Алимова Шахноза Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшлар ижтимоийлашувининг илмий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal.1132
Илмий раҳбар: Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технологиялари институти Янгиер филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшлар ижтимоийлашуви жараёнларини илмий-фалсафий жиҳатдан ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ногиронлиги бўлган ёшлар ижтимоийлашувининг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий омиллари, ижтимоий-маданий эҳтиёжлари ўрганилди ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш, инклюзив таълим, бандлик, тадбиркорлик, туризмни янада ривожлантиришга оид замонавий механизмлар таклиф этилди;
ногиронлиги бўлган ёшлар фаоллиги ва ижтимоийлашувининг ортиб бориши ижтимоий тараққиёт зарурати эканлигини исботланди, ушбу жараённинг замонавий тенденсиялари аниқланди, уларнинг Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг мақсадларига эришиш доирасида белгиланган инклюзив тараққиётни кенгайтиришга, ижтимоий давлат қуришга йўналтирилган демократик жараёнларни жадаллаштиришга таъсири илмий-фалсафий ва ижтимоий-амалий жиҳатдан ўрганилди;
ногиронлиги бўлган ёшларни эмоционал қўллаб-қувватлаш, уларда ҳаётда ишонч ва ҳимояланганлик ҳиссини шакллантириш, уларни тушуниш ва меҳр-муҳаббат билан ўраб ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини топишида оиланинг роли асосланди;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларига амал қиладиган, инклюзив жамиятни ривожлантиришга кўмаклашиш, ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш мақсадида давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш механизмлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларнинг инклюзияси ва ижтимоийлашувига кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Диссертацияда ўрганилган ногиронлиги бўлган ёшлар ижтимоийлашувининг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий омиллари, ижтимоий-маданий эҳтиёжлари ҳамда уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминловчи ҳуқуқ, манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, турмуш сифати ва даражасини ошириш, инклюзив таълим, бандлик, тадбиркорлик, инклюзив туризмни янада такомиллаштириш бўйича ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини самарали амалга ошириш учун кўзда тутилган шарт-шароитлар яратилиши юзасидан ишлаб чиқилган хулосалар асосидаги таклиф-тавсиялардан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2024-йил 15-май куни “Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: асосий қарашлар ва устуворликлар” мавзусида ўтказилган комплекс социологик тадқиқотда кенг фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 6- июндаги 01-16/128-сонли Далолатномаси). Натижада мазкур услубий ишланма мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги қадриятлар тизими доирасида ногиронлиги бўлган ёшлар ижтимоийлашувига таъсир этувчи омилларни амалий жиҳатдан ўрганишга ва сермаҳсул натижаларга эришишни таъминлашга асос бўлган.
Диссертацияда ногиронлиги бўлган ёшлар фаоллигининг ортиб бориши ижтимоий тараққиёт зарурати эканлигини исботланиб, улар ижтимоийлашувининг замонавий тенденсиялари аниқланган, ушбу тенденсияларнинг Янги Ўзбекистонда барқарор ривожланишнинг мақсадларига эришиш доирасида белгиланган инклюзив тараққиётни кенгайтиришга, ижтимоий давлат қуришга йўналтирилган демократик жараёнларни жадаллаштиришга таъсири ҳақидаги илмий-фалсафий ва ижтимоий-амалий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди тизимидаги 7 та ҳудудий бўлимлар фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг 2024-йил 6-сентябрдаги 02-01/192-сонли Далолатномаси). Натижада, диссертацияда кўтарилган консептуал ғоялар Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашда илмий аҳамият касб этади ҳамда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг амалга ошириб келаётган фаолияти самарадорлигига хизмат қилган.
Илмий тадқиқот ишида асосланган ногиронлиги бўлган ёшларни эмоционал қўллаб-қувватлаш, уларда ҳаётда ишонч ва ҳимояланганлик ҳиссини шакллантириш, уларни тушуниш ва меҳр-муҳаббат билан ўраб ҳимоя қилиш, ҳис-туйғуларини, мулоқот ва ўзаро муносабатларини ифода этиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини топишида оиланинг ҳал қилувчи ўрни ва роли, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятининг даражаси, ҳаётий мўлжаллари ва интилишлари, мустаҳкам фуқаролик позициясини шакллантиришда ва фаоллашувида, охир-оқибат уларнинг ижтимоийлашувида оиланинг ўрни ва аҳамиятини асослашга доир илмий-фалсафий хулосалар ва ижтимоий-амалий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 31-мартдаги «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 145-сон қарорига асосан, ҳудудларда «Аёллар дафтари»нинг 6-тоифасига киритиладиган қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар – ногиронлиги бўлган вояга йетмаган (И гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди ёшидан қатъий назар) фарзандини бевосита парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар билан ишлашда, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилишида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ногирон фарзанди бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятини янада такомиллаштиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2024-йил 19-сентябрдаги 02-01/1496-сонли Далолатномаси). Натижада, диссертацияда кўтарилган консептуал ғоялар Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашда илмий-амалий аҳамият касб этган ҳамда Ўзбекистон Ресрубликаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган.
Диссертацияда ногиронлиги бўлган ёшлар дуч келаётган муаммолари ҳақида хабардорликни ошириш, билимларни тарқатиш ва мазкур муаммоларни ҳал қилиш, Янги Ўзбекистонда ижтимоий адолат тамойилларига амал қиладиган, янада тенг, инклюзив жамиятни ривожлантиришга кўмаклашиш, ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш мақсадида давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг муҳим ролига оид ишлаб чиқилган илмий таклиф-тавсиялари билан Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви ва Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ўртасида 2024-йил 5-июн куни имзоланган «Маҳаллаларда ногиронлиги бўлган оилаларнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш, улар билан манзилли ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги меморандуми лойиҳасининг 1-моддаси, 2-модданинг 3,4,6,7-бандларини тайёрлашда фойдаланилган («Ўзбекистон Ногиронлар жамияти» Марказий бошқарувининг 2024-йил 10-июндаги 01-10/06-сонли Далолатномаси). Натижада, диссертацияда кўтарилган консептуал ғоялар Янги Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашда илмий аҳамият касб этиши ҳамда Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг амалга ошириб келаётган фаолияти самарадорлигига хизмат қилган.