Мадолимова Намунахон Ҳасанбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометриознинг турли шаклларида ҳомиладорлик ва туғруқнинг патологик кечишини прогнозлаш ва олдини олиш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2022.2.PhD/ Tib2610.
Илмий раҳбар: Саиджалилова Дилноза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иргашева Севара Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аденомиознинг акушерлик ва перинатал асоратларни ривожланишидаги ролини аниқлаш, ҳомиладорликка тайёрлаш, акушерлик ва перинатал асоратларини башорат қилиш ва олдини олиш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аденомиоз мавжуд аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларнинг частотаси 62,1%ни ташкил этиши ва ҳомиладорлик даврида акушерлик асоратларининг ривожланиш эҳтимоли ва нисбий хавфи юқори бўлиб, уларнинг тузилиши: ҳомила ўз-ўзидан тушиши, муддатдан олдинги туғруқ, жуда эрта ва эрта муддатдан олдинги туғруқ, плацентар дисфункция, гипертензив бузилишлар, ҳомила ўсишдан орқада қолиш синдроми, йўлдош олдинда келиши ва йўлдошнинг аномал бирикиши, шунингдек, туғруқдан кейинги даврда қон кетиш ва бачадон субинволюциясининг юқори кўрсаткичлари исботланган;
аденомиозда патологик ўчоқларини сўрилиши ва рецидивларни олдини олиш учун ишлаб чикилган комплекс давони қўллаш патологик ўчоқларини сўрилишига, натижада ҳомиладорлик сони 1,8 мартага ошиши (64,1%) ва унинг муваффақиятли кечиши (χ2=6,37; р<0,05) исботланган;
аденомиози мавжуд ҳомиладор аёлларнинг қон зардобидаги трофобластик β-1-гликопротеин даражаси ва ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиши ўртасида боғлиқлик исботланган;
аденомиозни даволашда ўзида диеногест сақловчи комбинирланган орал контрацевтив ва эпигенетик таъсирга эга индол-3-карбинол билан комплекс даво олиб бориш ҳамда акушерлик ва перинатал асоратларини прогнозлаш ва олдини олиш ҳомиладорлик асоратларини камайтириши, шунингдек, муддатдан олдинги туғруқ частотасини 3 мартага (χ2=3,52; р<0,05) ва репродуктив йўқотишларини 3,5 мартага камайтириши (χ2=3,69; р<0,001) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аденомиоз билан хасталанган аёлларда умум-клиник, биокимёвий, морфологик текширувлар орқали касалликда ҳомиладорлик ва туғруқ ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ҳамда патогенетик асосланган даволаш усулларини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аденомиоз мавжуд аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларнинг частотаси 62,1%ни ташкил этиши ва ҳомиладорлик даврида акушерлик асоратларининг ривожланиш эҳтимоли ва нисбий хавфи юқори бўлиб, уларнинг тузилиши: ҳомила ўз-ўзидан тушиши, муддатдан олдинги туғруқ, жуда эрта ва эрта муддатдан олдинги туғруқ, плацентар дисфункция, гипертензив бузилишлар, ҳомила ўсишдан орқада қолиш синдроми, йўлдош олдинда келиши ва йўлдошнинг аномал бирикиши, шунингдек, туғруқдан кейинги даврда қон кетиш ва бачадон субинволюциясининг юқори кўрсаткичлари исботланганлигини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/341-t сон билан тасдиқланган «Аденомиоз мавжуд аёлларни олиб бориш усули: ҳомиладорликдан олдин тайёрлаш, башоратлаш ва ҳомиладорлик асоратларнинг профилактикаси» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика перинатал марказининг 2.07.2024 йилдаги 141-сонли ва шаҳар 8-сонли туғруқ комплексининг 27.06.2024 йилдаги 245-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/59-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларни ҳомиладорлик асоратлари ривожланиши юқори хавф гуруҳига киритилиши ва асоратларни олдини олиш чора-тадбирларни ўтказилиши ҳомиладорликни ижобий кечишига, акушерлик ва перинатал асоратларни камайишига, шунингдек, муддатдан олдинги туғруқ частотасини 3 мартага ва репродуктив йўқотишларини 3,5 мартага камайтиришига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларни ҳомиладорлик асоратлар ривожланиши юқори хавф гуруҳига киритилиши ва уларни олдини олиш чора-тадбирларни ўтказилиши ҳомиладорликни муваффақиятли кечишига имкон берган ва гестация асоратларини ташхислашда бир текширувга сарфланадиган 200000 сўм ва даволашга (ўртача стационар даво кунларини ва овқатланиш харажатлари) сарфланадиган 37 нафар беморга 29458000 сўм ортиқча сарф ҳаражатларни иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: аденомиоз мавжуд аёлларни ҳомиладорлик асоратлар ривожланиши юқори хавф гуруҳига киритилиши ва уларни олдини олиш чора-тадбирларни ўтказилиши, бу эса ҳомиладорликни муваффақиятли кечишига имкон бериши исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига 796162 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: аденомиозда патологик ўчоқларини сўрилиши ва рецидивларни олдини олиш учун комплекс даво, яъни таркибида диеногест сақловчи комбинирланган орал контрацептив билан эпигенетик терапия мақсадида индол-3-карбинолни биргаликда қўллаш патологик ўчоқларини сўрилиши, натижада ҳомиладорлик сони 1,8 мартага ошиши (64,1%) ва унинг муваффақиятли кечиши (χ2=6,37; р<0,05) исботланганлигини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/341-t сон билан тасдиқланган «Аденомиоз мавжуд аёлларни олиб бориш усули: ҳомиладорликдан олдин тайёрлаш, башоратлаш ва ҳомиладорлик асоратларнинг профилактикаси» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика перинатал марказининг 2.07.2024 йилдаги 141-сонли ва шаҳар 8-сонли туғруқ комплексининг 27.06.2024 йилдаги 245-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Илмий техник Кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/59-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларда ўз вақтида ташхис қўйиш ва мақбул даволаш чораларини ўтказилиши аденомиозни рецидивлар частотасини камайишига олиб келиши, ҳомиладорлик асоратларини камайишига, шунингдек, бепушт аёлларни ёрдамчи репродуктив технологияларга мурожаат қилишлар сонини камайишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларда комплекс давода эпигенетик терапияни қўллаш патологик ўчоқларини сўрилишига ва рецидивлар частотасини камайишига ҳамда ҳомиладорлик содир бўлишини 1,8 мартага ошиши ва унинг муваффақиятли кечиши имконини беради, шунга мувофиқ 21 нафар бепушт аёл ёрдамчи репродуктив технологияларга мурожаат қилмаслиги натижасида 409500000 сўм иқтисод қилинишига эришилган. Хулоса: аденомиоз мавжуд аёлларда комплекс давода эпигенетик терапияни қўллаш патологик ўчоқларини сўрилишига ва рецидивлар частотасини камайишига ҳамда ҳомиладорлик содир бўлишини 1,8 мартага ошиши ва унинг муваффақиятли кечиши имконини бериши натижасида ёрдамчи репродуктив технологияларга мурожаат қилмаслиги 1 нафар бемор ҳисобига 19500000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: аденомиози мавжуд ҳомиладор аёлларнинг қон зардобидаги трофобластик β-1-гликопротеин даражаси ва ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиши ўртасида боғлиқлик исботланганлигини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/341-t сон билан тасдиқланган «Аденомиоз мавжуд аёлларни олиб бориш усули: ҳомиладорликдан олдин тайёрлаш, башоратлаш ва ҳомиладорлик асоратларнинг профилактикаси» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика перинатал марказининг 2.07.2024 йилдаги 141-сонли ва Шаҳар 8-сонли туғруқ комплексининг 27.06.2024 йилдаги 245-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/59-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорлик асоратларини трофобластик β-1–гликопротеин даражасига қараб башорат қилиш ва асоратларини олдини олиш, акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини 2 баробардан кўпроқ камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларда ҳомиладорлик кечишини башоратлаш ва профилактик чора-тадбирлар ўтказилиши, шунга мувофиқ ўртача стационар даво кунларини қисқартирилиши ва овқатланиш харажатларининг камайиши натижасида 37 нафар беморга 29458000 сўм маблағлари иқтисод қилинишига эришилган. Хулоса ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларини трофобластик β-1–гликопротеин даражасига қараб башорат қилиш ва асоратларини олдини олиш, акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини 2 баробардан кўпроқ камайтириш имконини бериши исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига 796162 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик аденомиозни даволашда ўзида диеногест сақловчи комбинирланган орал контрацевтив ва эпигенетик таъсирга эга индол-3-карбинол билан комплекс даво олиб бориш ҳамда акушерлик ва перинатал асоратларини прогнозлаш ва олдини олиш ҳомиладорлик асоратларини камайтириши, шунингдек, муддатдан олдинги туғруқ частотасини 3 мартага (χ2=3,52; р<0,05) ва репродуктив йўқотишларини 3,5 мартага камайтириши (χ2=3,69; р<0,001) исботланганлигини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2024 йил 21 июнда 06-24/341-t сон билан тасдиқланган «Аденомиоз мавжуд аёлларни олиб бориш усули: ҳомиладорликдан олдин тайёрлаш, башоратлаш ва ҳомиладорлик асоратларнинг профилактикаси» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Республика перинатал марказининг 2.07.2024 йилдаги 141-сонли ва Шаҳар 8-сонли туғруқ комплексининг 27.06.2024 йилдаги 245-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги №07/59-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларда эпигенетик терапия ўз ичига олган даво, ҳомиладорлик асоратларини башоратлаш усулининг ишлаб чиқилиши ва олдини олиш усулини такомиллаштириш аденомиоз ўчоқларини рецидивларини олдини олишга, акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини шунингдек, муддатдан олдинги туғруқ ва репродуктив йўқотишларини камайишига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: аденомиоз мавжуд аёлларда эпигенетик терапияни ўз ичига олган даво, ҳомиладорлик асоратларини башоратлаш усулининг ишлаб чиқилиши ва олдини олиш усулини такомиллаштириш натижасида ўртача стационар даво кунларини қисқартирилиши ва овқатланиш харажатларининг камайиши натижасида 66 нафар беморга 29458000 сўм маблағлари иқтисод қилинишига эришилган. Хулоса: аденомиоз мавжуд аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларнинг башоратлаш усулининг ишлаб чиқилиши ва ҳомиладорликда асоратларни олдини олиш усулини такомиллаштириш муддатдан олдинги туғруқ ва репродуктив йўқотишларини камайишига олиб келиши исботланиб, 1 нафар бемор ҳисобига 446330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.