Солиев Зокирхўжа Махмудхўжаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тожикистон республикаси Суғд вилоятида турли қишлоқ хўжалиги экинларида маҳаллий фосфоритларни қўллаш жиҳатлари ва технологияси”, 06.01.04 - Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Асозода Нурали Махмадулло, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тожикистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/07.06.2024.Qx.13.03.
Расмий оппонентлар: Сатторов Жура Саттарович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, академик; Хошимов Фарход Хакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Назирбой Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тожикистоннинг Суғд вилояти суғориладиган тупроқларида етиштириладиган асосий экинларда Исфара фосфорит унини қўллашнинг самарали усуллари ва меъёрларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Суғд вилояти суғориладиган тупроқларининг фосфат ҳолати баҳоланган;
Суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларда фосфорит унининг тупроқдаги ҳаракатчан озиқа шакллари динамикаси қонуниятларига, ўсимликларнинг НПК ни истеъмол қилишига, помидор ҳосили ва сифатига таъсири аниқланган;
Эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқларда фосфорит унининг тупроқдаги НПК ҳаракатчан шаклларининг мавсумий динамикаси, озиқа моддалар истеъмоли, помидор ҳосили ва сифатига таъсири аниқланган;
Фосфорит унининг суғориладиган сур тусли қўнғир тупроқларда сабзи ҳосилдорлиги ва сифатига таъсири аниқланган;
Эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида ўсимталар ва тупроқ бактериялари усулида тупроқ фосфатлари мобилизацияси ўрганилган;
Суғориладиган тупроқлар шароитида помидор ва сабзида фосфорит унини қўллашнинг биоенергетик ва агрокимёвий самарадорлиги ҳисобланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида турли қишлоқ хўжалиги экинларида маҳаллий фосфоритларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Қишлоқ хўжалик экинлари майдонларида фосфоритларни қўллаш самарадорлиги (Исфара кони мисолида)” номли илмий монографиясида “Фосфоритларни дон ва сабзавот экинлари майдонларида қўллаш самарадорлиги (Исфара кони мисолида)” номли илмий монографияси Ҳамро Мукаррамов номли фермер хўжаликларида ва ТАСХНнинг Исфара тумани боғдорчилик ва сабзавотчилик институти таянч пунктида 25 га ва 3 га майдонда жорий этилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 4/8-3394-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқлардан оқилона ва самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда илмий асосланган қўлланма сифатида хизмат қилган.
қишлоқ хўжалиги ва ўсимликшуносликда маҳаллий агрокимёвий хомашёдан самарали фойдаланишнинг экологик хавфсиз усуллари Ҳамро Мукаррамов хўжалиги ва Исфара тумани ТАСХН Боғдорчилик ва сабзавотчилик институти таянч пунктининг 25 гектар ва 3 гектар майдонларида жорий этилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 4/8-3394-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг фосфорли ҳолати яхшиланиб, помидор ва сабзидан гектаридан 3,0-4,0 сентнер қўшимча ҳосил олишга эришилган;
қишлоқ хўжалиги тадбирлари, деҳқончилик ва ўсимликшуносликда маҳаллий агрокимёвий хомашёдан самарали фойдаланишнинг экологик хавфсиз усуллари университетнинг 0,25 гектар тажриба майдонида жорий этилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 4/8-3394-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг фосфорли ҳолати яхшиланиб, гектаридан 18,05 сентнер қўшимча буғдой ҳосили олишга эришилган.
“Ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигини ошириш учун фосфат мобилизацияловчи бактериал восита” ихтиросига 2023 йилда ТЖ 1363-рақамли патент ва гувоҳнома олинган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 17 октябрдаги 4/8-3394-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини тўғри жойлаштириш, агротехнологик тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш имконини берган.