Мустанов Одилбек Ғанишерович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Юк терминалларида транспорт турларини логистик фаолиятини мувофиқлаштириш услубиятини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3513
Илмий раҳбар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имомович, техника фанлари доктори, профессор; Кузиев Абдимурот Урокович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади логистик тизимларда терминал комплексларини шакллантириш ва уларнинг транспорт фаолиятини рационал ташкил этиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терминалларда юкларни қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилиш усули терминалларининг заиф томонларини ҳисобга олган ҳолда марказлашган мувофиқлаштириш хизматини амалга ошириш орқали ишлаб чиқилган;
темир йўл ва автомобил транспорт оқимларини режалаштириш ва бошқаришни ҳисобга олган ҳолда юк терминаллари фаолиятининг рационал параметрлари юкларни қайта ишлаш усули ёрдамида аниқланган;
терминал тизимининг комплекс дискрет-ҳодисавий симуляция модели, уларга автомобил транспорт воситаларининг келиб-кетиш интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда юк оқимларини бошқаришни оптималлаштириш усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
юк терминалида инвентаризация ташкил этишнинг математик модели, транспорт турлари логистик фаолиятининг мувофиқлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда захираларни бошқариш усули ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юк терминалларида транспорт турларининг логистик фаолиятини мувофиқлаштириш услубиятини такомиллаштириш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
терминалларда юкларни қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилиш усули “Темирёʻлинфратузилма” АЖ да татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 2/Э1623-сонли маълумотномаси). Натижада, юкларни қайта ишлаш аниқлиги ва тезлиги ошиши логистик хизматлар сифатини яхшилашга, етказиб беришнинг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун хизмат қилишига олиб келган;
юк терминали фаолиятининг рационал параметрлари “Темирёʻлинфратузилма” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 2/Э1623-сонли маълумотномаси). Натижада, юк терминалида юкларни қайта ишлаш жараёнини бошқариш ва терминалнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш имкони яратилган.
юк терминалида инвентаризация ташкил этишнинг математик модели “Темирёʻлинфратузилма” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги 2/Э1623-сонли маълумотномаси). Натижада, турли сенарийларни моделлаштириш ва ўзгаришларнинг терминал самарадорлигига таъсирини олдиндан баҳолаш имкони яратилган.
инвентаризация ташкил этишнинг математик модели “Темирёʻлинфратузилма” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024-йил 2-декабрдаги №2/Э1623-сонли маълумотномаси). Натижада, юкларнинг ҳисобини аниқлигини ошириш ва уларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлашга эришилган.