Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Рахимжон Иброхимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза қатор ораларида дуккакли дон экинларини йетиштириш агротехнологиялари элементларини ишлаб чиқиш (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари мисолида)”, 06.01.01–Умумий деҳқончилик.Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Qx1310
Илмий раҳбар Комилов Комилжон Собирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти, PhD.05/30.10.2020.Qx.126.01.
Расмий оппонентлар: Намозов Фазлиддин Бахрамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўразматов Насибжон Назирович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида турли қатор ораларида ғўза билан дуккакли дон экинларини етиштириш агротехнологиялари элементларини ишлаб чиқиш ҳамда пахтачиликка ихтисослаштирилган кластерлар ва фермер хўжаликларига тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Андижон вилоятиниг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзани дуккакли экинлар: соя, мош, фасол (Пҳасеолус вулгарис) ҳамкор экиш агротехнологияси ёрдамида уларни рационал жойлаштириш билан ушбу экинларни ўсиш ва ривожланиши аниқланган;
тупроқнинг ҳажм оғирлиги ғўзани биринчи суғоришдан олдин қатор оралатиб дуккакли экинлар (соя, мош, фасол) экилган вариантларда назоратга нисбатан камроқ бўлганлиги аниқланган. Соя экилган вариантда бу кўрсаткич 0,028 г/см³, мошда 0,007 г/см³, фасолда эса 0,009 г/см³ га камроқ бўлган. Ғоваклик даражаси эса сояда 1,1 %, мошда 0,8 %, фасолда эса 0,07 % га юқори бўлганлиги аниқланган.
ғўзани дуккакли экинлар: соя, мош ва фасол (Пҳасеолус вулгарис) билан қотор оралатиб биринчи суғоришдан олдин экилган вариантларда тупроқнинг агрономик жиҳатдан қимматли бўлган заррачалари 11-12-13-вариантларда назорат вариант ғўза ҳамкор экинсиз экилган 1-вариантга нисбатан мос равишда 2,9-2,7-2,6 % га юқори бўлиши исботланган; 
Ғўзани дуккакли экинлар – соя, мош ва фасол билан биргаликда, биринчи суғоришдан олдин эгат оралатиб экиш усули ҳосилдорликка ижобий таъсир кўрсатди. Жумладан, фақат ғўза экилган 1-вариантда ҳосилдорлик 43,4 с/га бўлган бўлса, соя билан ҳамкор экин соя ўсимлиги экилган 11-вариантда ғўзадан 45,6 с/га, соядан 14,5 с/га; мош билан – ғўзадан 43,6 с/га, мошдан 12,7 с/га; фасол билан эса ғўзадан 42,4 с/га, фасолдан 11,8 с/га ҳосил олиниши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза билан дуккакли экинлар соя, мош ва фасол ҳамкор экин сифатида экиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерлар учун “Бир далада икки ҳосил йетиштириш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 12.11.2024й кундаги №05/04-04-603-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома кластерлар ва фермер хўжаликларида ғўза дуккакли экинлар соя, мош ҳамда ва фасолни ҳамкор экин сифатида экишда муҳим амалий кўрсатма сифатида хизмат қилмоқда;
Илмий ишланма, яъни соя билан ғўзани ҳамкор экишни 2023-йили Андижон вилоятининг Андижон туманидаги “Дурафшон боғи” фермер хўжалигида 11,4 га, “Азизбек” фермер хўжалигида 18,2 га, “Улуғбек илғор даласи” фермер хўжалигида 25,8 га, “Омонулло Абдумуталлиб” фермер хўжалигида 30,1 га, жами 85 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 12.11.2024 й кундаги №05/04-04-603-сон маълумотномаси). Натижада ғўза билан ҳамкор экин сифатида соя экилган майдонларда дуккакли экинлар экилиши хисобига тупроқ унумдорлиги сақланиб, физик хоссалари яхшиланиши ҳисобига 2,0-2,5 с/га пахта ҳосили ҳамда 11,5 с/га соядан қўшимча ҳосил йетиштирилган.
Ғўза қатор ораларига ҳамкор экин сифатида мош ва фасолни 90Х10-1+180Х(6020)-1 схемаларида Шахрихон туманидаги “Олимжон Бадалов” фермер хўжалигида 22,0 га, “Хамиджон” фермер хўжалигида 18,0 га, “Мўминжон пахта ғалласи” фермер хўжалигида 27,0 га жами 67,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 12.11.2024 й кундаги №05/04-04-603-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу йерлардан пахтадан 43,0-44,5 с/га пахта ҳосили, дуккакли экин мошдан 9,0 с/га дон ҳосили, фасолдан эса 6,2 с/га ловия ҳосили олиниб, қўшимча дон ҳосили ҳиобига 26 % рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish