Низомова Башоратхон Бегалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий фанлар интеграцияси асосида биология оʻқитиш жараёнини такомиллаштириш (7-синфлар мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6481.
Илмий раҳбар: Доʻмонов Бахромжон Мухторивич, педагогика фанлари боʼйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фаргʻона давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.06.2021.B.05.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шерматов Маликжон Рахматжонович, биология фанлари доктори, доцент; Саматов Дилшодбек Тохиржонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий фанлар интеграцияси асосида биология ўқитиш жараёнини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бойича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида биология фанини турдош табиий фанлар билан интеграцияси асосида мавзуларни коллоборатив (ҳамкорлик) ўқитилиши – дарснинг сифат жиҳатидан янги тури (динамик, информацион) ни интерпретация қилиш, ўқитиш методларини дифференциясиялаш (фарқлаш) ҳамда дидактик ресурсларнинг диферсификация (кенгайтириш) қилиниши асосида бойтилган;
табиий фанлар интеграцияси асосида биология фанини ўқитишнинг методик тизими ҳамда дидактик имкониятлари муаммоли таълимга асосланган илмий-креатив лойиҳаларни ва халқаро баҳолаш тадқиқотларида келтирилган табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришнинг концептуал жиҳатларини ўқув-методик жараённинг тайёрлов, режалаштириш, амалга ошириш, баҳолаш каби босқичлари билан уйғунлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
замонавий педагогик ёндашувлар воситасида 7-синф биология фанини ўқитишнинг методик таъминоти интегратив таълим технологияси асосида шакллантирилган дарс машғулоти босқичларини ўрганиш жараёнининг интевсивлик даражасини ошириш, топшириқли-амалий ёʻналтирилган лойиҳалаш фаолияти билан самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш асосида аниқлаштирилган;
табиий фанлар интеграцияси асосида биология фанини ўқитиш жараёни методик жиҳатдан ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари ва мотивоционал преференсияларига мос келувчи педагогик технологияларни коллаборатив, ситуатив, экспериментал дарс шакллари билан рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий фанлар интеграцияси асосида биология ўқитиш жараёнини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
мавзуларни интеграция қилиш, интенсив машғулотлар ҳамда ўқитиш жараёнини дифференциаллаштириш каби асосий хусусиятларини ўқув фаолиятини таҳлил қилиш, мақсад ва дидактик ресурсларни мазмунли тавсифини қатъий белгилаш орқали аниқлаштирилган умумтаълим мактабларида биология фанини турдош табиий фанлар билан интеграцияси асосида фанни ўқитиш мазмуни, моҳияти ва педагогик шарт-шароитларига оид фикр мулоҳазалар “Биология ва турдош табиий фанлар интеграцияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, 314-66-сон нашр гувоҳномаси). Натижада биология фанидан ўқув машғулотларини мавзулар-аро ва фанлараро интеграциясига асосан ташкил этишга оид услубий маълумотларнинг тизимлилигига эришилган;
муаммоли таълимга асосланган илмий-креатив лойиҳалар, халқаро баҳолаш тадқиқотларида келтирилган табиий-илмий саводхонликни ривожлантиришнинг концептуал мазмунини ўқув-методик жараённинг тайёрлов, режалаштириш, амалга ошириш, баҳолаш каби босқичлари билан уйғунлигини таъминлаш мантиғига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган табиий фанлар интеграцияси асосида биология фанини ўқитишнинг методик тизими ҳамда дидактик имкониятларига оид таклифлар Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 28-августдаги 01/11-01/1-733-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда табиий-илмий дунёқарашни интегратив асосида ривожлантириш орқали биология ўқув фанига доир компетенсияларини ривожлантириш имкониятини берган;
интегратив таълим технологияси асосида шакллантирилган дарс машғулоти босқичлари ва кетма-кетлиги ўрганиш жараёнини интевсивлик даражасини ошириш, топшириқли-амалий ёʻналтирилган лойиҳалаш фаолиятининг продуктивлик жиҳати самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш асосида такомиллаштирилган замонавий педагогик ёндашувлар воситасида 7-синфда биология фанини ўқитишнинг методик таъминотига оид таклиф ва тавсиялар “Биология ва турдош табиий фанлар интеграцияси” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Дастурнинг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги № ДГУ 27510). Натижада ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантиришга, уларни халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлашнинг услубий таъминоти такомиллашишига эришилган;
ўқувчиларнинг шахсий хусусиятлари, эҳтиёжлари ва мотивоционал преференсияларига мос келувчи педагогик технологиялар билан коллаборатив, ситуатив, экспериментал дарс шаклларини рекурсив механизм сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилган табиий фанлар интеграцияси асосида биология фанини ўқитиш жараёнини методик таъминоти доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 8-декабрдаги ВМ–997-сон “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатилган вазифаларни ҳал этишда биология фанидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни аниқлаш учун очиқ ва ёпиқ жавобли ҳамда ПИСА тестларини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 28-августдаги 01/11-01/1-733-сон маълумотномаси). Натижада табиий фанлар интеграцияси асосида биология ўқитиш жараёнини такомиллаштиришнинг дидактик имконияти кенгайтирилган ҳамда ўқувчиларда назарий ва амалий компетентликни рағбатлантиришга хизмат қилган.