Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамиев Мурат Фихратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Узлюксиз ва даврий ҳаракатланувчи механизмлар учун энергосамарадор асинхрон электр юритмалар”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар.”  (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3147.
Илмий раҳбар: Пулатов Аброр Обидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор; Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишга тушириш ва бошқаришнинг генетик алгоритми асосида узлюксиз ва даврий ҳаракатланувчи механизмлар учун энергия самарадор асинхрон электр юритмани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон электр юритмага берилаётган кучланишнинг оптимал қийматини таъминлаш ҳисобига актив қувват истеʼмолини камайтириш, энергия ва ресурс тежаш имконини берувчи энергия самарадор асинхрон электр юритма ишлаб чиқилган;
асинхрон электр юритмани ишга тушириш токини ўзгариши шароитида актив қувват сарфи минималлигини таъминлашни ҳисобга олиб, генетик алгоритм ёрдамида статор токи ва чиқиш кучланишини бошқариш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган; 
ишга тушириш вақти ва токи бўйича чегаравий шартларни киритиш асосида  кучланишнинг турли шакллари ва қийматларида асинхрон электр юритманинг динамик режимларини тадқиқ қилиш имконини берувчи математик модел такомиллаштирилган;
асинхрон электр юритма юкламасининг ўзгаришига мос бўлган кучланишни самарали ростлаш асосида фойдали иш коеффициентини юқори қийматларини таъминлайдиган автоматлаштирилган бошқариш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлюксиз ва даврий ҳаракатланувчи механизмлари учун энергия самарадор асинхрон электр юритмалар бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги натижаларга эришилди:
энергия самарадор асинхрон электр юритма учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк марказининг ихтиро патенти олинган (Асинхрон электрюритма, ИАП 7649, 19.03.2024 йил). Натижада, асинхрон электр юритмада актив қувват истеʼмолини йиллик 12% га камайтириш ва умумий энерго-ресурс самарадорлигини 6-8% га ошириш имконияти яратилган;
фойдали иш коеффициентини юқори қийматларини таъминлайдиган автоматлаштирилган бошқариш тизими “Шовот-1” насос станциясидаги умумий қуввати 320 кВт бўлган насос агрегатида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги 2025-йил 8- январдаги 02/07-101 сони маʼлумотномаси). Натижада, насос станицияси ва энергия тежовчи электр моторларнинг силлиқ ишга туширилиши ҳамда таʼмирлаш ишларисиз, узлюксиз ишлашини таʼминлаш давомида, электр энергияси исрофларини камайтириш ва электр юритмаларни ишлаш муддатини ошириш ҳисобига бир йиллик иқтисодий самарадорлик 200 600 000 минг сўмни ташкил этган;
статор токи ва чиқиш кучланишини бошқариш усули ва алгоритми «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ да ўрнатилган 160 кВт қувватли компрессор қурилмасида жорий қилинган («Жиззах аккумулятор заводи» АЖнинг 2024-йил 14-декабрдаги №19-07/283 маʼлумотномаси). Натижада, ишга тушириш токини 13-15% га камайтириш ҳисобига 195 800 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish