Sayt test rejimida ishlamoqda

Зайниддинов Руҳиддин Хусниддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини исломий молиялаштириш тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3484.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Носир Маҳмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунов Анвар Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни Ислом молияси тамойиллари асосидаги молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш ҳамда эркин муомаладаги қимматли қоғозлар савдолари ҳажмини оширишда исломий молиялаштириш турларини кенгайтириш, жумладан, “Сукук” облигацияларини жорий этиш йўналишлари таклиф қилинган;
микромолия ташкилотлари томонидан лойиҳаларни самарали молиялаштиришни ташкил этишда исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишнинг қонуний асосларини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини исломий ижара ва муробаҳа асосида молиялаштиришни ташкил этишнинг тартиб-таомиллари ишлаб чиқилган;
исломий ва анъанавий молия тизимларидан Ўзбекистон шароитида дуал молиялаштириш тизими сифатида фойдаланишни кенгайтириш орқали мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш ҳамда мувозанатлашган пул-кредит сиёсатини амалга оширишга эришиш имкониятлари асосланган;
Ўзбекистонда инвестисия лойиҳаларини исломий молиялаштиришнинг кенгайишига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида исломий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2027-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини исломий молиялаштириш тизимини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш ҳамда эркин муомаладаги қимматли қоғозлар савдолари ҳажмини оширишда исломий молиялаштириш турларини кенгайтириш, жумладан, “Сукук” облигацияларини жорий этиш йўналишлари таклифларидан 2024-йил 22-октябрдаги “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-980-сон Қонуннинг 7-моддаси (“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ-980-сон Қонуннинг 38-моддасига киритилган ўзгартиришлар)ни шакллантиришда ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йил 11-ноябрдаги 04/7-10-86-сонли маълумотномаси). Ушбу ташаббусни ҳаётга татбиқ қилиш миллий иқтисодиётнинг сармоя учун жозибадор муҳитини янада мустаҳкамлаб, қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг барқарор ўсишини рағбатлантиришга қаратилган ҳолда самарали натижаларга олиб келади. Ушбу ташаббусни ҳаётга татбиқ қилиш миллий иқтисодиётнинг сармоя учун жозибадор муҳитини янада мустаҳкамлаб, қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг барқарор ўсишини рағбатлантиришга қаратилган ҳолда самарали натижаларга олиб келади;
микромолия ташкилотлари томонидан лойиҳаларни самарали молиялаштиришни ташкил этишда исломий молиялаштириш воситаларидан фойдаланишнинг қонуний асосларини шакллантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини исломий ижара ва муробаҳа асосида молиялаштиришни ташкил етишнинг тартиб-таомиллари ишлаб чиқиш таклифларидан 2022-йил 20-апрелдаги “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида” ЎРҚ-765-сон Қонуннинг 5 ва 41-моддалари, (“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуннинг 60-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар)ни шакллантиришда ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024-йил 11-ноябрдаги 04/7-10-86-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш, хусусан, “Микромолия ташкилотлари томонидан Исломий молия тамойиллари асосида хизматлар кўрсатиш тартибини расман белгиловчи низомни тасдиқлаш” орқали ушбу соҳада молиявий операцияларни амалга оширишнинг ҳуқуқий базасини шакллантиришга кўмаклашган;
исломий ва анъанавий молия тизимларидан Ўзбекистон шароитида дуал молиялаштириш тизими сифатида фойдаланишни кенгайтириш орқали мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш ҳамда мувозанатлашган пул-кредит сиёсатини амалга оширишга эришиш имкониятлари асосланган. 2022–2026-йиллар учун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг исломий дарчаси ва “Траст Муамалат” МЧЖ лизинг шўба корхонасининг ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Трастбанк” хусусий аксиядорлик банкининг 2024-йил 10-июлдаги 01-1/2467-сон маълумотномаси). Натижада, исломий ва анъанавий молия тизимларидан Ўзбекистон шароитида дуал молиялаштириш тизими сифатида лойиҳаларни молиялаштириш орқали қулай инвестиция муҳитини яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини исломий молиялаштиришнинг кенгайишига таъсир этувчи омилларнинг корреляцион-регрессион боғлиқлигини ўрганиш асосида исломий инвестицияларни ўзлаштиришнинг 2027-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 2022–2026-йиллар учун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг исломий дарчаси ва “Траст Муамалат” МЧЖ лизинг шўба корхонасининг ривожланиш стратегиясида ўз аксини топган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2024-йил 10-июлдаги 01-1/2467-сон маълумотномаси). Натижада, инвестиция лойиҳаларини исломий молиялаштиришнинг кенгайишига таъсир қилувчи омилларни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 2027-йилга бориб инвестиция лойиҳаларини исломий молиялаштириш қийматини 4 баробаргача ошириш имконини бериши таклифи илмий асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish