Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапова Малика Ахмадали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бадиий матнда қўлланувчи аллегорик воситаларнинг лингвокултурологик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4884.
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи: Қўқон давлат педагогика институти PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01 
Расмий оппонентлар: Ш.Ш. Хушмуродова филология фанлари доктори, доцент; Д.А. Набиева, Филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти. 
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнларда қўлланувчи аллегорик воситаларнинг лингвокултурологик хусусиятларини чоғиштирма аспектда тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:оламнинг лисоний миллий-маданий манзарасида турли тизимли тиллар аллегорик консепти, уларнинг универсал табиати, ассосиативлик хусусияти, тил ва маданият умумий семантик механизмларининг аллегорик воситалар орқали ифодаланиши, бадиий матнда лингвокултурологик ва семиотик аспектда инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида далилланилишига эришилган;
қиёс учун тортилган тилларга мансуб бадииий матнларда қўлланилган аллегория, ўхшатиш, мажоз, метафора каби тасвирий воситаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларининг семантик-типологик таҳлили, танланган тиллар доирасида лингвомаданий меёрларнинг амалий ифодаси, аллегорик бирликларнинг бадиий матнда миллий-маданий кодлаштирилишида структур-семантик уйғунлашув ҳамда дифференциал хусусиятлари асосланган;
аллегорик воситалар инглиз ва ўзбек тиллари сўзлашув ва публисистик услублари доирасида эмоционал-экспрессив тавсифланган, бадиий образлар, воқеа-ҳодисалар ҳамда тимсолларнинг ўқувчи ёки тингловчига бевосита эмас, балки тасвир воситалари ёрдамида билвосита таъсир этувчи кўчимларнинг ўзига хос мезонлари аниқланиб, лингвопоетик  бирликларнинг семантик юкламалар ҳосил қилиши илмий-амалий исботланган;
услубий восита сифатида аллегориянинг миллий маркерланган маданий модел кўринишида тил тизимида намоён бўлиши Жорж Оруеллнинг “Анимал фарм”, Гулханийнинг “Зарбулмасал” асарлари, шунингдек, “Ур тўқмоқ” ва “А гоод сторй” эртакларининг чоғиштирма таҳлиллари асосида лингвокултурологик нуқтайи назардан ўрганилган, ҳар икки миллий менталлик аллегорик образлар орқали амалга оширилган,  “дастурхон” ва “табле” консептларининг маданий аҳамияти, ўхшаши ва фарқланиши билан бирга, “Анимал фарм” асарида тоталитаризм танқид қилинган, “Зарбулмасал”даги дидактик ғояларга мувофиқ, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ахлоқий қадриятларини ёритишга қаратилганлиги келтирилган мисоллар ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инглиз ва ўзбек тилларидаги бадиий матнда қўлланадиган аллегорик воситаларнинг лингвокултурологик хусусиятларини қиёслаб ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оламнинг лисоний миллий-маданий манзарасида турли тизимли тиллар аллегорик консепти, уларнинг универсал табиати, ассосиативлик хусусияти, тил ва маданият умумий семантик механизмларининг аллегорик воситалар орқали ифодаланиши, бадиий матнда лингвокултурологик ва семиотик аспектда инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида далиллангани бўйича олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2020-2022-йилларда бажарилган АМ-Ф3-2019080172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2024-йил 29-июн №04/1-1710 маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
қиёс учун тортилган тилларга мансуб бадииий матнларда қўлланилган аллегория, ўхшатиш, мажоз, метафора каби тасвирий воситаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларининг семантик-типологик таҳлили, танланган тиллар доирасида лингвомаданий меёрларнинг амалий ифодаси, аллегорик бирликларнинг бадиий матнда миллий-маданий кодлаштирилишида структур-семантик уйғунлашув ҳамда дифференциал хусусиятлари асосланганлиги бўйича материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Маъданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарияларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-июндаги 04-36-732-сон рақамли маълумотнома). Натижада баркамол шахсни тарбийалаш ва улар онгига миллий мустақиллик ғойасини сингдириш масалаларида муҳим асос боълиб  хизмат қилган;
аллегорик воситалар инглиз ва ўзбек тиллари сўзлашув ва публисистик услублари доирасида эмоционал-экспрессив тавсифланган, бадиий образлар, воқеа-ҳодисалар ҳамда тимсолларнинг ўқувчи ёки тингловчига бевосита эмас, балки тасвир воситалари ёрдамида билвосита таъсир этувчи кўчимларнинг ўзига хос мезонлари аниқланиб, лингвопоетик  бирликларнинг семантик юкламалар ҳосил қилиши илмий-амалий исботланганлиги юзасидан хулосалар асосида Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
услубий восита сифатида аллегориянинг миллий маркерланган маданий модел кўринишида тил тизимида намоён бўлиши Жорж Оруеллнинг “Анимал фарм”, Гулханийнинг “Зарбулмасал” асарлари, шунингдек, “Ур тўқмоқ” ва “А гоод сторй” эртакларининг чоғиштирма таҳлиллари асосида лингвокултурологик нуқтайи назардан ўрганилган, ҳар икки миллий менталлик аллегорик образлар орқали амалга оширилган,  “дастурхон” ва “табле” консептларининг маданий аҳамияти, ўхшаши ва фарқланиши билан бирга, “Анимал фарм” асарида тоталитаризм танқид қилинган, “Зарбулмасал”даги дидактик ғояларга мувофиқ, инсоннинг жамиятдаги ўрни ва ахлоқий қадриятларини ёритишга қаратилганлиги келтирилган мисоллар ёрдамида аниқланган материаллар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг “218”-сонли буйруғига асосан нашр этилган “Импровинг реадинг анд wритинг скиллс” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан). Натижада ўқув қўлланма материаллари кенгайтирилган, илмий ва амалий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish