Юсупова Дилдора Дилшатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яқин Шарқ ва Туркистон фалсафий-мафкуравий таълимотларининг консептуал таҳлили (ХИХ аср охири – ХХ аср бошлари)”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Fal90
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий маслаҳатчи: Мадаева Шахноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўраев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Яқин Шарқ ва Туркистонда ХИХ аср охири – ХХ аср бошларидаги фалсафий-мафкуравий таълимотларнинг фалсафий хусусиятлари ҳамда ўзбек жамиятидаги трансформациясини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
панисломизм ва пантуркизм мафкураларининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги тарихий илдизлари асосида глобализм, сиёсий ислом, миллий уйғониш каби синкретлашган кўринишга эга замонавий қиёфаси, глобал кучларга хизмат қилиш, ёшларни радикал ғояларга эргаштириш каби мақсад ва йўналишларга мослаштирилган ҳолда тараққий этиш натижасида ёшлар тафаккурига миллий ва диний идентикликнинг торайиши, мафкуравий боғлиқлик каби омиллар орқали салбий таъсир этиши далилланган;
“панисломизм” мафкурасининг ХХИ асрда экстремистик руҳдаги “неопанисломизм” таълимотини ўзида акс эттирганлиги, радикал характердаги гуруҳларнинг мафкуравий қуролига айланганлиги ҳамда унинг прогрессив фалсафий таълимотдан экстремистик, радикал таълимотга айланиб кетишида геосиёсий (иккиёқлама сиёсат), ижтимоий-психологик (иқтисодий қийинчилик, диний саводсизлик) ва ахборот-медиа омиллар (радикал контентнинг тарқалиши, мафкуравий тарғибот) каби сабаблари ва трансформацион, радикаллашув, мафкуравий вакуум, синкретизм каби тамойиллари аниқлаштирилган;
Яқин Шарқ мамлакатларида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмни вужудга келтирган (исломнинг сиёсийлашуви, исломофобия, “Араб баҳори”, десекуляризация) жараёнларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига идеологик миграция, “юмшоқ куч” орқали идеологик инфилтрация, маданий-диний резонанс орқали секуляр давлат моделига, диний бағрикенглик сиёсатига, экстремистик оқимларга нисбатан қатъий кураш миллий стратегиясига таъсири очиб берилган;
Яқин Шарқ мамлакатларида динийлик (диний амалиётга эътибор камайганлиги, реисламизациянинг кучайганлиги) ва дунёвийлик тенденсияларининг намоён бўлиш шакллари ва ўзгариб туриши “Араб барометри”нинг ҳудудий (диний идентитет, диний сиёсат), мафкуравий (бирлаштириш, ҳамжиҳатлик), методологик (диний дунёқараш ўзгариши) мезонлари асосида очиб берилган ҳамда панисломизм ва пантуркизм мафкураларининг ижтимоий муҳитга мафкуравий мослашув (мустамлакачиликка қарши кураш), динамиклик (вақт ва сиёсий жараёнларга қараб ўзгарувчанлик), сезгирлик (диний-маданий, геосиёсий хавф) тамойиллари асосида диалектик алоқадорлиги асослаб берилган;
замонавий Ўзбекистонда дин омили дунёвий давлатнинг демократия, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби меёрларига таъсир кўрсатиш кучи ҳамда дин ва давлат муносабатида “дунёвий давлат”нинг тотувликда яшаш, барқарор муҳитни, виждон эркинлигини таъминлаш моделини ривожлантириш зарурати секуляризм тамойиллари (дунёвий қонунларга таяниш, эътиқод эркинлиги, диний қадриятларни жамиятга интеграция қилиш, ижтимоий барқарорликни сақлаш) асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яқин Шарқ ва Туркистон фалсафий-идеологик таълимотларининг консептуал таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
панисломизм ва пантуркизм мафкураларининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги тарихий илдизлари асосида глобализм, сиёсий ислом, миллий уйғониш каби синкретлашган кўринишга эга замонавий қиёфаси, глобал кучларга хизмат қилиш, ёшларни радикал ғояларга эргаштириш каби мақсад ва йўналишларга мослаштирилган ҳолда тараққий этиш натижасида ёшлар тафаккурига миллий ва диний идентикликнинг торайиши, мафкуравий боғлиқлик каби омиллар орқали салбий таъсир этишига доир хулосалар ва натижалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “ВИ. Хавфсизлик ва аҳоли муҳофазасини кучайтириш боби ҳамда ВИИ. Халқаро майдонда миллий манфаатлар устуворлиги” бобининг 7.1. “Миллий ташқи сиёсат” йўналишида келтирилган вазифаларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 25-декабрдаги 02/01-77-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асослари бўйича сиёсий билимларини оширишга хизмат қилган;
“панисломизм” мафкурасининг ХХИ асрда экстремистик руҳдаги “неопанисломизм” таълимотини ўзида акс эттирганлиги, радикал характердаги гуруҳларнинг мафкуравий қуролига айланганлиги ҳамда унинг прогрессив фалсафий таълимотдан экстремистик, радикал таълимотга айланиб кетишида геосиёсий (иккиёқлама сиёсат), ижтимоий-психологик (иқтисодий қийинчилик, диний саводсизлик) ва ахборот-медиа омиллар (радикал контентнинг тарқалиши, мафкуравий тарғибот) каби сабаблари ва трансформацион, радикаллашув, мафкуравий вакуум, синкретизм каби тамойилларига доир илмий янгиликлар ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442105887-сон “Рақамли архив: Ўзбекистон Миллий архиви фондларининг онлайн ёʻл кўрсаткичини яратиш” (2022-2023-йй) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 13-мартдаги 04/11-3675- сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда дин ниқоби остидаги ақидапараст ва экстремистик гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши мафкуравий иммунитетларини шакллантиришга ҳамда уларнинг диний ва дунёвий билимларини оширишга имкон берувчи илмий базани бойитишга хизмат қилган;
Яқин Шарқ мамлакатларида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмни вужудга келтирган (исломнинг сиёсийлашуви, исломофобия, “Араб баҳори”, десекуляризация) жараёнларнинг Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига идеологик миграция, “юмшоқ куч” орқали идеологик инфилтрация, маданий-диний резонанс орқали секуляр давлат моделига, диний бағрикенглик сиёсатига, экстремистик оқимларга нисбатан қатъий кураш миллий стратегиясига таъсирига оид хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Терроризмга қарши курашиш йўналишидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашда ҳамда вазирликнинг тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналиши “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этиш”га қаратилган чора-тадбирларнинг 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш”га оид тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизматининг 2024-йил 14-декабрдаги 16/Т4-15248-сон ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-январдаги 10/12-сон маълумотномалари) Натижада, ёшларда дин ниқоби остидаги ақидапараст ва экстремистик гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши мафкуравий иммунитетларини шакллантиришга ҳамда уларнинг диний ва дунёвий билимларини янада ошишига ҳамда шахсий таркиб билан ўтказиладиган маърифат дарсларининг мазмун-моҳияти бойитилиб, маърифий суҳбатларнинг таъсирчанлик даражаси янада ошишига хизмат қилган хизмат қилган;
Яқин Шарқ мамлакатларида динийлик (диний амалиётга эътибор камайганлиги, реисламизациянинг кучайганлиги) ва дунёвийлик тенденсияларининг намоён бўлиш шакллари ва ўзгариб туриши “Араб барометри”нинг ҳудудий (диний идентитет, диний сиёсат), мафкуравий (бирлаштириш, ҳамжиҳатлик), методологик (диний дунёқараш ўзгариши) мезонлари асосида очиб берилган ҳамда панисломизм ва пантуркизм мафкураларининг ижтимоий муҳитга мафкуравий мослашув (мустамлакачиликка қарши кураш), динамиклик (вақт ва сиёсий жараёнларга қараб ўзгарувчанлик), сезгирлик (диний-маданий, геосиёсий хавф) тамойиллари асосида диалектик алоқадорлиги ҳақидаги илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсияларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тизимли равишда тайёрланиб, турли шаклларда эълон қилиб борилаётган “Алломалар ҳақида 10 та ҳақиқат” лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 3-январдаги 02/01-сон маълумотномаси). Натижада, юртимизда ислом сивилизациясининг ривожланиш босқичларини ўрганиш ва халққа етказишда, илмий-тадқиқот маркази учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим манбаа бўлиб хизмат қилган;
замонавий Ўзбекистонда дин омили дунёвий давлатнинг демократия, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби меёрларига таъсир кўрсатиш кучи ҳамда дин ва давлат муносабатида “дунёвий давлат”нинг тотувликда яшаш, барқарор муҳитни, виждон эркинлигини таъминлаш моделини ривожлантириш зарурати секуляризм тамойиллари (дунёвий қонунларга таяниш, эътиқод эркинлиги, диний қадриятларни жамиятга интеграция қилиш, ижтимоий барқарорликни сақлаш) тўғрисидаги илмий натижаларидан ъзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси фаолиятида, жумладан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2024-йил 14-декабрдаги 04/3-Д-01-сон маълумотномаси). Натижада, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида Ўзбекистон – “дунёвий давлат” деган норма мустаҳкамланишига хизмат қилган.