Ражабов Хайрилло Садилллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали обструктив ўпка касаллиги прогнозида обструктив уйқу апноэ синдромининг клиник аҳамияти» 14.00.42 – Пульмонология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4362
Илмий раҳбар: Ливерко Ирина Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib160.01.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Наима Набихановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Республика пульмонология ва фтизиатрия илмий-амалий маркази” ДМ (Беларусь Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали обструктив ўпка касаллиги билан оғриган беморларда обструктив уйқу апноэ синдроми мавжуд ҳолларда касалликни оғирлаштирадиган ҳамда ҳаёт учун хавфли асоратлар ривожланишини камайтиришга йўналтирилган бошқариш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
обструктив уйқу апноэ синдромининг юқори хавфини аниқловчи СОЎК фенотипик хусусиятлари аниқланган ва оғир обструктив уйқу апноэ синдроми СОЎКнинг ривожланиши предиктори ҳамда 4 йиллик ҳаёт давомийлиги кўрсаткичининг салбий индикатори эканлиги аниқланган;
нафас олиш циркад биоритмлари десинхронозининг "кечки" ва "эрталабки", АҚБнинг "non-dipper" ва "night-peaker", ҳамда вегетатив нерв тизимининг “ўзгарувчи А ва В” ва “тескари” симпатикотоник турлари оғир даражадаги обструктив уйқу апноэ синдромига синергик таъсири исботланган;
NT-proBNP ва тропонин T кўрсаткичларининг СОЎК билан оғриган беморларда обструктив уйқу апноэ синдромининг эволюциясидаги аҳамияти исботланган;
илк бор СОЎК билан касалланган беморларда "overlap" синдромини диагностика даражасини яхшилаш, унинг эрта асоратлари ва касаллик кучайишини башорат қилиш мақсадида беморларни олиб бориш ёндашувлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олинган илмий тадқиқот натижалари асосида обструктив уйқу апноэ синдромининг сурункали обструктив ўпка касаллиги кечиши прогнозига клиник аҳамияти бўйича:
биринчи илмий янгилик: обструктив уйқу апноэ синдромининг юқори хавфини аниқловчи СОЎК фенотипик хусусиятлари аниқланган ва оғир обструктив уйқу апноэ синдроми СОЎКнинг ривожланиши предиктори ҳамда 4 йиллик ҳаёт давомийлиги кўрсаткичининг салбий индикатори эканлиги 2023 йил 25 апрель 1/2-сон РИФваПИАТМ қошидаги Экспертлар Кенгаши хулосаси билан тасдиқланган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги беморларида обструктив уйқу апноэ синдромининг прогностик аҳамияти” номли методик тавсиялар мазмунига сингдирилган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 19 февраль №81; 240-14-205-TB/2024-сон буйруғи, Бухоро вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 48-сон буйруғи ва Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 76-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/22 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: алоҳида танланган ёндашувлар асосида беморларни скринингга саралаб олиш ва ОУАСни эрта аниқлаш имконини яратиб, шу билан беморларни ташхислаш бўйича маршрутизация дастурлари самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлик: ОУАС юқори хавфини белгиловчи фенотипик предикторларга эга СОЎК беморлари ОУАС ташхислаш учун скрининг дастурлари ўтказиш ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 350000 сўм ва бюджетидан ташқари маблағлардан 520000 сўм тежалиши таъминланган.
иккинчи илмий янгилик: нафас олиш циркад биоритмлари десинхронозининг "кечки" ва "эрталабки", АҚБнинг "non-dipper" ва "night-peaker", ҳамда вегетатив нерв тизимининг “ўзгарувчи А ва В” ва “тескари” симпатикотоник турлари оғир даражадаги обструктив уйқу апноэ синдромига синергик таъсири бўйича таклифлар 2023 йил 25 апрель 1/2-сон РИФваПИАТМ қошидаги Экспертлар Кенгаши хулосаси билан тасдиқланган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги беморларида обструктив уйқу апноэ синдромининг прогностик аҳамияти” номли методик тавсияларга киритилган ва Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 19 февраль №81; 240-14-205-TB/2024-сон буйруғи, Бухоро вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 48-сон буйруғи ва Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 76-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/22 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: алоҳида танланган тарзда беморларни саралаб олишни таъминлайди ҳамда СОЎК фенотипик компонентларини ҳисобга олмаган ҳолда ОУАСни ташхислашда инструментал текширувлар ҳажмини дифференциал равишда кенгайтириш имконини беради. Бу эса беморларни бошқаришда ташхислаш ва прогнозлаш дастурларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: ОУАС юқори хавфини белгиловчи фенотипик предикторларга эга бўлмаган СОЎК беморларида, алоҳида танланган бошқариш дастурлари орқали ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 650 000 сўм, бюджетидан ташқари маблағлардан эса 815000 сўм тежалиши таъминланган.
учинчи илмий янгилик: NT-proBNP ва тропонин T кўрсаткичларининг СОЎК билан оғриган беморларда обструктив уйқу апноэ синдромининг эволюциясидаги аҳамияти бўйича олинган натижалар 2023 йил 25 апрель 1/2-сон РИФваПИАТМ қошидаги Экспертлар Кенгаши хулосаси билан тасдиқланган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги беморларида обструктив уйқу апноэ синдромининг прогностик аҳамияти” номли методик тавсияларга киритилган ва Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 19 февраль №81; 240-14-205-TB/2024-сон буйруғи, Бухоро вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 48-сон буйруғи ва Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 76-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/22 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: алоҳида танланган тарзда беморларни саралаб олишни таъминлайди ҳамда СОЎК фенотипик компонентларини ҳисобга олмаган ҳолда ОУАСни ташхислашда инструментал текширувлар ҳажмини дифференциал равишда кенгайтириш имконини беради. Бу эса беморларни бошқаришда ташхислаш ва прогнозлаш дастурларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: ОУАС юқори хавфини белгиловчи фенотипик предикторларга эга бўлмаган СОЎК беморларида, алоҳида танланган бошқариш дастурлари орқали ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 650 000 сўм, бюджетидан ташқари маблағлардан эса 815000 сўм тежалиши таъминланган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор СОЎК билан касалланган беморларда "overlap" синдромини диагностика даражасини яхшилаш, унинг эрта асоратлари ва касаллик кучайишини башорат қилиш мақсадида беморларни олиб бориш алгоритми 2023 йил 25 апрель 1/2-сон РИФваПИАТМ қошидаги Экспертлар Кенгаши хулосаси билан тасдиқланган “Сурункали обструктив ўпка касаллиги беморларида обструктив уйқу апноэ синдромининг прогностик аҳамияти” номли методик тавсияларга киритилган ва Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 19 февраль №81; 240-14-205-TB/2024-сон буйруғи, Бухоро вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 48-сон буйруғи ва Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология марказининг 2023 йил 31 май 76-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13/22 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: амалга оширилган чора-тадбирлар СОЎК мавжуд бўлган беморларда касалликни эрта аниқлаш, унинг кечиши прогнозини баҳолаш, нохуш оқибатлар ва фатал асоратларнинг олдини олиш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифати ва унинг давомийлигини яхшилаш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлик: СОЎК мавжуд бўлган беморларда ОУАС билан боғлиқ коморбид ҳолатларни аниқлашга, касаллик кечишини оғирлаштирувчи ва фатал асоратлар хавфини оширувчи эрта индикаторларни аниқлашга ҳамда ушбу ҳолатларни коррекция қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши йил давомида стационар даволанишлар сонининг камайишига, шифохонада ётиш вақти давомийлигининг қисқаришига олиб келди. Бу эса ҳар бир бемор учун бюджет маблағларидан 699000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 1550000 сўм тежалишини таъминлади.