Абдувалиева Хулкарой Лутфулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2090.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Махаматжон Арабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор; Собирова Раъно Хакимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчилик соҳасига оид терминларнинг структурал-семантик, лингвокултурологик ва лингвопрагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари ҳунармандчилик терминологияси мустақил терминологик тизим сифатида диахрон ва синхрон аспектда чоғиштирилган, лексик бирликларнинг ўзига хос тарихий-этимологик хусусиятлари очиб берилган, уларнинг семантик кўринишидаги силжишлар, янгиланишлар аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳунармандчилик соҳасига оид терминларнинг аффиксал, морфем-морфологик, семантик, функсионал ва синтактик усулда ясалиши асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳунармандчилик соҳасига оид терминларнинг ўзига хос маркерлари, дискурсда прагмалингвистик воқеланиши ва тарихий шаклланиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тиллари ҳунармандчилик соҳасига оид терминларининг ҳозирги босқичдаги ҳолати, ушбу соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган ҳамда ўзлашма қатламнинг миқдорий кўрсаткишлари аниқланган, инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳунармандчилик соҳасига оид терминлар фразеологик бирликларда қўлланилишининг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларининг пайдо бўлиш ва шаклланиши жараёнлари хилма-хиллиги ва бу ҳолатга ҳар бир тилнинг тарихий ривожланиш жараёнлари ва чоғиштирилаётган тилларда ҳунармандчиликнинг фан сифатида ривожланишига боғлиқ эканлигига доир хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларга мўжалланган СУЗ-800-21-ГР3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 29-январдаги 01-03\260-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосаларнинг қўлланилиши илмий-методик тавсиялар асосида дастур ва ишланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилди;
чоғиштирилаётган тилларда халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларнинг асосий шаклланиш манбаи ва ажралмас қисми бўлиб ўзлашган сўзлар, байналмилал сўзлар ҳамда калкаланган тил бирликлари хизмат қилиши аниқланганлигига доир хулосалардан Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” грант лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 29- майдаги 1122/02- сон маълумотномаси). Натижада илмий ишда халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларнинг структур ва семантик жиҳатлари билан биргаликда, лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари чоғиштирма – антропоцентрик таҳлили натижасида аниқ маълумотлар қўлланилган.
Тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Та'лим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларида (2024- йил январ ва феврал ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 05-февралдаги 04-36-176-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек халқ ҳунармандчилигига хос лексик бирликларни бир мазмуний майдон сифатида жамлаш, инглиз ва ўзбек тили сўз бойлиги таркибида тутган ўрнини аниқлаш ҳамда лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари очиб берилиши билан боғлиқ масалаларга эътибор берилган.