Абдазов Дилшод Рахмаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий хомашё асосидаги ўз-ўзидан зичлашувчи бетон”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4761
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш.: Камилов Хабибилла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Сой Владимир Михайлович, техника фанлари доктори, профессор;
Соттиқулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари доктори, етакчи илмий ходим
Этакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб ўз-ўзидан зичлашувчи бетонларнинг таркибларини ишлаб чиқиш ва уларнинг хоссаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фойдаланилган минерал қўшимчалар путсолан фаоллигига кўра қуйидаги «микрокремнезем > метакаолин > кул-тошқол аралашмаси > учувчан кул» кетма-кетликда жойлашиши ва Cа(ОҲ)2 ни мос равишда 475.86, 293.16, 195.56, 190.26 мг/г ютиши аниқланган;
ПР-196 суперпластификаторининг цемент гидрататсиясига таъсири турли вақт давомида қотган цемент тошларининг ИҚ-спектрограммалари ва рентген диффрактограммаларини таҳлил қилиш орқали цемент тоши структурасининг ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
портландцемент зарралари, суперпластификатор ва сувдан ташкил топган суспензиядаги цемент зарралари орасидаги зета потенсиал қиймати -3,3 мВ эканлигини аниқлаш натижасида ПР-196 суперпластификатори нафақат стерик, балки электростатик таъсир механизмига ҳам эга эканлиги аниқланган;
рентген фазавий ва ИҚ-спектроскопия таҳлиллари натижасида «портландцемент-ПР-196 суперпластификатори-сув» тизими асосидаги цемент тошида клинкер минералларининг гидрататсия кинетикаси ва янги минералларнинг ҳосил бо'лиш механизмига пластификаторнинг миқдори цемент массасига нисбатан 0,8% бо'лганда оптимал кўрсаткичларга эришилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё асосидаги ўз-ўзидан зичлашувчи бетон бўйича олинган илмий натижалар асосида:
портландцемент, гранит чақиқ тоши, қум, путсолан қўшимчалар ва суперпластификатор асосида ўз-ўзидан зичлашувчи бетон таркиблари “Айсел Иншаат” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024 йил 24-ноябрдаги 02/15-3584-сон маълумотномаси). Натижада сиқилишдаги мустаҳкамлиги 72,2 МПа бўлган ўз-ўзидан зичлашувчи бетон олишга эришилган;
портландцемент, гранит чақиқ тоши, қум, путсолан қўшимчалар ва суперпластификатор асосида ўз-ўзидан зичлашувчи бетонлар олиш технологияси асосида юқори мустаҳкам бетон таркиблари “ДУРАБЛЕ СТОНЕ” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2024 йил 24-ноябрдаги 02/15-3584-сон маълумотномаси). Натижада сиқилишдаги мустаҳкамлиги 85,4 МПа бўлган ўз-ўзидан зичлашувчи бетон олишга эришилган.