Яқубова Юлдуз Раимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш йўллари” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12–Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4571.
Илмий раҳбар: Мирзанов Бердақ Жолдасбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш боʻйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиб минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда аҳоли учун мутаносиб ва хавфсиз бўлган қайта тикланувчи энергия (ҚТЕ) манбаларининг турлари, афзалликларининг классификацияси такомиллаштирилган;
минтақаларда амалга оширилаётган қайта тикланувчи энергия лойиҳаларининг реал иқтисодий самарадорлигини қуёш нурланишидаги тафовутлар ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланишдаги синергетик таъсирларига кўра ҳисоблаш таклифи асосланган;
Хоразм вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҚТЕ манбаларидан фойдаланишда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлашни рағбатлантирувчи дастаклари таклиф этилган;
Хоразм вилоятида барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга актив ва пассив омилларнинг таъсиридаги “драйверлар”ларни аниқлаш асосида “Сув-энергетика-озиқ-овқат-туризм” экотизимини стратегик бошқариш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш боʻйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
табиий ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиб минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда аҳоли учун мутаносиб ва хавфсиз бўлган қайта тикланувчи энергия (ҚТЕ) манбаларининг турлари, афзалликларининг классификацияси бўйича таклиф минтақада энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 19-феврал 07-04-09/1736-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий, ва ҳамкорлик тизимлари ўтасида уйғун мувозанатни таъминлашга қаратилган аҳоли учун мутаносиб ва хавфсиз бўлган қайта тикланувчи энергиялар бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
минтақадларда амалга оширилаётган қайта тикланувчи энергия лойиҳаларининг реал иқтисодий самарадорлигини қуёш нурланишидаги тафовутлар ҳамда ҳудудий иқтисодий ривожланишдаги синергетик таъсирларига кўра ҳисоблаш таклифи минтақада энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 19-феврал 07-04-09/1736 - сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда қата тикланувчи энергия лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг узоқ муддатли истиқболдаги стратегик самараларини аниқлаш имконини берган.
Хоразм вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҚТЕ манбаларидан фойдаланишда давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлашни рағбатлантирувчи дастаклари таклифи минтақада энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 19-феврал 07-04-09/1736-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда ҚТЕ манбаларидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан фотоелектрик станцияларни оʻрнатиш қувватларини 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 16 фоизга ошган ва мазкур лойихалар учун инвестицияларни кенгайтириш имконияти яратилган;
Хоразм вилоятида барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга актив ва пассив омилларнинг таъсиридаги “драйверлар”ларни аниқлаш асосида “Сув-энергетика-озиқ-овқат-туризм” экотизимини стратегик бошқариш таклифи минтақада энергетика самарадорлигини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги 2025-йил 19-феврал 07-04-09/1736-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда “яшил иқтисодиётга” оʻтишнинг асосий драйверларини аниқлаш имкони яратилиб, истиқболли стратегик дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.