Sayt test rejimida ishlamoqda

Холов Набижон Қаҳрамоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 — Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt1858.
Илмий маслаҳатчи: Шарифходжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хаджибаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бeрдияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саипназаров Шербек Шайлавбекович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш методологиясини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “банк тизимининг барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни банклар фаолиятини самарали баҳолаш, хавф-хатарларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш ва молиявий ресурсларни оптимал тарзда бошқаришга йўналтирилган тизими инвестиция муҳитини яхшилаш, ишончли тўлов тизимини шакллантириш ва иқтисодий инқирозларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган банк хизматларининг турларига кўра “аъло” (0,8≤БХa≤1), “яхши” (0,4≤БХy≤0,7) ва “қониқарли” (0,1≤БХq≤0,3) тоифаларга ажратиш орқали банкларнинг барқарорлик рентабеллигини ортишига олиб келувчи миқдорий чегаралар асосланган;
қимматли қоғозлар турларини ликвидлик индексига кўра юқори ликвидли қимматли қоғозлар (0,8 – 1,0), ўрта ликвидли қимматли қоғозлар (0,5 – 0,8), паст ликвидли қимматли қоғозлар (0,2 – 0,5), жуда паст ликвидли ёки ликвидсиз қимматли қоғозлар (0 – 0,2) тоифаларга ажратиш ҳамда ҳар бир тоифанинг тегишли даромадлилик чегараларидан келиб чиқиб “юқори” тоифа салмоғини оширган ҳолда тижорат банклари активларини барқарор даромад манбалари ҳисобига диверсификациялаш орқали банкнинг барқарорлигини таъминлаш асосланган;
соф барқарор молиялаштириш меъёрини (А (юқори; ≥ 120%), Б (яхши; 110% – 119%), C (қониқарли;100% – 109%), Д (хавфли; 90% – 99%), Э (жуда хавфли; < 90%)) банк рейтинг тизимига интеграция қилиш орқали молиявий тизим барқарорлигини ошириш, тижорат банкларининг хавфларини аниқ баҳолаш, уларнинг ликвидлик бошқарувини кучайтириш 
ва молиявий инқирозларнинг олдини олиш таклифи асосланган;
Аксиядорлик тижорат “Ўзсаноатқурилишбанк” активлари қийматининг ўсиши, банкнинг капиталлашуви даражаси, банк ресурслари учун “пуллар қиймати”, ҳудудлардаги рақобатчи банклар сонининг таъсирини учта ҳолатда ифодаловчи эконометрик модел асосида 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари барқарорлигини мустаҳкамлаш методологиясини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “банк тизимининг барқарорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини банклар фаолиятини самарали баҳолаш, хавф-хатарларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш ва молиявий ресурсларни оптимал тарзда бошқаришга йўналтирилган тизими инвестиция муҳитини яхшилаш, ишончли тўлов тизимини шакллантириш ва иқтисодий инқирозларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Инвестиция” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2022 йил 29 январдаги 21 сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг инновацион янги банк маҳсулотлари ва уни барқарор молиялаштириш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган банк хизматларининг турларига кўра “аъло” (0,8≤БХa≤1), “яхши” (0,4≤БХy≤0,7) ва “қониқарли” (0,1≤БХq≤0,3) тоифаларга ажратиш орқали банкларнинг барқарорлик рентабеллигини ортишига олиб келувчи миқдорий чегаралардан фойдаланиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2024 йил бизнес режасида ўз аксини топган (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки 2025 йил 21 январдаги 26 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг муаммоли кредит (NPL) улуши мос равишда 2023 йилга нисбатан 5,2 фоиздан 2024-йилда 
4,8 фоизга тушган;
қимматли қоғозлар турларини ликвидлик индексига кўра юқори ликвидли қимматли қоғозлар (0,8 – 1,0), ўрта ликвидли қимматли қоғозлар (0,5 – 0,8), паст ликвидли қимматли қоғозлар (0,2 – 0,5), жуда паст ликвидли ёки ликвидсиз қимматли қоғозлар (0 – 0,2) тоифаларга ажратиш ҳамда ҳар бир тоифанинг тегишли даромадлилик чегараларидан келиб чиқиб “юқори” тоифа салмоғини оширган ҳолда тижорат банклари активларини барқарор даромад манбалари ҳисобига диверсификациялаш орқали банкнинг барқарорлигини таъминлаш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича 2024 йил бизнес режасида ўз аксини топган (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки 2025 йил 21 январдаги 26 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023 йил биринчи ярим йилликда жами инвестиция портфели таркибида юқори ликвидли қимматли қоғозларнинг улуши 51,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2024 йил биринчи ярим йилликда ушбу кўрсаткични 78,3 фоизга, яъни 295 млрд. сўмга етказиш имконини берган;
соф барқарор молиялаштириш меъёрини (А (юқори; ≥ 120%), Б (яхши; 110% – 119%), C (қониқарли;100% – 109%), Д (хавфли; 90% – 99%), Э (жуда хавфли; < 90%)) банк рейтинг тизимига интеграция қилиш орқали молиявий тизим барқарорлигини ошириш, тижорат банкларининг хавфларини аниқ баҳолаш, уларнинг ликвидлик бошқарувини кучайтириш ва молиявий инқирозларнинг олдини олиш таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТ амалиётига жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТнинг 2025 йил 21 январдаги 26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тижорат банкининг 2024 йилда миллий валютадаги депозитлари – Б1/НП, хорижий валютадаги депозитлари – Б2/НП кўрсаткичлари бўйича рейтинг прогнози Moodys халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Барқарор” прогнози берилган;
Акциядорлик тижорат “Ўзсаноатқурилишбанк” активлари қийматининг ўсиши, банкнинг капиталлашуви даражаси, банк ресурслари учун “пуллар қиймати”, ҳудудлардаги рақобатчи банклар сонининг таъсирини учта ҳолатда ифодаловчи эконометрик модел асосида 2029-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТ ривожланиш стратегияси бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банкининг 2025 йил 21 январдаги 26-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик-тижорат банки рискларни баҳолаш амалиётини банк тизими барқарорлигини такомиллаштириш бўйича узоқ муддатли даврдаги асосий параметрлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish