Умирзаков Улуғбек Синдарович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Француз ва ўзбек мақолларида контрастнинг хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil3000
Илмий раҳбар: Йўлдошев Мусо Муҳаммадиевич, филология фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (ДСc), профессор; Маматқулов Абдулхапиз Латипович, филология фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек халқ мақолларининг олам лисоний манзарасида тутган ўрнини, улардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни, контраст ҳодисасининг лингвокогнитив феномен сифатида паремиологияда тутган ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз ва ўзбек халқ мақолларида контраст асосини ташкил қилувчи контрарлар, контрадиктор, лексик ва грамматик антонимлар ўзларининг лексик-семантик майдонига кўра лингвокогнитив омиллар билан алоқадорлиги, контрастни ифодаловчи мақолларни луғавий таркибини аниқлаш ва таҳлилга тортиш орқали исботланган;
француз ва ўзбек мақолларининг лисоний олам манзарасида образлилик, вариативлик, тарбиявий аҳамиятга эгалиги сабабли муҳим ўрин тутиши, халқ ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ лингвомаданий ҳодисаларни тасвирлаш учун хизмат қилувчи когнитив тузилма эканлиги контрастли мақоллар мисолида очиб берилган;
француз ва ўзбек халқ мақолларининг ўзига хос семантик майдонга бирлашадиган билимдонлик, донолик, меҳнацеварлик, зукколик каби умумлаштирувчи ва меҳнацеварлик, ҳурмат-иззат, вақтичоғлик, оила, дўстлик семантик майдонидаги фарқловчи жиҳатлари аниқланган;
француз ва ўзбек халқ мақолларининг лексикографик манбаларини ўрганиш ва таҳлилга тортиш натижасида лингвомаданий алоқаларни акс эттирувчи контрастив мақоллар базаси ажратиб олинган ва уларнинг лексик-семантик майдони шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорийланиши. Француз ва ўзбек мақолларидаги контрастни шакллантирувчи лисоний воситалар таҳлили асосида:
француз ва ўзбек халқ мақолларида контраст асосини ташкил қилувчи контрарлар, контрадиктор, лексик ва грамматик антонимлар ўзларининг лексик-семантик майдонига кўра лингвокогнитив омиллар билан алоқадорлиги контраст ифодаловчи мақоллар луғавий таркибини аниқлаш ва таҳлилга тортиш орқали исботланган. Ушбу натижадан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий коррусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб сҳиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 5-йанвардаги 05/01.01-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалашда контрастив мақолларнинг ўрни алоҳида таъкидланган ва лойиҳа доирасида таййорланган мақолалар ва монографийаларнинг илмий савийасини оширишга эришилган;
француз ва ўзбек мақолларининг лисоний олам манзарасида образлилик, вариативлик, тарбиявий аҳамиятга эгалиги сабабли муҳим ўрин тутиши, халқ ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ лингвомаданий ҳодисаларни тасвирлаш учун хизмат қилувчи когнитив тузилма эканлигини контрастли мақоллар мисолида очиб бериш билан боғлиқ хулосаларидан Самарқанд давлат сҳет тиллар институтида Еврора Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭРРКА2-СБҲЕ-СР-ЭРАСМУ+СБҲЕ ИМЕР: Ўзбекистонда Олий таъим тизими жарайонларини модернизацийалаш ва халқаролаштириш номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат сҳет тиллар институтининг 2024-йил 19-йанвардаги 129/02-сон маълумотномаси). Натижада, француз ва ўзбек контрастив мақолларидан лингвомаданий ҳодисаларни тасвирлаш учун хизмат қилувчи когнитив тузилма сифатида фойдаланилган ва лойиҳа доирасида йаратилган ўқув жарайони усҳун таййорланган манбаларнинг такомиллашувига эришилган;
француз ва ўзбек халқ мақолларининг ўзига хос семантик майдонга бирлашадиган билимдонлик, донолик, меҳнацеварлик, зукколик каби умумлаштирувчи ва меҳнацеварлик, ҳурмат-иззат, вақтичоғлик, оила, дўстлик семантик майдонидаги фарқловчи жиҳатлари аниқланган ва ундан Ўзбекистон миллий телерадиокомранийаси Самарқанд вилойат телерадиокомранийасида 2023-йил 12-декабр куни эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” кўрсатуви ссенарийсини таййорлашда фойдаланилган (Самарқанд вилойат телерадиокомранийасининг 2023-йил 22-декабридаги 01-07/404-сон маълумотнома). Натижада, француз ва ўзбек халқ мақолларининг ўзига хос семантик майдонга бирлашадиган умумлаштирувчи ва фарқловчи жиҳатлари дастур учун фойдали деб топилган ва улардан фойдаланиш орқали кўрсатувнинг консертуал самарадорлиги таъминланган;
француз ва ўзбек халқ мақолларининг лексикографик манбаларини ўрганиш ва таҳлилга тортиш натижасида лингвомаданий алоқаларни акс эттирувчи контрастив мақоллар базаси ажратиб олинган ва уларнинг лексик-семантик майдони шакллантирилган ва улардан Франсийа ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган манба сифатида Самарқанддаги Аллиансе Франçаисе кутубхонасини франсуз тилининг академик турдаги изоҳли луғатлари ҳамда ихтисослаштирилган луғатлар фондини йаратишда фойдалинилмоқда (Франсийанинг Ўзбекистон Ресрубликасидаги элсҳисининг фан ва маданийат атташеси Серж Беллинининг 2024-йил 24-йанвардаги маълумотномаси). Натижада, Самарқанддаги Аллиансе Франçаисе кутубхонасини франсуз тилининг академик турдаги изоҳли луғатлари ҳамда ихтисослаштирилган луғатлар билан таъминлаш ишлари самарадорлиги таъминланган.