Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзметов Дониёр Режаббаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt1794
Илмий раҳбар: Қулметов Мансур Рўзматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Хўжамуродов Асқар Жалолович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида соф фойда ҳажмини “қониқарли” (0 < Сф ≤ 1 йил), “яхши” (1 йил < Сф ≤ 3 йил), “аъло” (3 йил < Сф ≤ 5 йил ва ундан ортиқ)  тоифаларига таснифлаш асосида “аъло” тоифасидан олинувчи дивиденд ажратмаларининг муайян даражасида банк акцияларининг бозор баҳосини кўтариш орқали қўшимча капитал ҳажмини ошириш имкониятлари асосланган;
тижорат банкларининг брутто активлари таркибида инвестицияларнинг улушини ўртача 10 фоиз ўсиш даражасини банкнинг ялпи активлари йиллик ўртача ўсиш суръатини 10 фоиз кўрсаткичда мутаносиб ҳолда сақлаш зарурлиги илмий асосланган; 
тижорат банкларида юқори ликвидли инвестициялар ҳажмини кўпайтириш ҳамда тижорат банклари активларининг диверсификация даражасини барқарор даромад манбалари ҳисобига кенгайтиришда қимматли қоғозлар турларини “юқори” (0,75 – 1,0), “ўрта” (0,45 – 0,74) ва “паст” (0 – 0,44) тоифаларига ажратган ҳолда ёндашиш таклифи асосланган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларида қимматли қоғозлар  бозори фаолиятини самарадорлигини оширишга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг економетрик модели асосида тижорат банклари қимматли қоғозлари улушининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тижорат банкларида соф фойда ҳажмини “қониқарли” (0 < Сф ≤ 1 йил), “яхши” (1 йил < Сф ≤ 3 йил), “аъло” (3 йил < Сф ≤ 5 йил ва ундан ортиқ)  тоифаларига таснифлаш асосида “аъло” тоифасидан олинувчи дивиденд ажратмаларининг муайян даражасида банк акцияларининг бозор баҳосини кўтариш орқали қўшимча капитал ҳажмини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2024-йил бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки 2024-йил 14-августдаги № 04-16/23385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг ўз маблағлари таркибида қўшимча капитал манбасининг суммаси 2024-йил 30-майда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошиши таъминланган;
тижорат банкларининг брутто активлари таркибида инвестицияларнинг улушини ўртача 10 фоиз ўсиш даражасини банкнинг ялпи активлари йиллик ўртача ўсиш суръатини 10 фоиз кўрсаткичда мутаносиб ҳолда сақлаш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкининг стратегик ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки 2024-йил 14-августдаги №04-16/23385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк”нинг инвестициялари (давлат ва хусусий корхоналарнинг ҳамда бошқа қимматли қоғозлари) ҳажмининг 2024-йил 30-июн ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145,5 млрд. сўмга ошишига эришилган;
тижорат банкларида юқори ликвидли инвестициялар ҳажмини кўпайтириш ҳамда тижорат банклари активларининг диверсификация даражасини барқарор даромад манбалари ҳисобига кенгайтиришда қимматли қоғозлар турларини “юқори” (0,75 – 1,0), “ўрта” (0,45 – 0,74) ва “паст” (0 – 0,44) тоифаларига ажратган ҳолда ёндашиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2024-йил бизнес режасида ўз аксини топган (“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки 2024-йил 14-августдаги № 04-16/23385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023-йил биринчи ярим йилликда жами инвестиция портфели таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозларнинг улуши 62,3 фоизни ташкил етган бўлса, 2024-йил биринчи ярим йилликда ушбу кўрсаткични 81,3 фоизга, яъни 215 млрд. сўмга етказиш имконини берган;
Ўзбекистондаги тижорат банкларида қимматли қоғозлар  бозори фаолиятини самарадорлигини оширишга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг економетрик модели асосида тижорат банклари қимматли қоғозлари улушининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Микрокредитбанк” АТБ томонидан 2030-йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки 2024-йил 14-августдаги № 04-16/23385-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Микрокредитбанк” АТБнинг узоқ муддатли истиқболдаги депозитлари ҳажми ҳамда у билан боғлиқ асосий фаолият кўрсаткичларини аниқлаштириш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish