Абдуназарова Зайнаб Алмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имитацион моделлар асосида ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (она тили дарслари мисолида)” (она тили) (педагогика фанлари) 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган В2024.3.PhD/Ped4695
Илмий раҳбар: Нуруллаева Шаҳло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассаса) номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович - педагогика фанлари доктори, профессор,
Ҳамроев Алижон Рўзиқулович - педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-коммуникатив компетентликка оид кўникмалар (мулоқот жараёнини лойиҳалаш, ижтимоий рефлекция)ни ривожлантиришда обектив ва субектив омиллар таъсир даражасининг устуворлиги ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатлар тизимига оид витагеник тажрибаларини таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели мазмуни мулоқот жараёнини лойиҳалаш ва ижтимоий рефлекцияни шакллантиришга хизмат қилувчи имитацион машқларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич таълим она тили дарсларида ўқув мақсадларини идентификациялаш ҳамда “Имитацион дастур”нинг продуктивлигини таъминлаш орқали ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг методик имкониятлари аниқлаштирилган;
бошланғич таълим она тили дарсларида диагностик методикаларни модификациялаш орқали ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели ва фаолият методикасининг самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф она тили дарсларида имитацион моделлардан фойдаланиб ўқувчилар ижтимоий-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот иши натижалари асосида:
Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий-коммуникатив компетентликка оид кўникмалар (мулоқот жараёнини лойиҳалаш, ижтимоий рефлекция)ни ривожлантиришда обектив ва субектив омиллар таъсир даражасининг устуворлигини ўқувчиларнинг ижтимоий муносабатлар тизимига оид витагеник тажрибаларини таҳлил қилиш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Педагоглик касбига кириш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, №391213 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни шахслараро муносабатларга доир психологик-педагогик тажрибалар билан бойитилишига эришилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели мазмуни мулоқот жараёнини лойиҳалаш ва ижтимоий рефлекцияни шакллантиришга хизмат қилувчи имитацион машқларни татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогик маҳорат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, №391215 рақамли нашр гувоҳномаси) Натижада, педагогик таълим мазмуни ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришга доир илмий ва методик тавсиялар билан бойитилишига хизмат қилган;
бошланғич таълим она тили дарсларида ўқув мақсадларини идентификациялаш ҳамда “Имитацион дастур”нинг продуктивлигини таъминлаш орқали ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг методик имкониятларини аниқлаштириш, шунингдек, бошланғич таълим она тили дарсларида диагностик методикаларни модификациялаш орқали ўқувчиларда ижтимоий-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели ва фаолият методикасининг самарадорлигини оширишга оид хулосалардан педагогик эксперимент давомида фойдаланилган ва самарадор эканлиги аниқланган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 01/11-6-1047-сон маълумотномаси). Натижада, имитацион парадигма асосида бошланғич синф ўқувчиларининг ижтимоий-коммуникатив компетентлигининг ривожлантирилишига хизмат қилган.