Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратходжаева Саодат Абдужаббаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кекса ёшлиларда остеоартрит ривожланишининг иммуногенетик хусусиятлари” (тажрибада) ихтисосликлар шифри: 14.00.20 – Тиббий генетика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4371.
Илмий раҳбарлар: Арипова Тамара Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Иммунология ва инсон геномикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Уразметова Маиса Дитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Федерал давлат бюджет илмий муссасаси “Академик Н.П. Бочков номли тиббий-генетик тадкикот маркази”.
Диссертация йўналиши: фундаментал аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади: экспериментал шароитда қариётган организмларда остеоартрит ривожланишининг иммунологик ва эпигенетик жиҳатларига кичик химик молекулаларнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор VC6TF эпигенетик аралашмаси in vivo шароитда остеоартритда самарали эканлиги, тоғай тўқимасини ремоделляция қилиш ва хондроцитлар идентиклигини сақлаш морфофункционал хусусиятлари аниқланган;
илк бор хондроцитларнинг эпигенетик қайта дастурланиши натижасида матрикс синтезининг фаоллашуви, метаболик ва морфологик ўзгаришлар аниқланган;
илк бор қариш фонидаги тоғай деградациясида эстроген рецепторларининг патогенетик роли аниқланган;
илк бор трипсин ва папаин билан индуцирланган остеоартрит моделлари яратилган ва тасдиқланган, улар яллиғланиш, IL-1β, IL-6, CRP, ALP миқдорининг ошиши ва Ca/P индекси ўзгариши билан кечиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кекса ёшлиларда остеоартрит ривожланишининг иммуногенетик ва эпигенетик механизмларини аниқловчи илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор VC6TF эпигенетик аралашмаси in vivo шароитда остеоартритда самарали эканлиги, тоғай тўқимасини ремоделляция қилиш ва хондроцитлар идентиклигини сақлаш морфофункционал хусусиятлари аниқланганлиги бўйича «Трансляцион ҳайвонларда (каламушларда) тизза бўғими остеоартритини моделлаштириш» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024-йил 29-апрелдаги 4-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф ЎзР ФА академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институтида (№105, 20.11.2024) ва Бухоро давлат тиббиёт институтида (№1-A/450, 31.10.2024) амалиётган жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/09-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: остеоартритли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: моделлаш муддатини 90 кундан 30 кунга қисқартириш орқали 20 млн сўмдан ортиқ иқтисодий фойда, яъни 60% самарадорлик таъминланади. Хулоса: кимёвий моддалар орқали индуцирланган остеоартрит моделлари ишлаб чиқилган ва синаб кўрилган, бу касалликнинг қайта ишланувчи фенотипини таъминлаши ва тажриба муддатини қисқартириш имконини бериши клиника олди тадқиқотларнинг самарадорлигини оширган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор хондроцитларнинг эпигенетик қайта дастурланиши натижасида матрикс синтезининг фаоллашуви, метаболик ва морфологик ўзгаришлар аниқланганлиги бўйича «Трансляцион ҳайвонларда (каламушларда) тизза бўғими остеоартритини моделлаштириш» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024-йил 29-апрелдаги 4-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф ЎзР ФА академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институтида (№105, 20.11.2024) ва Бухоро давлат тиббиёт институтида (№1-A/450, 31.10.2024) амалиётган жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/09-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: остеоартритли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: моделлаш муддатини 90 кундан 30 кунга қисқартириш орқали 20 млн сўмдан ортиқ иқтисодий фойда, яъни 60% самарадорлик таъминланади. Хулоса:  остеоартритни мониторинг қилишда тизимли интерлейкинлар ва қон плазмасидаги ишқорий фосфатаза даражасини кузатиш касалликни эрта ва ноинвазив аниқлаш учун самарали биомаркерлар сифатидалиги аниқланган;
учинчи илмий янгилик: илк бор қариш фонидаги тоғай деградациясида эстроген рецепторларининг патогенетик роли аниқланганлиги бўйича «Трансляцион ҳайвонларда (каламушларда) тизза бўғими остеоартритини моделлаштириш» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024-йил 29-апрелдаги 4-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф ЎзР ФА академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институтида (№105, 20.11.2024) ва Бухоро давлат тиббиёт институтида (№1-A/450, 31.10.2024) амалиётган жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/09-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: остеоартритли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: моделлаш муддатини 90 кундан 30 кунга қисқартириш орқали 20 млн сўмдан ортиқ иқтисодий фойда, яъни 60% самарадорлик таъминланади. Хулоса: хондроцитлардаги репаратив жараёнларни эпигенетик тартибга солиш орқали даволаш усулларини ишлаб чиқиш учун янги имкониятлар яратилган бўлиб, бу ёшга боғлиқ остеоартритни шахсийлаштирилган тарзда даволашда муҳим аҳамиятга эга бўлади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор трипсин ва папаин билан индуцирланган остеоартрит моделлари яратилган ва тасдиқланган, улар яллиғланиш, IL-1β, IL-6, CRP, ALP миқдорининг ошиши ва Ca/P индекси ўзгариши билан кечиши аниқланганлиги бўйича «Трансляцион ҳайвонларда (каламушларда) тизза бўғими остеоартритини моделлаштириш» услубий тавсиянома ишлаб чиқилган (Иммунология ва инсон геномикаси институти Илмий кенгашининг 2024-йил 29-апрелдаги 4-сон баённомаси билан тасдиқланган). Мазкур таклиф ЎзР ФА академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институтида (№105, 20.11.2024) ва Бухоро давлат тиббиёт институтида (№1-A/450, 31.10.2024) амалиётган жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025-йил 15-февралдаги 12/09-сон маълумотномаси); ижтимоий самарадорлиги: остеоартритли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, асоратлар ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: моделлаш муддатини 90 кундан 30 кунга қисқартириш орқали 20 млн сўмдан ортиқ иқтисодий фойда, яъни 60% самарадорлик таъминланади. Хулоса: бўғим тўқималарини қайта тиклашга қаратилган остеоартрит терапиясининг янги стратегияларини яратишда трансляцион моделлар ва эпигенетик таъсир усулларининг аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish