Халикулов Ўткир Мирзакамоловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори сифатли пўлатларни олишнинг физик-кимёвий асослари ва технологик ечимлари», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Т918.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Абдурашид Солиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Шодиев Аббос Неъмат ўғли, техника фанлари доктори, доцент; Шадрунова Ирина Владимировна, техника фанлари доктори, профессор; Тастанов Эрбулат Адиятович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ-кон саноатида эксплуатация шароитида қўлланиладиган хром-молибденли пўлатларнинг мустаҳкамлигини ва емирилишга чидамлилигини оширишга қаратилган, модификация ва термик ишлов беришнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш орқали уларнинг технологик ва эксплуатацион самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хроммолибденли пўлатни қуйиш жараёнида иссиқ брикетланган темир (ИБТ)дан фойдаланиш бўйича илмий-назарий концепция яратилган;
металлургик муҳитдаги ванадийнинг ўзлаштирилиш даражасини 91% гача оширадиган, зарарли қўшимчалар ва но-металлар миқдорини камайтириш имконини берадиган фазо-редокс реакциялари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, техноген ванадий сақловчи компонентлар орқали пўлатни легирлаш аниқланган;
дендритлар ўлчамининг камайишига олиб келадиган, турли табиатга эга нанокукунлар (В, Мо, Фе-В-Ал-Cа)нинг юза қатлам морфологияси, қатламли тузилиши ва микроқаттиқлигига таъсир қилиш механизмлари ишлаб чиқилган;
хроммолибденли пўлатнинг қазиб олиш ва бойитиш ускуналаридаги ишлаш шароитларида ишқаланишга чидамлилигини ошириш имконини берадиган, конструктив ҳолда Фе-В-Ал-Cа ферроқотишмаси асосидаги комплекс нанокукун модификаторлардан фойдаланиш асосланган;
35ХМЛ пўлатининг мўрт шикастланишга мойиллигига эриган кислороднинг таъсир қонуниятлари аниқланди, кислородни қайта тақсимлаш ва пўлатнинг чидамлилигини оширишни таъминловчи термик ишлов бериш режимлари ишлаб чиқилган;
750-780 °C ҳароратда юқори тезлик (2500 °C/мин)да қиздирилганда уларнинг ионланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда модификаторлар танловини асослаш имконини берадиган, нанокукун тури билан электрод металлининг томчи кўчиш динамикаси ўртасида тўғридан-тўғри корреляция аниқланган;
оғир ишлаш шароитлари учун эксплуатация хусусиятлари яхшилантирилган нанокукунлар ёрдамида модификация қилинган хроммолибденли пўлатларни саноатда қўллаш бўйича технологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Нанокукунлар ва техноген ванадий сақловчи компонентлар қўлланилган ҳолда хром-молибденли пўлатларни модификация қилиш ва термик ишлов бериш технологиясини илмий асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ванадий сақловчи техноген оксидлардан фойдаланилган ҳолда пўлатларни фазо-редокс легирлаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий таъмирлаш механика заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 16 апрелдаги СЛ-355/1-сон маълумотномаси). Натижада, ванадий шлаги комплекс легирловчи ва оксидловчи компонент сифатида қўлланилиб, тикланиш даврида шлак:оҳак нисбатининг 4:1 кўринишида шлак шакллантирилди ва кейинчалик ванадий ўзлаштириш даражаси 91 % гача ошириш, фосфор миқдори 30 % га ва олтингугурт миқдори 40 % га камайтириш имконини берган;
нанокукунлар (Фе-В-Ал-Cа, В, Мо) ёрдамида пўлатларни комплекс структурал модификация қилиш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий таъмирлаш механика заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 16 апрелдаги СЛ-355/1-сон маълумотномаси). Натижада, 0,2 мг/см³ концентрацияда дисперс модификаторлар юқори энергетик ишлов бериш зонасига киритилди, уч қаватли морфологияга эга бўлган, тартибланган дендритли структура шаклланди, дендритлар ўртача қалинлиги 2,3 мартага камайтирилди ва модификацияланган қатламнинг микротврдлиги 3000 МПа гача ошириш имконини берган;
редуксион қизитишдан ва мезҳкритик интервал ҳароратларидан (МКИ) икки босқичли сўндириш ва 680°C да пайсаллатишни ўз ичига олган термик ишлов бериш схемаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий таъмирлаш механика заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 16 апрелдаги СЛ-355/1-сон маълумотномаси). Натижада, 35ХМЛ пўлатининг зарба чидамлилигини 78 кЖ/м² гача оширишга ва сулфидли коррозияли тарқалишга 75 % чегарадаги кучланишда барқарорликни таъминлаш имконини берган;
750-780°C ҳарорат диапазонида ва 2500°C/мин тезликда қизитиш билан фазавий ўзгаришлар жараёнидан фойдаланган ҳолда термик ишлов беришнинг комбинацияланган схемаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг Марказий таъмирлаш механика заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2025 йил 16 апрелдаги СЛ-355/1-сон маълумотномаси). Натижада, бир хил, майда донали субструктура шаклланиш, анизотропия минималлаштириш, зарба чидамлилиги 38% га ошириш ва махсус эмирилиш миқдори 0,0215 мг/м гача камайтириш имконини берган.