Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеркулов Шоҳруҳ Эркин ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кластерлар фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2864
Илмий раҳбар: Мамарахимов Бекзод Эркинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Нозим Гаффарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон Давлат Университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Кластерлар фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг иқтисодий механизмининг  назарий асосларини такомиллаштириш борасида илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
назарий-услубий ёндашувга кўра “кластер” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кластер муносабатлари орқали бирлашган иқтисодий суб'ектларнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида икки ёки ундан кўп соҳаларнинг туташ тармоқлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёни сифатидаги тавсифини киритиш орқали такомиллаштирилган;
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодиёт ва технологиялар тараққиёти та'сирида тадрижий тарзда рўй берган кластерларнинг таснифланиши жараёнлари тармоқ жиҳатидан (тармоқ ичидаги, тармоқлараро) ҳамда ҳудудий жиҳатдан (ҳудудий ва ҳудудлараро) турларининг ўзига хос хусусиятлари ва иқтисодий самарадорликка та'сирини тизимли асослаш орқали такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятида сувдан оқилона ва самарали фойдаланишни сувни сақлаш ва тақсимлаш тизимида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш (ДХШ = 0,38), далаларга сув етказадиган об'ектларни кластерлар бошқарувига бериш (КБ = 0,25), сувни қайта ишлаш (ҚИ = 0,22) ва “яшил” технологиялардан фойдаланиш (ЯТ = 0,15)нинг ўзаро нисбати орқали та'минлаш асосланган;Кластерлар фаолиятининг самарадорлигини оширишда сувдан оқилона фойдаланиш ва сув ишлатиш самарадорлигини яхшилаш мақсадида сувни сақлаш ва тақсимлаш тизимига хусусий секторни жалб этиш, далаларга сув етказадиган об'ектларни кластерлар бошқарувига бериш таклифи асосланган;
кластер корхоналари сонига та'сир қилувчи иқтисодий омиллар ўртасидаги корреллясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Ўзбекистонда фаолият юритаётган умумий кластер корхоналари сонининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кластерлар фаолиятининг самарадорлигини оширишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
назарий-услубий ёндашувга кўра “кластер” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кластер муносабатлари орқали бирлашган иқтисодий суб'ектларнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида икки ёки ундан кўп соҳаларнинг туташ тармоқлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бирикиш жараёни сифатидаги тавсифини киритиш орқали такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ёндашувдан иқтисодиётнинг барча та'лим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши талабаларда маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш кўрсаткичи сифатида класерларнинг имкониятларини ифодалаб, иқтисодий шароитларини акс эттирувчи хусусият эканлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган кластер тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
назарий-услубий ёндашувга кўра иқтисодиёт ва технологиялар тараққиёти та'сирида тадрижий тарзда рўй берган кластерларнинг таснифланиши жараёнлари тармоқ жиҳатидан (тармоқ ичидаги, тармоқлараро) ҳамда ҳудудий жиҳатдан (ҳудудий ва ҳудудлараро) турларининг ўзига хос хусусиятлари ва иқтисодий самарадорликка та'сирини тизимли асослаш орқали такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган «Иқтисодиёт назарияси» номли ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022-йил 24-октябрдаги 328-сон буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кластерларнинг самарадорлигини ошириш, ресурслардан фойдаланишнинг юқори даражага олиб чиқиш, шунингдек, инновасион жараёнларни жадалаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кластерлари фаолиятида сувдан оқилона ва самарали фойдаланишни сувни сақлаш ва тақсимлаш тизимида давлат-хусусий шерикликни жорий этиш (ДХШ = 0,38), далаларга сув етказадиган об'ектларни кластерлар бошқарувига бериш (КБ = 0,25), сувни қайта ишлаш (ҚИ = 0,22) ва “яшил” технологиялардан фойдаланиш (ЯТ = 0,15)нинг ўзаро нисбати орқали та'минлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармонига 1-илова «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 62-мақсади “Республикада сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини ва сув ишлатиш самарадорлигини ошириш”да белгиланган самарадорлик кўрсаткичларини та'минлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 21-апрел санасидаги 05/15-01-27-сонли ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига хусусий инвестисияларни жалб этиш мақсадида суғориш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тажриба-синов тариқасида жорий этиш имкони яратилган;
кластер корхоналари сонига та'сир қилувчи иқтисодий омиллар ўртасидаги корреллясион-регрессион боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Ўзбекистонда фаолият юритаётган умумий кластер корхоналари сонининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 54-мақсаднинг 12-хат бошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 21-апрел санасидаги 05/15-01-27-сонли ма'лумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда фаолият юритаётган умумий кластер корхоналарининг истиқболдаги сонига эришишни та'минлашда бошқа асосий параметрлар ўртасидаги мувофиқликни баҳолаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish