Sayt test rejimida ishlamoqda

Умурзаков Уйғун Абдуталиповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон барқарорлигини мустаҳкамлашнинг мафкуравий омиллари”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси  (фалсафа фанлари)/
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fal782.
Илмий раҳбар: Шермухамедова Нигинахон Арслоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.14. 
Расмий оппонентлар: Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа  фанлари доктори, профессор;   
Намозов Бобур Бахриевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекиѕтоннинг барқарор тараққиуотга ериѕҳиѕҳ йўналиѕҳларини таѕҳифлаѕҳ ва уларнинг миллий ғоуага иѕҳонш руҳини муѕтаҳкамлаѕҳ омили ѕифатидаги аҳамиуатини аѕоѕлаѕҳдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мафкуравий барқарорликга эришиш йўлидаги ҳалқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, мамлакатлараро ўзаро товар айирбошлаш, қўшма корхоналарда ишлаб чиқариш суръатларининг оширилишининг ижтимоий аҳамияти камбағалликка қарши кураш ва ишсизлар сонининг камайиши, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг ҳалқаро жамоатчилик томонидан тан олинишига сабаб бўлаётганлиги очиб берилган; 
Янги Ўзбекистонда мудофаа қудратини мустаҳкамлаш учун бу соҳани рақамлаштириш, автоматлаштириш ва ҳарбий кадрларнинг сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиши учун шароитларнинг яратилиши Янги Ўзбекистонда тинчликни сақлашнинг кафолоти ва барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш омили эканлиги асосланган;
кибер макондаги кибер зўравонлик, квазибилимларнинг тарқалишига қарши билимнинг кучи билан жавоб бериш учун таълим тизимининг барча босқичларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишнинг юксак маънавиятли янги авлодни тарбиялаш омили эканлиги очиб берилган;
фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини тизимли ташкил этиш, уларнинг меҳнат қилиши, дам олиши, таълим олиши учун шароитларнинг яратилиши Янги Ўзбекистон барқарорлигини мустаҳкамлаш омили ва келажакга ишонч руҳини тарбиялаш воситаси сифатида амал қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекиѕтон барқарорлигини муѕтаҳкамлаѕҳнинг мафкуравий омилларини аѕоѕларига доир илмий тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга жорий қилинган:
мафкуравий барқарорликга эришиш йўлидаги ҳалқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, мамлакатлараро ўзаро товар айирбошлаш, қўшма корхоналарда ишлаб чиқариш суръатларининг оширилишининг ижтимоий аҳамияти камбағалликка қарши кураш, ишсизлар сонининг камайиши, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг ҳалқаро жамоатчилик томонидан тан олинишига сабаб бўлаётганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг ҳалқаро ташкилотлар билан ишлаш ва хориж давлатларидаги ўзбек диаспоралари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича конференция, семинар, давра суҳбарлари, шунингдек маданий-гуманитар соҳалардаги тадбирлар ва дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024-йил 16-февралдаги   14-07-273-сонли маълумотномаси). Натижалар, қўмита аъзоларининг ҳалқаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, миллий йўналтирилган тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш, хориж давлаларида фаолият олиб бораётган фуқаролар онгига Ўзбекистондаги барқарор тараққиётга эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини етказишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда мудофаа қудратини мустаҳкамлаш учун бу соҳани рақамлаштириш, автоматлаштириш ва ҳарбий кадрларнинг сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиши учун шароитларнинг яратилиши Янги Ўзбекистонда тинчликни сақлашнинг кафолоти ва барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг мудофаа тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштиришга эришиш, суъний интеллектдан фойдаланувчиларга шароит яратишга оид тизимли фаолиятни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг 2024- йил  16-февралдаги 10/373-сонли маълумотномаси). Натижалар Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари курсант ва тингловчилари билан ўқув тарбиявий жараёнидаги ўқув-услубий машғулот ва илмий тадбирларни ташкил этиш, улар онгида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг мудофаа қудратини оширишдаги аҳамиятини тушунига хизмат қилган; 
кибер макондаги кибер зўравонлик, квадробер ўйинлари, квазибилимларнинг тарқалишига қарши билимнинг кучи билан жавоб бериш учун таълим тизимининг барча босқичларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишнинг  юксак маънавиятли янги авлодни тарбиялаш омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шахсий таркиби ва ёшлар билан тарбиявий ишларни тизимли ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг   2024-йил  6-мартдаги  1/1-1790 сонли маълумотномаси). Натижалар Миллий гвардия томонидан ўтказилган барча жамоат тадбирларида, хусусан 2023-2024 йилларда “Ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи”,  “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ва бошқа лойиҳалар доирасида турли даражадаги тадбирларни ташкил этишга хизмат қилган;
фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини тизимли ташкил этиш, уларнинг меҳнат қилиши, дам олиши, таълим олиши учун шароитларнинг яратилиши янги Ўзбекистон барқарорлигини мустаҳкамлаш омили ва келажакга ишонч руҳини тарбиялаш воситаси сифатида амал қилишига оид хулосалардан Ўзбекиѕтон Миллий телерадиокомранияси “Ўзбекистон” тедерадиоканали ДМ томонидан ўтказиладиган тадбирларнинг даѕтурларини иѕҳлаб шиқиѕҳда фойдаланилган (Ўзбекиѕтон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тедерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 14-февралдаги 04-36-229-ѕонли маълумотномаѕи). Натијалар “Ўзбекистон тедерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид бошқа кўрсатувларни тайёрлашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish