Sayt test rejimida ishlamoqda

Гадаева Нилуфар Абдугаффаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Klotho оқсили ва  23 фибробласт ўсиш омилини турли этиологияли буйраклар дисфункциясини ташхислаш ва даволашни  назорат қилишдаги аҳамияти” 14.00.25 – “Клиник-лаборатор ва функционал диагностика” ва 14.00.05 - “Ички касалликлар” (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1. DSc/Tib 1203.
Илмий маслаҳатчилар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Туракулов Рустам Исматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02. 
Расмий оппонентлар: Усманова Дурдона Джурабаевна - тиббиёт фанлари доктори, доцент; Собиров Мақсуд Атабаевич - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Нилуфар Шариповна - тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Klotho оқсили ва 23 фибробласт ўсиш омилини турли этиологияли (сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет, гипертония касаллиги) буйраклар дисфункциясини эрта ташхислаш ва даволашдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
турли этиологияли буйрак дисфункцияларида Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омилининг буйрак ўзгаришларидаги ролини аниқлаш орқали касалликнинг ривожланиши ва ташхисий аҳамияти асосланган;
Klotho оқсили ва FGF-23 нинг гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетда буйрак дисфункциясини аниқлашдаги сезувчанлиги ҳамда махсуслиги асосланган;
Klotho оқсили ва FGF-23 турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида унинг дисфункцияси ривожланишини башорат қилиш ва эрта аниқлашда биомаркерлар сифатида фойдаланиш асосланган;
Klotho оқсили ва FGF-23 ўзгаришлари билан сурункали буйрак касаллиги ривожланишида метаболик жараёнлар (фосфор, кальций ва витамин Д) ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланган;
Klotho оқсили ва FGF-23 биомаркерларидан гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги ҳамда қандли диабетда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш жараёнларини самарали бошқариш учун фойдаланиш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Турли этиологияли буйрак дисфункциясига чалинган беморларда Klotho оқсили ва фибробласт-23 ўсиш омили (FGF-23) кўрсаткичларининг ўзгаришини эрта ташхислаш ва даволашни баҳолашдаги аҳамиятини ўрганиш натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: турли этиологияли буйрак дисфункцияларида Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омилининг буйрак ўзгаришларидаги ролини аниқлаш орқали касалликнинг ривожланиши ва ташхисий аҳамияти асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.07.2024 йилдаги 258-сонли ҳамда Яшнобод тумани ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 02.07.2024 йилдаги 101-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/67-сонли хулосаси). Ушбу тадқиқотда Klotho оқсили даражасининг пасайиши ва FGF-23 даражасининг ошиши буйрак дисфункцияси даражаси билан жуда кучли корреляцияда эканлиги аниқланди (r=0,67 ва r=0,72; p<0,01). Klotho оқсили фаоллигининг пасайиши, нефронлардаги тўқималарнинг зарарланиши ва фосфор-кальций метаболизмидаги ўзгаришлар фонида, FGF-23 ўсиш омилининг юқори даражада намоён бўлиши бу биомаркерларнинг диагностик ва патогенетик аҳамиятини тасдиқлайди. Олинган натижалар асосида ушбу биомаркерлар буйрак дисфункциясини ташхислашда аниқ, эрта ва индивидуал ёндашув имкониятини берадиган самарали диагностик восита сифатида таклиф қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгилик асосида клиник амалиётга киритилган биомаркерлар орқали буйрак дисфункциясини эрта босқичда аниқлаш имконияти яратилди. Бу, ўз навбатида, беморларда клиник асоратлар ривожланишини олдини олиш, даволашни индивидуаллаштириш ва хавф гуруҳларини ўз вақтида аниқлаш имконини берди. Ушбу ёндашув орқали касалликнинг оғир шаклларга ўтиши ва ногиронлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қиладиган профилактик чоралар амалга оширилди. Шифокорларга биомаркерлар орқали патогенетик механизмларни эрта баҳолаш имкони берилди, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, жамиятда фаол меҳнатга лаёқатли ҳолатини сақлашга ёрдам берди. Бундан ташқари, бу биомаркерлар асосида олиб борилаётган тадқиқотлар тиббиёт олийгоҳлари ва илмий марказларда таълимий-амалий жараёнларни бойитиш, талабалар ва резидентлар учун инновацион клиник ҳолатлар билан ишлашни таъминлаш имкониятини яратди. Бундай натижалар халқ саломатлигида янгича ёндашувларнинг қўлланилишига, тиббий хизмат сифатининг ошиб боришига ва давлат соғлиқни сақлаш сиёсатининг илмий жиҳатдан асосланган йўналишда ривожланишига ҳисса қўшди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, Klotho ва FGF-23 биомаркерлари орқали ташхислаш жараёнини эрта амалга ошириш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида касаллик оғирлашмасидан аввал даволашни бошлаш имконияти яратилди. Бу эса беморни шифохонада узоқ муддат сақлаш, юқори қийматли аппарат текширувлари ва интенсив терапия эҳтиёжларини сезиларли даражада камайтирди. Ҳар бир бемор учун ўртача 510 000 сўмгача молиявий тежамкорликка эришилди, тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида умумий харажатлар 18–22% гача қисқартирилди. Бу ресурсларнинг тежалиши нафақат беморлар ва уларнинг оиласи учун иқтисодий енгиллик яратди, балки тиббиёт муассасаларининг бюджетига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Қўшимча равишда, биомаркерлар орқали амалга ошириладиган лаборатор ташхислар воситасида диагностик жараён стандартлаштирилиб, тиббий ресурслар мақсадли ва самарали бошқарила бошланди. Хулоса: Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омили — буйрак дисфункциясининг турли этиологиялардаги шаклларини эрта аниқлаш ва патогенезини тушунишда муҳим аҳамиятга эга биомаркерлардир. Улар ташхислаш, башоратлаш ва назорат функцияларини бажарувчи самарали восита сифатида клиник амалиётга жорий этилди. Ушбу илмий янгилик фонида тиббий хизматнинг сифатини ошириш, беморнинг клиник ҳолатини ўз вақтида баҳолаш, индивидуал даволаш стратегиясини тузиш ҳамда касаллик оғирлашишини олдини олиш имкони беради.
иккинчи илмий янгилик: Klotho оқсили ва FGF-23 нинг гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабетда буйрак дисфункциясини аниқлашдаги сезувчанлиги ҳамда махсуслиги солиштирма асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.07.2024 йилдаги 258-сонли ҳамда Яшнобод тумани ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 02.07.2024 йилдаги 101-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/67-сонли хулосаси). Ушбу тадқиқотда ROC-эгрилиги, AUC (Area Under the Curve) каби замонавий биостатистик усуллардан фойдаланган ҳолда Klotho ва FGF-23 кўрсаткичларининг ҳар бир этиология бўйича диагностик қиймати баҳоланди. Аниқланган натижаларга кўра, Klotho оқсилининг паст даражаси ва FGF-23 ўсиш омилининг юқори даражаси буйрак функциясининг эрта бузилишини юқори аниқлик билан кўрсатиб берди. Klotho оқсилининг сезувчанлиги 84,6%, махсуслиги 81,2%, FGF-23 кўрсаткичининг эса сезувчанлиги 88,1%, махсуслиги 85,3% ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар ушбу биомаркерларни клиник амалиётда ишончли ташхислаш воситаси сифатида қўллаш имконини яратди. Ижтимоий самарадорлиги: Биомаркерларнинг юқори сезувчанлиги ва махсуслиги орқали турли этиологияли буйрак дисфункцияларини илк клиник белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имконияти яратилди. Бу эса беморларга эрта босқичда ташхис қўйиш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва профилактик чораларни ўз вақтида кўришни таъминлади. Шу билан бирга, ташхислашдаги ишончлиликнинг ошиши клиник хато ташхислар сонини камайтирди, беморларга берилган тавсияларнинг самарадорлигини оширди ва бемор–шифокор ўртасидаги ишонч мустаҳкамланди. Ушбу илмий янгилик асосида умумий амалиётда биомаркерларга асосланган “ташхислашдаги алгоритмлар” ишлаб чиқилиши, соғлиқни сақлаш муассасаларида ташхислашнинг сифатини яхшилашга ва стандартлаштиришга хизмат қилди. Беморларни гуруҳлаб баҳолаш ва улар учун индивидуал даволаш стратегияларини белгилаш орқали касалликнинг оғир шаклларига ўтиши сезиларли даражада камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: Биомаркерлар асосида ташхислаш жараёнининг аниқлиги туфайли кўплаб қимматбаҳо ва лекин кам самарали асбобий ёки инвазив текширувларни ўтказиш эҳтиёжи камайди. Бу ўз навбатида, ҳар бир бемор учун ўртача 420 000 сўмгача бюджет маблағларини тежаш имконини берди. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш орқали даволаш жараёни тезроқ бошланиб, шифохонада қолиш муддати камайди ва даволаш харажатлари умумий равишда 15–20% гача қисқарди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, биомаркерларга асосланган ташхис услуби республика миқёсида клиник амалиётга кенг жорий этилса, соғлиқни сақлаш тизимида умумий харажатлар сезиларли даражада қисқаради. Бу эса тиббиёт муассасаларида ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Хулоса: Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омилининг ташхисий сезувчанлиги ва махсуслигини турли этиологияли буйрак дисфункцияларида таҳлил қилиш орқали ушбу биомаркерларнинг клиник аҳамияти тўлиқ асослаб берилди. Ушбу биомаркерлар диагностик жараённи илмий асосланган, аниқ ва самарали тарзда бошқариш имконини яратди. Олинган натижалар асосида ташхислаш тизимида янги ёндашувлар жорий этилди ва бу клиник амалиётдаги ташхис қўйиш сифатини оширишга хизмат қилди. Тадқиқот натижалари нафақат шифокорлар фаолиятини осонлаштирди, балки беморлар учун тез ва мақсадли ёрдам кўрсатиш имкониятларини ҳам кенгайтирди. Умумий ҳолда, ушбу илмий янгилик соғлиқни сақлаш тизимида юқори ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: Klotho оқсили ва FGF-23 турли этиологияли сурункали буйрак касаллигида унинг дисфункцияси ривожланишини башорат қилиш ва эрта аниқлашда биомаркерлар сифатида фойдаланиш асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.07.2024 йилдаги 258-сонли ҳамда Яшнобод тумани ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 02.07.2024 йилдаги 101-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/67-сонли хулосаси). Ушбу биомаркерларнинг динамикаси турли этиологияли (артериал гипертония, сурункали юрак етишмовчилиги ва 2-тур қандли диабет) буйраклар дисфункциясида касалликнинг босқичма-босқич ривожланиши билан боғлиқ ҳолда кузатилди. Олинган натижаларга кўра, Klotho оқсили даражасининг пасайиши ва FGF-23 даражасининг ошиши, коптокчалар фильтрация тезлиги, цистатин  С ва креатинин клиренсидаги салбий ўзгаришлар билан юқори ишончлиликда боғлиқ эканлиги аниқланди. Башоратлаш қиймат ROC-анализ ва регрессия моделлари орқали математик жиҳатдан тасдиқланди. Бу ўзгаришлар биомаркерларни нафақат ташхисий, балки башоратлаш ва назорат функциясига эга клиник кўрсаткичлар сифатида баҳолаш имконини яратди. Ижтимоий самарадорлиги: башоратлашда биомаркерларни қўллаш орқали буйраклар дисфункциясининг оғирлашиш хавфини олдиндан аниқлаш имконияти яратилди. Бу эса ўз навбатида, беморларни юқори хавф гуруҳига киритиб, улар учун персоналлаштирилган кузатув ва даволаш стратегияларини шакллантиришга имкон берди. Шунингдек, асоратларнинг эрта олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини сақлаб қолиш ва ногиронликни камайтиришга хизмат қилди. Шу билан бирга, ушбу прогностик ёндашув шифокорларга касалликнинг динамикасини кузатиб бориш, даволаш самарадорлигини баҳолаш ва стратегик қарорлар қабул қилишда аниқ ҳамда тезкор маълумотлар бериш имконини берди. Тадқиқот натижалари амалиётда қўлланилгани орқали ахборотли тиббий назорат ва хавфни стратификация қилиш тизими шаклланди. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик ривожланишини эрта башоратлаш орқали юқори қийматли интенсив терапия ёки нефрологик стационарда даволаш эҳтиёжларини кечиктириш ёки умуман олдини олиш имкони яратилди. Бу эса ҳар бир бемор учун ўртача 460 000 сўмгача бюджет маблағларини тежашга сабаб бўлди. Шунингдек, касаллик оғирлашмасидан олдин кўрилган профилактик чоралар даволаш муддатини қисқартирди ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш имконини оширди. Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш тизимида “қимматга тушадиган кеч ташхис”нинг ўрни қисқариб, молиявий оқимлар профилактикага йўналтирилди. Хулоса: Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омили буйраклар дисфункциясининг ривожланиш динамикасини илгари аниқлаш ва башоратлашда ишончли биомаркерлар сифатида илмий жиҳатдан асослаб берилди. Ушбу биомаркерларнинг прогностик қийматини ҳисобга олган ҳолда, клиник амалиётда эрта диагностика ва хавфни баҳолашнинг янги ёндашуви шаклланди. Тадқиқот натижалари касалликнинг оғир босқичларга ўтиши олдини олиш, индивидуал даволаш режаларини тузиш ва даволашни рационаллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу ёндашув беморлар соғлиғини сақлаш, соғлиқни сақлаш тизимида харажатларни камайтириш ва умумий ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган муҳим илмий-амалий янгилик сифатида эътироф этилди.
тўртинчи илмий янгилик: Klotho оқсили ва FGF-23 ўзгаришлари билан сурункали буйрак касаллиги ривожланишида метаболик жараёнлар (фосфор, кальций ва витамин Д) ўртасидаги ўртасидаги узвий боғлиқлик аниқланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.07.2024 йилдаги 258-сонли ҳамда Яшнобод тумани ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 02.07.2024 йилдаги 101-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/67-сонли хулосаси) Биомаркерларнинг ўзгариши билан минерал моддалар алмашинуви кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик корреляцион ва регрессия таҳлиллари орқали баҳоланди. Тадқиқот натижаларига кўра, Klotho оқсили даражаси билан гломеруляр фильтрация тезлиги (GFR) ўртасида ишончли, тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги аниқланди (r=0,41; p<0,01). Шу билан бирга, FGF-23 даражаси ва қон сийдиксидаги фосфор миқдори ўртасида кучли мусбат корреляция кузатилди (r=0,68; p<0,001). Бу натижалар метаболик дисбаланснинг ривожланишида Klotho ва FGF-23 биомаркерларининг фаол иштирокини тасдиқлаб, уларнинг патогенетик ролини илмий асосда белгилаб берди. Аниқланган боғлиқликлар фонида, ушбу биомаркерлар ёрдамида минерал алмашинув бузилишларини эрта аниқлаш ва комплекс баҳолаш имкони яратилди. Хусусан, гиперфосфатемия, гипокальциемия, ва витамин D етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатлар метаболик остеопатия, томир кальцийланиши ва касалликнинг оғирлашуви билан узвий боғлиқ эканлиги тасдиқланди. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу илмий янгилик асосида метаболик ҳолатни комплекс таҳлил қилиш ва эрта бошқариш имкониятлари кенгайди. Биомаркерларга асосланган баҳолаш воситалари орқали беморларда кальций-фосфор мувозанатининг бузилиши, томир кальцийланиши ва остеодистрофия каби асоратларнинг олдини олиш мумкин бўлди. Бу эса беморларда оғриқ синдроми, ҳаракат чекланиши, суяк мустаҳкамлигининг пасайиши ва шикастланиш хавфини камайтирди. Бундан ташқари, минерал моддалар алмашинуви кўрсаткичларининг динамикасини баҳолаш имконини берувчи биомаркерлар клиник қарор қабул қилишда шифокорларга реал вақт режимида самарали маълумот тақдим этиб, ҳар бир бемор учун индивидуал назорат стратегиясини тузиш имконини яратди. Бу, ўз навбатида, беморнинг ҳаёт сифатини сақлаш ва касаллик давомийлигида функционал фаолликни таъминлашга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: Klotho ва FGF-23 кўрсаткичлари асосида метаболик дисбалансни баҳолаш ва назорат қилиш орқали кераксиз лаборатор таҳлиллар, қимматли инструментал текширувлар ва асоссиз шифохонага ётқизишлар олдини олинди. Натижада ҳар бир бемор учун ўртача 370 000 сўмгача харажат тежалишига эришилди. Метаболик ўзгаришларнинг эрта аниқланиши даволашни тартибга солиш, кальций ва витамин D препаратларини мақсадли қўллаш, фосфор-байлаштирувчи препаратлардан фойдаланишни оптималлаштириш имконини берди. Бу эса ресурсларни мақсадли ва оқилона ишлатишга хизмат қилди ҳамда даволаш жараёнида иқтисодий самарадорликни оширди. Хулоса: Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омилининг фосфор, кальций ва витамин D алмашинуви билан боғлиқлигини ўрганиш орқали уларнинг метаболик назоратдаги клиник аҳамияти илмий асосда тасдиқланди. Ушбу биомаркерлар сурункали буйрак касаллигида метаболик дисфункцияларни эрта аниқлаш, асоратларни олдини олиш ва индивидуал даволашни бошқаришда самарали восита сифатида тавсия этилди. Илмий янгиликнинг амалий жорий этилиши шифокорлар учун янги диагностик ва терапевтик имкониятлар эшигини очди, беморлар учун эса ҳаёт сифатини сақлаб қолиш ва саломатликни барқарорлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилиш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: амалий тиббиётда Klotho оқсили ва FGF-23 биомаркерларидан гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги ҳамда қандли диабетда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш ва даволаш жараёнларини самарали бошқариш учун фойдаланиш асосланганлиги Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 01.07.2024 йилдаги 258-сонли ҳамда Яшнобод тумани ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси 02.07.2024 йилдаги 101-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/67-сонли хулосаси). Ушбу тавсиялар буйраклар дисфункциясининг ривожланиш патогенезида мазкур биомаркерларнинг алоҳида ўрнига таяниб, ташхислаш, башоратлаш ва даволашни индивидуаллаштириш имконини берувчи тартибда тузилди. Мазкур амалий тавсиялар Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан расман тасдиқланиб, 2024 йил 25 мартдаги 03-24/293t-сонли маълумотнома орқали клиник амалиётга жорий этилди. Тавсияларда биомаркерлар асосида беморни баҳолаш алгоритми, ташхислаш мезонлари, хавфни баҳолаш ва даволашни оптималлаштириш йўналишлари аниқ кўрсатиб берилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсиялар асосида Klotho ва FGF-23 биомаркерларидан фойдаланиш беморларда буйраклар дисфункциясини эрта босқичда аниқлаш имконини берди. Бу эса касалликнинг оғирлашишидан олдин даволашни бошлашга, асоратларни камайтиришга, шифохонада ётиш муддатларини қисқартиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берди. Индивидуаллаштирилган ёндашув асосида тавсия этилган даволаш усуллари шифокорга беморнинг клиник ҳолатига мос равишда фарқли терапевтик тактикаларни танлаш имконини яратди. Ушбу ёндашув нафақат беморларнинг аҳволини яхшилашга, балки соғлиқни сақлаш тизимида сифатли ташхислаш ва даволаш стандартларини жорий этишга хизмат қилди. Ҳар бир клиник ҳолатга фокусланган, биомаркерлар асосида асосланган персонал тиббий хизматни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлди. Бу эса республикамизда илмий тавсиялар асосида бошқариладиган клиник қарорлар маданиятини шакллантиришга қўшимча туртки берди. Иқтисодий самарадорлиги: амалий тавсиялар натижасида ташхислашда юқори аниқликка эришилди, бу эса қайта текширувлар, асоссиз даволаш протоколлари ва шифохонада узоқ ётиш ҳолатларини камайтиришга олиб келди. Ҳар бир бемор учун ўртача 680 000 сўмгача бюджет маблағлари тежалиши таъминланди. Ушбу иқтисодий самарадорлик шифохоналарда ресурсларни мақсадли ва оқилона тақсимлашга, тиббий жиҳозлар ва лаборатория хизматларидан фойдаланишни оптималлаштиришга хизмат қилди. Хулоса: Klotho оқсили ва FGF-23 ўсиш омилига асосланган янги клиник тавсиялар буйраклар дисфункциясини ташхислаш ва даволашда илмий ва амалиёт бирлигини таъминловчи муҳим янгилик сифатида шаклланди. Тавсиялар асосида ташхислаш, башоратлаш ва терапевтик қарорларни қабул қилиш жараёнлари юқори аниқликка эга бўлди. Ушбу ёндашув орқали беморларга сифатли ва индивидуаллаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, шифокор фаолиятини илмий тавсиялар билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимида иқтисодий самарадорликка эришиш имкони яратилди. Бу илмий янгилик тиббий амалиётда юқори қийматга эга бўлиб, унинг жорий этилиши буйраклар дисфункциясини самарали бошқаришни имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish