига, табиий чидамлилигига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
озуқа рациони таркибига Эйхорния юксак сув ўсимлигини киритиш йўли билан  гўшт йўналишидаги Ҳикол зотли қуёнлар қонининг морфо-биокимёвий, маҳсулдорлик кўрсатгичларининг камайиши ҳамда ҳазм тизимини морфо-функсионал хусусиятлари, табиий чидамлилигининг сусайишини келтириб чиқарувчи оғир метал тузларининг салбий таъсирини олдини олиш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Тарнов сабзавотлари” фермер хўжалиги ва Ургут тумани “Шахинабону Азизбек келажаги” фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекиистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 8 июндаги 02/23-993-сон маълумотномаси). Натижада, қуёнлар организмида озуқа рациони таркибидаги тўйимли моддаларнинг ҳазмланиш даражалари оширилиб, қуёнларнинг кунлик ўсиш кўрсатгичини назоратга нисбата 9,4% га ошириш имконини берган;
озуқа рациони таркибидаги оғри метал тузлари таъсирини камайтиришда Эйхорния сув ўтининг диоксикантлик хусусиятлари асосида қуёнлар қонининг морфо-биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичларига таъсирини камайтиаш, қуёнлардаги физиологик ҳолатини яхшилаш ҳамда маҳсулдорликни оширишга қаратилган озиқлантириш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Тарнов сабзавотлари” фермер хўжалиги ва Ургут тумани “Шахинабону Азизбек келажаги” фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекиистон Республикаси Экология атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 5 декабрдаги 03-03/-7784-сон маълумотномаси). Натижада, қуёнлар мўтадил ўсиб, ривожланиб, турли касалликлар бўйича йўқотиладиган қуёнлар бош сони 22,4% камайиб, соғлом қуёнларнинг кунлик ўсиш кўрсатгичини 9,4% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish