Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Отабек Эркин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида ЭъЛОН

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Электровозларнинг ёрдамчи асинхрон электр двигателлари ишончлилигини ошириш усулларини такомиллаштириш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5154
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Касимов Обиджон Тоирджонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, ДСc 15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пирматов Нурали Бердиёрович – техника фанлари доктори, профессор; Раджибаев Давран Октамбаевич – техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасидаги магистрал электровозлар ёрдамчи асинхрон электр двигателларининг ротор конструксиясини модернизация қилиш орқали уларнинг ишончлилигини ошириш усулларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
магистрал электровозларнинг ёрдамчи асинхрон электр двигателларидаги носозликларини бартараф этишда ротор чулғамларининг турли материаллари бўйича унинг умумий қаршиликлари ўзгаришини таққослаш усули материалларнинг солиштирма қаршилигини баҳолаш асосида ишлаб чиқилган;
ёдамчи асинхрон электр двигателларда содир бўлувчи ўткинчи жараёнлар электромагнит индуксия қонунлари асосидаги дифференциал тенгламаларни қўллаган ҳолда, двигателнинг электродинамик кўрсаткичларини ҳисоблаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
ротор пазларидаги алюминий стержен ва ҳалқаларини мис конструксиясига ўзгаришини инобатга олиб, асинхрон электр двигателнинг оний электромагнит фаза катталикларини моделлаштириш усули электромагнит индуксия қонунияти асосида такомиллаштирилган;
ВЛ60 ва ВЛ80 типли магистрал электровозларда мавжуд бўлган ёдамчи асинхрон электр двигателларининг ротор узеллари пазларидаги қуйма стержен ва ҳалқаларини пайвандлаш усулини қўллаган ҳолда, модернизация қилиш услубиёти ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: магистрал электровозларнинг ёрдамчи асинхрон электр двигателларининг ишончлилигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
ВЛ60 ва ВЛ80 типли магистрал электровозлардаги ёдамчи асинхрон двигателларининг конструктив элементлари такомиллаштирилганлигини инобатга олган ҳолда, модернизация қилиш услубиёти “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ ўрта ва капитал таъмирлаш корхонасида тадбиқ қилинган (“Темир йўл транспортида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларни амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида” “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ нинг 2024-йил 8-ноябрдаги далолатномаси). Натижада ишлаб чиқилган услубиёт ёрдамида илк бор ёрдамчи асинхрон электр двигателлар роторларининг таъмирлаш технологик жараёнини маҳаллийлаштиришга эришилган; 
илмий тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган ротор конструксияси ўрнатилган асинхрон электр двигател “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Термиз локомотив депосига қарашли 3ВЛ-80 туридаги №2460 рақамли электровозида фойдаланилмоқда. (“Темир йўл транспортида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларни амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида” Термиз локомотив депосининг 2024-йилнинг 26-ноябрдаги далолатномаси). Натижада электровозларнинг ёрдамчи тизимидаги асинхрон электр двигателларнинг иш самарадорлиги ошишига эришилган;
тадқиқот наъмунаси электровозларнинг АНЕ-225-4 русумли ёрдамчи асинхрон электр двигателида синовдан ўтказилган. (“Темир йўл транспортида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишланмаларни амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида” “Локомотивлардан фойдаланиш бошқармаси” нинг 2024-йил 6-декабрдаги далолатномаси). Натижада ВЛ60, ВЛ80 ва Эрмак 3ЭС5К туридаги электровозларидаги магистрал электровозларнинг АЕ-92-4, АП-82-4, АП-81-6, НБ-455 ва НБ-453 каби ёрдамчи асинхрон электр двигателларининг ротор узелларини модернизация қилиш имконини яратган;
янги “Электровозларнинг ёрдамчи асинхрон двигателлари бўйича янги таъмир турларини ўзлаштириш методикаси” ишлаб чиқилган бўлиб, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖга  тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 3-январдаги 4/Э4-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ нинг ёрдамчи асинхрон двигател роторларининг мавжуд бўлмаган таъмир турини ишлаб чиқилган ва таъмирлаш корхонасининг бу турдаги асинхрон электр двигателлар роторларини импорт қилиш харажатларини каматириш ҳисобига 1,19 млрд. сўмни ташкил этган. Шунингдек, таъмирлаш технологиясини янада оптималлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва импорт ҳажмини камайтириш имконияти ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish