Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиқулов Махмуджон Мажидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия қон-томирларининг катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларни диагностикаси ва микрожаррохлик даволашнинг замонавий усуллари», 14.00.28 – Нейрохирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tib663.
Илмий рахбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01
Расмий оппонентлар: Алиходжаева Гулнорахан Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирзабаев Марат Жумабекович тиббиёт фанлари доктори, (Қозоғистон Республикаси); Мирджураев Элбек Миршавкатович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи:  Ужгород миллий университети  (Украина).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  бош мия қон-томирларининг катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларни диагностикаси ва микрожарроҳлик даволашнинг замонавий усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник (апоплектиформ, псевдотумороз, эмболик, симптомсиз) ва морфологик хусусиятлар (аневризманинг бўйин қисмидаги калцинатлар, аневризманинг гумбазидан артериал томирларнинг чикиши ва гумбазнинг тромбозланиши) катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларда аневризматик касалликнинг жойлашуви ва клиник кечиш турига қараб аниқланган;
катта ва гигант бош мия қон-томирлари аневризмалари бўлган беморларни компьютер томографик ангиография ва бош мия қон-томирлари селектив ангиографияси асосида операциясини режалаштириш, қисқичлаш турини танлашга  боғлиқлиги исботланган;
кaтта ва гигант бош мия аневризмаларини микрохирургик даволаш учун ишлаб чиқилган реконструктив усулнинг самарадорлиги (аневризмани қисқичлаш, сўнгра  аспирация ва гумбаз  резекцияси) исботланган (IAP № 7760, 15.07. 2024 йил);
операция вақтида жарохатланишни ва жаррохлик кириш йўли билан  боғлиқ бўлган ассосирланган асоратларни камайтириш, тавсия этилган каминвазив жаррохлик усулини қўллаш орқали асосланган;
турли даражадаги тромбланган катта ва гигант аневризмаларнинг гумбазини резекция қилганда операциядан кейинги кузатувларда резидуал аневризма қайта учрамаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 январдаги  11/20-сонли хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: клиник (апоплектиформ, псевдотумороз, эмболик, симптомсиз) ва морфологик хусусиятлар (аневризманинг бўйин қисмидаги калцинатлар, аневризманинг гумбазидан артериал томирларнинг чикиши ва гумбазнинг тромбозланиши) катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларда аневризматик касалликнинг жойлашуви ва клиник кечиш турига қараб аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларнинг апоплектик тури клиник кўриниши  субарахноидал бўшлиқга қон қўйилиши билан характерланади ва аневризмаларнинг ўлчамига боғлиқ бўлмаган. Псевдотумороз ва эмболик турларидаги катта ва гигант аневризмаларда симптоматика аневризманинг жойлашуви ва унинг ўлчамига боғлиқ бўлган. Катта ва гигант аневризмаларнинг асосий морфологик хусусиятлари, микрохирургик услубларни танлашга таъсир кўрсатадиган омиллар бўлиб, аневризма  қопчасининг тромбозланиши, кальцинатлар ва аневризманинг деворида атеросклероз, аневризма бўйин қисмининг кенглиги, аневризма қопчасидан дистал қон-томирларнинг чиқиши ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиали  (02.06.2022 й. №13), Сурхондарё филиали (10.02.2022 й. №15-Т), Наманган филиали (14.12.2022 й. №300/1-А/Ф), Навоий филиали (05.05.2022 й. №74), Сирдарё филиали (07.11.2023 й. №126); Қашқадарё филиали (08.02.2024 й. №35) нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: илмий  янгиликни амалиётга жорий этиш операция вақти ва даволаш услубларини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилишга имкон берди, бу эса даволаш натижаларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ўлимни, ногиронликни камайтиришга ва беморларнинг шифохонада даволаниш муддатини қисқартиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: ўз вақтида ташхис қўйиш туфайли шошилинч қарорлар қабул қилиш ва юзага келган муаммоларни  бартараф этиш асоратларни олдини олади ва беморларни кузатув натижалари асосида даво услубини таклиф қилишга ёрдам беради. Хулоса: натижаларни жорий этиш, тезкор чоралар кўриш, юзага келган муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишни прогноз қилишга ёрдам берди, шу билан бирга молиявий харажатларни камайтиришга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: катта ва гигант бош мия қон-томирлари аневризмалари бўлган беморларни компьютер томографик ангиография ва бош мия қон-томирлари селектив ангиографияси асосида операциясини режалаштириш, қисқичлаш турини танлашга боғлиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қисқичлаш турини танлашда операциядан олдинги самарали режалаштириш компютер томографик ангиографияси ва селектив бош  мия қон-томирлари ангиографияси маълумотларига асосланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиали  (02.06.2022 й. №13), Сурхондарё филиали (10.02.2022 й. №15-Т), Наманган филиали (14.12.2022 й. №300/1-А/Ф), Навоий филиали (05.05.2022 й. №74), Сирдарё филиали (07.11.2023 й. №126); Қашқадарё филиали (08.02.2024 й. №35) нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш микрожарроҳлик даволаш услубларини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилиш имконини берди, бу эса ўз вақтида ташхис қўйиш ва микрожарроҳлик даволашга дифференциал ёндашувни қўллаш имконини берди, бу эса стационар даволаниш муддатини қисқартиради. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия қон-томирларининг катта ва гигант аневризмалари билан оғриган беморларни комплекс текширишни тартибга солиш эрта ташхис қўйиш ва даволаш тактикасига ўз вақтида қиёсий ёндашишга олиб келди, бу эса  даволаш натижаларини яхшилашга, беморларни эрта фаоллаштиришга, касалхонада даволаниш муддатини қисқартиришга ёрдам берди, бу хар бир бемор учун 320000 – 400000 сўмни ташкил этди (РИНИАТМ филиаллари нархлари прейскурантига кўра, шифохонада ётоқ куни 170000 сўм). Хулоса: бош мия қон-томирларининг катта ва гигант аневризмалари бўлган беморларни ҳар томонлама текширишдан ўтказиш адекват даволаш тактикасини танлашни таъминлади ва шу билан ўлим, ногиронлик, стационарда қолиш ва молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: кaтта ва гигант бош мия қон-томирлари аневризмаларини микрохирургик даволаш учун ишлаб чиқилган реконструктив усулнинг самарадорлиги (аневризмани қисқичлаш, сўнгра  аспирация ва гумбаз  резекцияси) исботланган (IAP № 7760, 15.07.2024 йил). Илмий янгиликнинг аҳамияти: катта ва гигант бош мия қон-томирлари аневризмаларини микрожарроҳлик йўли билан даволаш учун такомиллаштирилган реконструктив услуб (аневризмани қисқичлаш, сўнгра аспирация ва гумбазни резекция қилиш) атрофдаги бош мия тузилмаларига эзилишиги  ва ҳажмли таъсирдан бартараф этади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиали  (02.06.2022 й. №13), Сурхондарё филиали (10.02.2022 й. №15-Т), Наманган филиали (14.12.2022 й. №300/1-А/Ф), Навоий филиали (05.05.2022 й. №74), Сирдарё филиали (07.11.2023 й. №126); Қашқадарё филиали (08.02.2024 й. №35) нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган  реконструктив методикани қўллашдаги аниқ самарадорлик, беморларнинг ҳаёт сифати ошишига ёрдам беради, беморларни эрта фаоллаштиришни таъминлайди ва операциядан кейинги асоратларнинг ривожланишини олдини олади. Иқтисодий самарадорлиги: аневризмани қисқичлашдан  фарқли ўлароқ, аневризмани қисқичлаш, сўнгра  аспирация ва гумбаз  резекцияси қилиш, бу усул атрофдаги бош мия тузилмаларини эзилишини  ва ҳажмли таъсирдан бартараф этади. Ушбу услуб ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни камайтириш имконини беради. Хулоса: тадқиқотда ишлаб чиқилган реконструктив услуб даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди, операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтиради ва анъанавий ва бизнинг усулларимиз ўртасидаги фарқ туфайли молиявий ҳаражатларни камайтирди.
тўртинчи илмий янгилик: операция вақтида жарохатланишни ва жаррохлик кириш йўли билан боғлиқ бўлган ассосирланган асоратларни камайтириш, тавсия этилган каминвазив жаррохлик усулини қўллаш орқали асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: минимал инвазив краниотомия усули анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ, терининг кичик ўлчамли кесилиши ва энг кам тўқималар шикастланиши билан патологик марказга максимал даражада кириш имконини беради. Бу усул кам шикастлидир ва катталар ва болаларда қўлланилиши мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиали  (02.06.2022 й. №13), Сурхондарё филиали (10.02.2022 й. №15-Т), Наманган филиали (14.12.2022 й. №300/1-А/Ф), Навоий филиали (05.05.2022 й. №74), Сирдарё филиали (07.11.2023 й. №126); Қашқадарё филиали (08.02.2024 й. №35) нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу усул касалларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, эрта фаоллашишни таъминлайди ва операциядан кейинги асоратларни ривожланишини олдини олади. Касалларнинг яхши тикланиши, косметик ва неврологик ҳолатларининг яхшиланиши катта ва гигант бош мия қон-томирлари аневризмаси бўлган беморларни ижтимоий самарадорлигини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: анъанавий краниотомиядан фарқли ўлароқ, мазкур услуб кам жароҳатли бўлиб, косметик нуқсонни тиклаш мақсадида такрор операциялар ўтказишга эҳтиёж йўқ. Бу услуб ҳаёт сифатига яхшиланишга, ногиронликни камайтиришга имкон беради. Хулоса: тақомиллаштирилган каминвазив усулдаги операциялар даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди, операциядан кейинги асоратларнинг хавфини камайтиради ва анъанавий усул ва бизнинг услубимиз ўртасидаги фарқ туфайли хар бир беморга ўртача 2270000  сўмни ташкил этадиган молиявий ҳаражатларни камайишига олиб келди.
бешинчи илмий янгилик: турли даражадаги тромбланган катта ва гигант аневризмаларнинг гумбазини резекция қилганда операциядан кейинги кузатувларда резидуал аневризма қайта учрамаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ишлаб чиқилган усуллардан фойдаланган ҳолда қиёсий даволаш тактикасини қўллаш катта ва гигант бош мия қон-томирлари  аневризмаси бўлган беморларда резидуал аневризма қайта учрамаслиги, оғир ногиронликни 5,9% га, ўлимни 4,3% гача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббий маркази Фарғона филиали (02.06.2022 й. №13), Сурхондарё филиали (10.02.2022 й. №15-Т), Наманган филиали (14.12.2022 й. №300/1-А/Ф), Навоий филиали (05.05.2022 й. №74), Сирдарё филиали (07.11.2023 й. №126); Қашқадарё филиали (08.02.2024 й. №35) нейрохирургия бўлимлари амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларни тизимлаштириш, ишлаб чиқилган дастурий таъминотлар комплексида прогнозлаш, қиёсий тактикани қўллаш – ўлим, ногиронлик кўрсаткичларини камайтирди, шифохона ўрин-кунларини қисқартирди. Иқтисодий самарадорлиги: катта ва гигант бош мия қон-томирлари  аневризмаси бўлган беморларда  комплекс ташхислаш, прогнозлаш, дифференциал даволаш тактикасини қўллаш нейрореанимация ўрин-кун ҳаражатларини хар бир беморда ўртача 1200000 сўмга иқтисод қилди. Хулоса: ишлаб чиқилган бош мия қон-томирлари аневризмаси бўлган беморларни  қиёсий даволаш тактикаси сезиларли равишда даволаш натижаларини яхшилайди, шифохона ўрин-кунларини қисқартириб хар бир бемор учун ҳаражатларни ўртача 5000000 сўмга камайишига олиб келди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish