Илҳомжонов Лутфулла Султановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғафур Ғуломнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal249
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Бўроновна фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент; Тўйчиева Сайёра Суярқуловна, фалсафа фанлар доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади. Ғафур Ғуломнинг ижтимоий-фалсафий қарашларини ўзбек халқи маданияти, қадриятлари, ахлоқий қарашлари тизимида кўриб чиқиш, мутафаккир илгари сурган ғояларнинг фалсафий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ғафур Ғуломнинг ижодида маʼнавий ва ижтимоий борлиқ шаклига асосланувчи фалсафий категорияларни бадиий ифодалаш бевосита инсон ва жамиятни ўзаро диалектик тарзда макон ва замон, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл сингари фалсафий элементларни аниқ ва таъсирли акс эттирганлиги ёритиб берилган;
Ғафур Ғулом насрий асарларининг миллий-маънавий тикланиш ва юксалишга этномаданий жиҳатдан таъсири, инсон фалсафаси ва шахс маънавий камолот муаммоларига нисбатан ўзига хос янги талқинни вужудга келтирганлиги герменевтик жиҳатдан асосланган;
Ғафур Ғуломнинг жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий фаолиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси унинг ўз даври руҳиятига оид чуқур қарашлар, асарларидаги ўткир сатиралари воситасида акс эттирилгани ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида адолат, ҳақиқий инсонпарварликнинг таъминланиши ҳар бир жамият аъзоси фаол иштирокчи, янги ташаббускори бўлишига боғлиқлиги ёритиб берилган;
Ғафур Ғулом асарларидаги фалсафий ғоялар миллий-маънавий тараққиёт ҳамда ўзбек халқи маданияти ривожига муҳим манба сифатида хизмат қилиши ворисийлик ва новаторлик асосида ёритиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғафур Ғуломнинг ижтимоий-фалсафий қарашларини асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари, хусусан:
Ғафур Ғуломнинг ижодида маʼнавий ва ижтимоий борлиқ шаклига асосланувчи фалсафий категорияларни бадиий ифодалаш бевосита инсон ва жамиятни ўзаро диалектик тарзда макон ва замон, сабаб ва оқибат, мазмун ва шакл сингари фалсафий элементларни аниқ ва таъсирли акс эттирганлиги таклифидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Ғафур Ғулом: танланган асарлар” китобини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 15-январдаги 01-03/51-сонли маълумотномаси). Натижалар ёш ижодкорларнинг Ғафур Ғулом асарларида ҳаёт ҳақиқатлари баён этилганлигини тушунишга хизмат қилган;
Ғафур Ғулом насрий асарларининг миллий-маънавий тикланиш ва юксалишга этномаданий жиҳатдан таъсири, инсон фалсафаси ва шахс маънавий камолот муаммоларига нисбатан ўзига хос янги талқинни вужудга келтирганлиги герменевтик жиҳатларидан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигини Ғафур Ғулом уй-музейи томонидан “Файласуф адиб (Эсселар, мақолалар)” номли китобини нашр этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 30-январдаги 02-25/308 сонли маълумотномаси). Натижада, диссертациядаги илмий-назарий хулосалардан Маданий мерос агентлигининг амалий фаолиятида кенг фойдаланилган. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши туфайли Ғафур Ғуломнинг ижтимоий-маърифий ва фалсафий, ахлоқий қарашлари тули миллат ва элатлар ўртасида бағрикенглик ва ҳамжиҳатликка доир ғоялари амалий тадбирларнинг юқори савияда ўтказилишига асос сифатида хизмат қилган;
Ғафур Ғуломнинг жамият ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ахлоқий фаолиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси унинг ўз даври руҳиятига оид чуқур қарашлари асарларидаги ўткир сатиралари воситасида акс эттиргани ҳамда жамиятнинг барча соҳаларида адолат, ҳақиқий инсонпарварликнинг таъминланиши ҳар бир жамият аъзоси фаол иштирокчи, янги ташаббускори бўлишига доир хулосалардан ЎзМТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг “Ёшлар” телерадиоканали акциядорлик жамиятининг 2024-йил 26-январдаги 14-01-17-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан билдирилган илмий хулосалари ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш зарурлигига, ёшларда ўзликни англаш кўникмаларини шакллантиришга, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Ғафур Ғулом асарлари ва фалсафий ғоялари миллий-маънавий тараққиёт ва ўзбек халқи маданияти ривожига муҳим манба бўлиб хизмат қилиши ворисийлик ва новаторлик асосида Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 30-январдаги № 42-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, маҳаллаларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишда, хусусан, аҳоли ўртасида миллий-маънавий қадриятларни асраб-авайлаш, ўзбек миллий маданиятини юксалтириш ва вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган.