Sayt test rejimida ishlamoqda

Ишанкулова Фарангис Азамовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини ошириш йўллари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Iqt1658
Илмий раҳбар: Асланова Дилбар Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Инновацион иқтисодиёт шароитида олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг иқтисодий-математик модели таълим ташкилотининг имижи, ўқув жараёни, илмий фаолият ва маркетинг фаолияти натижадорлигига тегишли кўрсаткичларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;  
олий таълим хизматлари рақобатбардошлик омили – таълим ташкилоти имижини аниқлаш усули ташкилот таниқлилиги, жозибадорлиги, жойлашуви қулайлиги, wеб-сайти жозибадорлиги, профессор-ўқитувчиларининг таниқлилиги каби кўрсаткичларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим хизматлари рақобатбардошлигига таъсир этувчи омил – ташкилот ички мижозлари (профессор-ўқитувчилари)нинг ишидан қониқишини аниқлаш механизми ташкилотнинг таниқлилиги, жамоа орасида ўзаро ҳурмат, рағбатлантириш, бошқарув тизими, тўловлар ҳамда иш муҳитига тегишли кўрсаткичларни баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
мамлакатимизда олий таълим хизматлари истеъмолчиларининг қондирилган талаб кўрсаткичи, яъни олий таълим ташкилотлари битирувчилари сони ўзгаришининг 2010-2023 йиллардаги динамикаси таҳлил қилиниб, мазкур кўрсаткичнинг 2024-2028 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Олий таълим соҳасида таълим хизматлари рақобатбардошлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
    - олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини баҳолашнинг ташкилот имижи, ўқув жараёни, илмий фаолият ва маркетинг фаолияти натижадорлигига тегишли бўлган кўрсаткичларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган иқтисодий-математик модели Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган бўлиб, бошқа олий таълим ташкилотларига фойдаланиш учун тавсия қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 02/02-3596-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш олий таълим ташкилотларининг олий таълим хизматлари рақобатбардошлик даражасини оширишга хизмат қилган.
    - олий таълим ташкилотлари имижини аниқлашнинг таълим ташкилоти таниқлилиги, жозибадорлиги, жойлашуви қулайлиги, wеб-сайти жозибадорлиги, профессор-ўқитувчилар таниқлилиги каби кўрсаткичларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган усули Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим ташкилотлари имижини яхшилашда фойдаланилган ва бошқа олий таълим ташкилотларига фойдаланиш учун тавсия қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 02/02-3596-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш олий таълим ташкилотларининг тегишли кўрсаткичлар бўйича етакчилик ўрнини билишга имкон берган бўлиб, уларга ўз имижини шакллантириш ва уни яхшилашга хизмат қилган.
    - олий таълим ташкилотлари ички мижозлари (профессор-ўқитувчилари)нинг ўз ишидан қониқиш даражасини аниқлашнинг ташкилот таниқлилиги, жамоа орасида ўзаро ҳурмат, рағбатлантириш, бошқарув тизими, тўловлар, иш муҳитига тегишли кўрсаткичларни баҳолаш ва ҳар бир муҳимлик-қониқиш элементларининг ҳолатига қараб уларни яхшилаш стратегияларини кўриб чиқиш орқали такомиллаштирилган механизми Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти томонидан олий таълим хизматлари рақобатбардошлигини оширишда фойдаланилган бўлиб, бошқа олий таълим ташкилотларига фойдаланиш учун тавсия қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 02/02-3596-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълим ташкилотларига ўзига тегишли бўлган ресурсларга асосланган ҳолда ўқитувчиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларини қондириш учун олий таълим ташкилоти стратегиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.
    - олий таълим хизматлари инфратузилмасининг ривожланганлик ҳолати, аҳолининг тўлов қобилияти, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари битирувчилари сони таъсирида олий таълим хизматлари истеъмолчиларининг қондирилган талаб ҳажмининг 2024-2028 йиллардаги прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлиб, олий таълим ташкилотларида (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти) таълим хизматлари рақобатбардошлигини оширишни режалаштиришда фойдаланилган ва бошқа олий таълим ташкилотларига фойдаланиш учун тавсия қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18-декабрдаги 02/02-3596-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълим хизматлари инфратузилмасининг ривожланиши ва олий таълим ташкилотлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида олий таълим ташкилотлари битирувчилари сонининг 2024-2028 йиллар орасида ўртача йиллик 12,7%га ўсиш имкониятлари мавжудлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish