Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқулова Муқаддас  Бахриддиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Қорақалпоғистон Республикаси А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда АКТдан фойдаланиш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз  тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3148
Илмий раҳбар: Бабаниязова Наргиза Полатовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.09
Расмий оппонентлар: Ҳамидова Муборак Хафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор;  Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди,  Қорақалпоқ давлат университети  доценти.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаби А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили нутқ кўникмаларини ривожлантиришда коммуникативлик, креативлик, коллобарация ва критик фикрлаш қобилиятларини  инновацион ва рақамли ахборот коммуникация технологиялари асосида такомиллаштирилган, грамматик компетенсияни шакллантирувчи “Энг-Кар.к грам” мобил иловасида ишлаб чиқилган А2 даражага хос грамматик мавзуларни мустақил ўзлаштириш, мотивацион ва интерактив машқлар ҳамда  ахборот технологилари воситасида дарсни ташкиллаштиришга оид методик тавсиялар асосида чет тилини ўқитиш модели такомиллаштирилган;
ахборот коммуникация технологиялари воситасида Қорақалпоғистон Республикаси 7-9 - синф ўқувчиларининг чет тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда методик ёндашувлар (натурал аппроач, ситуатионал лангуаге теачинг, прожеcт-басед леарнинг, силент wай) интерактив усулларнинг дидактик имкониятлари комплекс ўқитиш ғоялари ҳамда прогностик баҳолаш стратегиялари билан алоқадорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг лингвометодик жиҳатлари инновацион ўқитиш методлари, жумладан сунъий интеллект ва дарсни лойиҳалаштириш асосида тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини интеграциялаштиришнинг дидактик таъминоти ривожлантирилган;
А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик мазмуни интеллектуал қобилиятларини шакллантириш, назарий билимларини ахборот коммуникация технологиялари воситасида ривожлантириш, амалий билимларини рақамли платформалар интеграцияси ёрдамида мустаҳкамлашга қаратилган таълим дастурларининг адаптацияси, гуруҳ ва жамоавий ишлаш малакаларини мустақил ўрганиш тенденсияси билан тўғри пропорсионал эканлигини далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси А2 даража ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактаби А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили нутқ кўникмаларини ривожлантиришда коммуникативлик, креативлик, коллобарация ва критик фикрлаш қобилиятларини  инновацион ва рақамли ахборот коммуникация технологиялари асосида такомиллаштирилган, грамматик компетенсияни шакллантирувчи “Энг-Кар.к грам” мобил иловасида ишлаб чиқилган А2 даражага хос грамматик мавзуларни мустақил ўзлаштириш, мотивацион ва интерактив машқлар ҳамда  ахборот технологилари воситасида дарсни ташкиллаштиришга оид методик тавсиялар асосида чет тилини ўқитиш модели ишлаб такомиллаштиришга доир хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021 йилларда бажарилган “ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Натижада берилган тавсиялар асосида лойиҳа доирасида тайёрланган контент материллари мазмунан бойитилган;
ахборот коммуникация технологиялари воситасида Қорақалпоғистон Республикаси 7-9 - синф ўқувчиларининг чет тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда методик ёндашувлар (натурал аппроач, ситуатионал лангуаге теачинг, прожеcт-басед леарнинг, силент wай) интерактив усулларнинг дидактик имкониятлари комплекс ўқитиш ғоялари ҳамда прогностик баҳолаш стратегиялари билан алоқадорликни таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 01.01.2021-01.12.2021-йилларга мўлжалланган 78/14-рақамли «Қарақалпақстан Республикасинин Б2 дережели студентлери ушин оффлайн режиминде мобил қосимша ҳам веб-сайт ислеп шигиw « мавзусидаги илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 19-июндаги 01-20-09/951-сонли маълумотномаси). Натижада А2 даража ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларини янада такомиллаштиришга эришилган;
Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+ дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида А2 даражадаги ўқувчиларнинг инглиз тили грамматик компетенсиясини шакллантиришда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг лингвометодик жиҳатлари инновацион ўқитиш методлари, жумладан сунъий интеллект ва дарсни лойиҳалаштириш асосида тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини интеграциялаштиришнинг дидактик таъминоти ривожлантирилганлигига оид назариялардан таълим жараёнида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти 2024-йил 26-апрелдаги 862/02-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида чет тили ўрганувчиларнинг грамматик компетенсиялари ҳақидаги билимлари такомиллаштирилди, таълим тизими жараёнини  мустаҳкамлашга ва  ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish