Утемуратов Нажиматдин Асаматдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикаси шароитида болаларда ёшга оид ривожланишнинг гетерохронизми (7-11 ёш) (бўйи, вазни, кетле кўрсаткичи ва бошқалар)», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/B611.
Илмий раҳбар: Матчанов Азат Таубалдиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/29.12.2023.В.20.10.
Расмий оппонентлар: Қурбанов Шонияз, биология фанлари доктори, профессор; Сейткамалов Хайратдин Мауленович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи минтақасида (Мўйноқ тумани, Нукус шаҳри, Элликқалъа тумани) жойлашган мактаб ўқувчиларида (7-11 ёш) морфо-физиологик ривожланиш даражасини солиштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Оролбўйи минтақасида (Мўйноқ тумани, Нукус шаҳри, Элликқалъа тумани) мактаб ўқувчиларида (7-11 ёш) антропомерик кўрсаткичлар (тана вазни, бўй узунлиги, кўкрак қафаси айланаси) экологик хавф зонасидан узоқликда жойлашиш масофасига вариацион боғлиқлиги, ўртача қийматлар бўйича “З-сcоре”-таҳлил (WАЗ, ҲАЗ ва БАЗ), сентил-шкала бўйича жисмоний ривожланиш меъёр диапазонида бўлиб, респондентларда озғинлик, ортиқча вазн, бўй пастлиги ва узунлиги Мўйноқ туманида Нукус шаҳри, Элликқалъа туманига нисбатан камлиги исботланган;
пине индекси бўйича ҳар иккала жинс вакиллари (7-11 ёш) эктоморф ёки кучсиз ривожланган гавда тузилишига (гипостеник ёки астеник тип) эгалиги (Пине индекси˃30), Эрисман индекси бўйича ҳар иккала жинс вакиллари “манфий” ишорага эгалиги, бу ҳолат “кўкрак қафаси ўлчамлари тор” тип устуворлиги, ноқулай ташқи муҳит омиллари кўкрак қафаси, ўз навбатида респиратор тизим морфо-функсионал кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатиши, Пушкарев индекси асосида Мўйноқ туманида №2-, №3-мактабларда қизларда 9 ёшда (Пушкарев индекси=111,76), Нукус шаҳрида №8-мактабда 11 ёшда (Пушкарев индекси=113,54) “дисгормоник” ривожланиш (меъёрдан четга оғиш И даражаси/астеник тип), қолган ёш гуруҳларида “уйғунликда ривожланиш” (нормостеник/МеС) даражаси аниқланган;
ўқувчиларда (7-11 ёш) ЮУЧ, систолик/диастолик артериал қон босими кўрсаткичлари меъёрга нисбатан сезиларли юқорилиги, бу ҳолат кардиоваскуляр тизимнинг ноқулай ташқи муҳит шароитида адаптация типида компенсацион механизмлари амалга ошиши билан боғлиқлиги, Робинсон индекси асосида энергетик алмашув жараёнлари ўғил болалар ва қизларда (7-10 ёш) умумий “яхши” ҳолатдалиги, Кердо индекси таҳлили асосида, ўқувчиларда вегетатив асаб тизими ҳолати тўлиқ “симпатикатония”, яъни симпатик асаб тизими устуворлиги аниқланган;
ўқувчиларида (7-11 ёш) нафас олиш тизими функсионал кўрсаткичлари (ЎЦ, ҲИ) таҳлили асосида мазкур қийматлар физиологик ёш ва жинсга боғлиқ динамик тавсифга эгалиги, умумий ҳолатда меъёр қийматларидан пастлиги аниқланган;
Мўйноқ туманида №2-, №3-мактаблар ўқувчиларида (7-11 ёш) қўл кафти кучи таҳлили мазкур кўрсаткич физиологик ёш ва жинсга боғлиқ фарқланиши, ўғил болаларда қизларга нисбатан юқорилиги, ўнг ва чап қўл кучи қийматлари ўғил болаларда 7 ёшга нисбатан 11 ёшда мос равишда – 65,74 ва 71,23% га ортиши, қизларда мос равишда – 69,11 ва 59,31% га ортиши аниқланган;
Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи минтақаси иқлим-географик шароитида мактаб ўқувчиларининг жисмоний ривожланиш даражасини мониторинг қилиш, ҳудудий стандартларни яратиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпогистон Республикаси шаротида болаларда ёшга оид ривожланишнинг гетерохронизми юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпогистон Республикасида (Мўйноқ тумани, Нукус шаҳри, Элликқалъа тумани) жойлашган мактаб ўқувчиларининг (7-11 ёш) ноқулай экологик ташқи-муҳит шароитида асосий антропометрик кўрсаткичларини ёшга, жинсга боғлиқ ривожланиш хусусиятларини баҳолаш ва кариореспиратор тизимининг функсионал ҳолатининг ҳудудий стандартларини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 ноябрдаги 01/10726-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон шароитида мактаб ўқувчиларининг (7-11 ёш) жисмоний ривожланиши ва кардиореспиратор тизимининг функсионал ҳолати бўйича ҳудудий нормативларни ишлаб чиқиш имконини берган;
мактаб ўқувчиларида (7-11 ёш) конституция типларини аниқлаш ва динамометрия услуби асосида гетерохронизмини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгаша ва мактаб таълим вазирлиги амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси мактабгаша ва мактаб таълим вазирлигининг 2023 йил 14 нояврдаги 02-01/6-4346-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг ноқулай экологик шароитларида болаларнинг жисмоний чидамлилиги ва чиниқиш чегараларини аниқлаш мақсадида ҳар хил турдаги спорт машғулотларини бажаришда кардиореспиратор тизим фаолиятининг хусусиятларини аниқлаш имконини берган.