Мўйдинова Гулнозахон Қаҳрамон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида ходимларни самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”, 08.00.10 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Iqt3126
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исроилова Дилфуза Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарида ходимларни самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар ўртасида меҳнат муносабатлари самарадорлигини таъминловчи янгиликларнинг яратилишини рағбатлантириш жараёнлари, қўнимсизлик даражасини камайтириш ва харажатларни оптималлаштириш мақсадида Жоб Шадоwинг усулини жорий этиш тартиби асосланган;
ходимларни бошқаришда меҳнат салоҳиятининг ривожланиш даражасининг интеграл кўрсаткичлари (“қуйи даража (0-25)”, “ўрта даража (26-50)”, “ўртачадан юқори даража (51-75)”, “юқори даража (76-100)”) мақбул нисбатни таъминлаш орқали баҳолаш усуллари такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари бошқарувида рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали ходимларни ишга ёллаш, адолатли рағбатлаштириш, рақобатбардошлигини ҳамда меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган бошқарув механизми такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналари соф фойда ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўқимачилик корхоналарида ходимларни самарали бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар ўртасида меҳнат муносабатлари самарадорлигини таъминловчи янгиликларнинг яратилишини рағбатлантириш жараёнлари, қўнимсизлик даражасини камайтириш ва харажатларни оптималлаштириш мақсадида Жоб Шадоwинг усулини жорий этиш тартиби асосланиши бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ–158-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари”даги 28-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 3-июлдаги 03/25-1630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг ходимлар қўнимсизлигини 9-10 фоизга қисқартиришга эришилган;
ходимларни бошқаришда меҳнат салоҳиятининг ривожланиш даражасининг интеграл кўрсаткичлари (“қуйи даража (0-25)”, “ўрта даража (26-50)”, “ўртачадан юқори даража (51-75)”, “юқори даража (76-100)”) мақбул нисбатни таъминлаш орқали баҳолаш усуллари бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ–158-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари”даги 47-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 3-июлдаги 03/25-1630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонада меҳнат салоҳиятига таъсир этувчи омиллар асосида баҳолаш тизимини тизимли жорий этиш ва ходимлар даромадларини ортишига янги имкониятларни тақдим этишга муайян даражада хизмат қилувчи чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
тўқимачилик корхоналари бошқарувида рақамли технологиялардан фойдаланиш орқали ходимларни ишга ёллаш, адолатли рағбатлаштириш, рақобатбардошлигини ҳамда меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган бошқарув механизми такомиллаштирилиши бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ–158-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари”даги 25-мақсад, 81-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 3-июлдаги 03/25-1630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг ходимларни бошқаришга рақамли технологияларни фаол жалб қилиш асосида уларни рақобатбардошлигини ошириш тизимида меҳнат унумдорлиги ортган ҳамда харажатларни бошқариш самарадорлиги 8-10 фоизга ошишига эришилган;
тўқимачилик корхоналари соф фойда ҳажмининг 2028-йилга қадар прогноз параметрлари асосида ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида” ПФ–158-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган 2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари”даги 48-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 3-июлдаги 03/25-1630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва тўқимачилик корхоналари ресурс компонентларининг оптимал интеграцияси ҳисобига меҳнат муносабатлари янада такомиллашиши ҳамда тўқимачилик корхоналарининг мақсадли параметрларини самарали белгилаш имконияти яратилган.