Исломов Иномжон Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метаболик соғлом семизликда буйракдаги функционал ўзгаришларни эрта аниқлаш ва сурункали буйрак касаллигининг бирламчи профилактикаси (Жанубий Оролбўйи – Қуйи Амударё туманлари мисолида)» 14.00.05 - Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.1.PhD/Tib3295.
Илмий раҳбар: Гадаев Абдиғаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020. Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каландарова Умида Арслановна, PhD.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик соғлом семизликда сурункали буйрак касаллигини эрта аниқлаш мақсадида ундаги функционал ўзгаришлар ва уларга экологик омиллар таъсирини ўрганиш ҳамда даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Республикамизнинг Оролбўйи ҳудудида семизликка фенотипик ёндашилган ҳолда унинг алоҳида метаболик соғлом типи аниқланган;
метаболик соғлом семизлик гурухида тана вазни ва унинг индексидан келиб чиққан ҳолда, коптокчалар филтрацион тезлиги ҳамда буйраклар функционал заҳираси орасида манфий ўртача корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги аниқланган;
атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари - РМ2.5 ва филтирланмаган ичимлик сувининг коптокчалар филтрaцияси тезлиги, буйраклар функционал захирасига салбий таъсири исботланган;
ангиотензин II рецепторлари блокатори бўлган азилсартан (Эдарби®) препаратини гипотензив бўлмаган дозада (10 мг) коптокчалар филтрaцияси тезлиги, буйраклар функционал захирасини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик соғлом семизликда буйракдаги функционал ўзгаришларни эрта аниқлаш ва сурункали буйрак касаллигининг бирламчи профилактикаси бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Республикамизнинг Оролбўйи ҳудудида семизликка фенотипик ёндашилган ҳолда унинг алоҳида метаболик соғлом типи аниқланганлиги асосида “Буйраклар функционал ҳолатига метаболик соғлом семизликнинг таъсири ва дориларсиз даволашни мувофиқлаштириш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Тошкент тиббоёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 25 ноябрдаги 9/134-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур услубий тавсиянома семизликнинг метаболик бузилишлари ривожланмасидан олдин бморлар гурухини ажратиш ва метаболик бузилишлар асосида келиб чиқадиган турли асоратларни олдини олишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлик: семизлик оқибатида ривожланган метаболик бузилишларни эрта аниқлаш ва уларнинг асоратлари билан курашиш мақсадида ташкил этиладиган тиббий кўриклар учун терапевт шифокордан ташқари эндокринолог, кардиолог, нефролог, нутрициолог каби мутахассислар маслахати зарур бўлади, бу эса ҳар бир бемор учун айни мутахассисларга сарфланадиган тўловлар 208000 сўмни ташкил этса бу ракам бир кунда камида 3 та шундай беморни қабул қилишга 624000 сўм , бир ой давомида эса 14967000 сўм маблағ сарфланади. Семизликнинг метаболик фенотипини эрта аниқлаш ва ажратиш оқибатида битта терапевтнинг бу жараёнда иштироки билан беморлар маслаҳат консультацияси учун сарфланадиган маблағлар бир кунда бир беморга 52000 сўмни 3 та беморга 156000 сўмни , бир ойда эса 3744000 ни ташкил этади , бу эса бир ойда 11223000 иқтисод қилинишга олиб келган.
иккинчи илмий янгилик: метаболик соғлом семизлик гуруҳида тана вазни ва унинг индекси ҳамда бел айланасидан келиб чиққан ҳолда коптокчалар филтрацион тезлиги ва буйраклар функционал заҳираси орасида манфий ўртача корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар “Буйраклар функционал ҳолатига метаболик соғлом семизликнинг таъсири ва дориларсиз даволашни мувофиқлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Тошкент тиббоёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 25 ноябрдаги 9/134-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиник базалари ҳисобланган Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг терапия бўлимида, Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси терапия ва поликлиника бўлимида (Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 27-ноябрдаги 806-1 сонли буйруқ ва Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг №8 сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик соғлом семизликда тана вазни ва унинг индекси ҳамда бел айлансидан келиб чиққан ҳолда буйраклар функционал ҳолатига боғлиқлигининг аниқланиши ушбу гурух беморларда касаллик оқибатларини эрта аниқлаш ва бартараф этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: ушбу гуруҳ беморларида корреляцион боғланишлар аниқлангандан кейинги диагностика ва даволашга ёндошув асоратли кечган сурункали буйрак касаллигини диагностика ва даволаш чоралари учун сарфланадиган битта беморга бир кунда стационар даволаниш учун 163000 сўм маблағни, бир ойда 3912000 сўм маблағни тежаб қолинишига эришилган.
учунчи илмий янгилик: атмосфера ҳавосидаги чанг заррачалари-РМ2.5 ҳамда филтирланмаган ичимлик сувининг коптокчалар филтрaцияси тезлиги, буйраклар функционал захирасига салбий таъсири ўрганилганлиги бўйича таклифлар “Буйраклар функционал ҳолатига метаболик соғлом семизликнинг таъсири ва дориларсиз даволашни мувофиқлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 25 ноябрдаги 9/134-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиник базалари ҳисобланган Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг терапия бўлимида, Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси терапия ва поликлиника бўлимида (Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 27-ноябрдаги 806-1 сонли буйруқ ва Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг №8 сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик соғлом семизликда хаводаги чанг заррачаларининг ва филтирланмаган ичимлик сувининг буйраклар функционал ҳолатига салбий таъсир этишининг аниқланиши ушбу гурух беморларда касаллик оқибатларини эрта аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ичимлик сувининг ва атмосфера ҳавосининг таркиби мухим ахамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Иқтисодий самарадорлик: ушбу гуруҳ беморларида биргина ичимлик сувининг филтрланган туридан фойдаланилиши функционал бузилишларини эрта диагностика ва даволаш чоралари учун сарфланадиган битта беморга бир кунда стационар даволаниш учун 163000 сўм маблағни, бир ойда 3912000 сўм маблағни тежаб қолинишига эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: ангиотензин II рецепторлари блокатори бўлган азилсартан (Эдарби®) препаратини гипотензив бўлмаган дозада (10мг) коптокчалар филтрaцияси тезлиги, буйраклар функционал захирасини оширишининг кўрсатилганлиги бўйича таклифлар “Буйраклар функционал ҳолатига метаболик соғлом семизликнинг таъсири ва дориларсиз даволашни мувофиқлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунида ўз аксини топган. (Тошкент тиббоёт академияси Урганч филиали Эксперт кенгашининг 2023 йил 25 ноябрдаги 9/134-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали клиник базалари ҳисобланган Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг терапия бўлимида, Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси терапия ва поликлиника бўлимида (Қибрай туман тиббиёт бирлашмасининг 2023 йил 27-ноябрдаги 806-1 сонли буйруқ ва Хоразм вилояти “Шифо Қувонч Файз” МЧЖга қарашли ELITE CLINIC шифохонасининг №8 сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: азилсартан препаратининг гипотензив бўлмаган 10 мг дозада метаболик соғлом семизлик мавжуд шахсларда қўлланилиши буйраклар функционал захирасининг ва филтация тезлигининг ортишига сезиларли таъсири кўрсатилган, бу эса сурункали буйрак касаллиги келиб чиқишининг олди олинишига ва унинг бирламчи профилатикасига эришиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: азилсартан Эдарби препаратининг ишлатилиши сурункали буйрак касаллиги билан боғлиқ мурожаатларнинг камайишига олиб келиб, уларнинг нефрология бўлимларига бир кунлик амбулатор мурожаати ўрта хисобда 50000 сўмни ташкил этса, ушбу илмий ишнинг амалий натижаларини жорий қилиниши туфайли касалхонага мурожаат қилувчи беморлар сони биттага камайса, бу бир кунда ўрта ҳисобда 5 та бемор мурожаат килган тақдирда 250000 сўмни ташкил этса, бу бир ҳафтада 1750000 сўм бу 1 ойда 42000000 сўм давлат бюджетидан камайишига эришилган.
Хулоса: тадқиқот натижасида касаллик кечиши эҳтимоллигини эрта аниқланиши, беморларни амбулатор тарздаги мурожаатларини ҳамда шифохонада даволаниш кунларини қисқариши ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келиши аниқланган.
Олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 –ноябрдаги 9 сонли йиғилиш баённомасига асосан хулоса олинган.