Каримова Мукаддас Абдисаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Фолклор-этнографик томошалар режиссурасининг ўзига хос хусусиятлари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/San237.
Илмий раҳбар: Умаров Мамур Боташикович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдурасулов Шоҳруҳ Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий фолклор-этнографик томошалар режиссурасининг ўзига хос хусусиятларини театршунослик кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фолклор санъатидаги импровизация, гротеск, диалектик ва фразеологик специфик аспектлар саҳнавий ва ижровий имкониятларни кенгайтиришга кўра фолклор-этнографик томошаларида томошабинни иштирокчига айлантирувчи интерактив хусусият эканлиги далилланган;
анъанавий театр томошаларида корфармонлар ижодидаги бадиҳагўйлик, тақлид, муқаллид, масхарабоз ва қизиқчилик кабилар миллий фолклор-этнографик томошалар режиссураси генезиси ва ривожида бадиий синкретлилик ва шартлилигига кўра фундаментал манба эканлиги аниқланган;
миллий фолклор-этнографик томошалар режиссурасидаги этнорегионал компонентлар локал хусусиятларга кўра вазминлик ва маҳобатлилик (Тошкент-Фарғона ижро йўли), жўшқинлик ва шижоатлилик (Сурхондарё-Қашқадарё ижро йўли), мумтоз ва мафтункорлик (Хоразм ижро йўли), шиддат ва кескинлик (Бухоро-Самарқанд ижро йўли) каби локал хусусиятларнинг дифференциал ва интеграл синтези асосида жанрий полихроник аспектлари исботланган;
фолклор-этнографик томошалар режиссурасида этник анъаналар, урф-одат ва маросимларни театрлаштириш жараёни этнорегионал ижро услубларининг саҳналаштириш траекториясига кўра функсионал, структуал, интертекстуал интерпретацияга эгалиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фолклор-этнографик томошалар режиссурасининг ўзига хос хусусиятлари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фолклор санъатидаги импровизация, гротеск, диалектик ва фразеологик специфик аспектлар саҳнавий ва ижровий имкониятларни кенгайтиришга кўра фолклор-этнографик томошаларида томошабинни иштирокчига айлантирувчи интерактив хусусият эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика мусиқа ва санъат коллежи “Фолклор санъати” кафедраси қошида ташкил қилинган “Гулшод” фолклор-этнографик ансамбли, Ўрал Тансиқбоев номидаги 8-сон маданият маркази қошидаги “Ўзбекойим” халқ ҳаваскорлик фолклор-этнографик ансамбли, Бухоро шаҳри маданият бўлимига қарашли “Бобур” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида хизмат кўрсатувчи “Моҳи-Ситора” фолклор-этнографик халқ ансамбллари репертуарини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 10-октябрдаги 02-11-17-3253-сон маълумотномаси). Натижада, фолклор-этнографик жамоалари репертуари бадиий-ғоявий жиҳатдан такомиллаштирилган;
анъанавий театр томошаларида корфармонлар ижодидаги бадиҳагўйлик, тақлид, муқаллид, масхарабоз ва қизиқчилик кабилар миллий фолклор-этнографик томошалар режиссураси генезиси ва ривожида бадиий синкретлилик ва шартлилигига кўра фундаментал манба эканлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали “Очиқ намойиш” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-февралдаги 01-14/36сон маълумотномаси). Натижада, соҳага оид муаммоларни бартараф этишнинг профессионал усуллари ишлаб чиқилган;
миллий фолклор-этнографик томошалар режиссурасидаги этнорегионал компонентлар локал хусусиятларга кўра вазминлик ва маҳобатлилик (Тошкент-Фарғона ижро йўли), жўшқинлик ва шижоатлилик (Сурхондарё-Қашқадарё ижро йўли), мумтоз ва мафтункорлик (Хоразм ижро йўли), шиддат ва кескинлик (Бухоро-Самарқанд ижро йўли) каби локал хусусиятларнинг дифференциал ва интеграл синтези асосида жанрий полихроник аспектлари исботланишига оид хулоса ва таклифлардан фолклор-этнографик жамоалари репертуарининг жанрий диапазонини кенгайтириш ва бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 26-мартдаги 01-30/181-сон маълумотномаси). Натижада, муайян ҳудудда шаклланган фолклор-этнографик ансамблларда миллий анъаналарнинг хусусиятлари, қўшиқни ижро этишнинг локал-ҳудудий фарқлари ҳақида билим ва кўникмалар ривожлантирилган;
фолклор-этнографик томошалар режиссурасида этник анъаналар, урф-одат ва маросимларни театрлаштириш жараёни этнорегионал ижро услубларининг саҳналаштириш траекториясига кўра функсионал, структуал, интертекстуал интерпретацияга эгалиги далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали “Очиқ намойиш” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-февралдаги 01-14/36сон маълумотномаси). Натижада, “Очиқ намойиш” кўрсатувида тақдим этилган спектакллар бўйича чиқарилган илмий хулосалар асосида фолклор томошаларини саҳналаштириш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.