Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамилова Нигинабону Қобил қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фурфурол асосида белгиланган хоссали бирикмаларнинг олиниши, хоссалари ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4592.
Илмий раҳбар: Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори, профессор;  Файзуллаев Нормурод Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуран ҳалқаси сақлаган винил эфирларининг сополимерланиши асосида органо-нооргано гибрид композитлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
винилфурфуролнинг эритувчилар иштирокида акрил кислота билан радикал каталитик сополимерланиш маҳсулоти зол-гел усулида олинган полисиликат кислота билан гибрид композит ҳосил қилиши исботланган;
юқори термик ва кимёвий барқарор гибрид композитларда матрица органик сополимерлар билан мустаҳкам боғланган уч ўлчамли кремний диоксид эканлиги асосланган;
винилфурфурол ва акрил кислота сополимери асосидаги композитлар металларнинг ионларини адсорбсиялаш механизми ҳарорат таъсирида ўзгариш қонуниятлари аниқланиб, паст ҳароратда жараён физик адсорбсиялиги исботланган;
композитларда металл ионларининг адсорбсияси ионит сиртида амалга ошиши аниқланиб, ҳарорат кўтарилиши кимёвий фаол гуруҳлар билан металл ионларининг комплекс ҳосил қилиши илмий асосланган;
синтез қилинган сополимерлар полисиликат кислота билан гидролитик поликонденсатланиш маҳсулотлари асосида ионитлар олиниш технологияси амалий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Винилфурфурол, акрил ва полисиликат кислота асосидаги гибрид композитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ионитлар сифатида қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
зол-гел жараёни маҳсулотларидан олинган гибрид-ионитлар «Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти»да оқова сувларини тозалашда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 12 декабридаги 23/01-01-07/798-сонли маълумотномаси). Натижада, селектив гибрид-ионитларни қўллаб, корхона  оқова сувларини Cа2+, Мг2+, Cу2+ ионларидан самарали тозалаш имконини берган;
винилфурфуролни акрил кислота билан сополимери ва полисиликат кислота асосидаги зол-гел жараёни маҳсулотидан олинган гибрид композит ионит сифатида «Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамияти»да оқова сувларини тозалашда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 12 декабридаги  23/01-01-07/798-сонли маълумотномаси). Натижада, амалдаги ионитга нисбатан мис, алюминий, никел ионларни ютиш қобилияти 1,25 баробар самарали, механик мустаҳкамлиги 1,24 марта мустаҳкам бўлиб, агрессив муҳитларга барқарорлиги ундан турли муҳитларда  фойдаланиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish