Раҳимова Дурдона Журақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ёшидаги болаларнинг овқатланишини гигиеник баҳолаш ва уни оптималлаштириш йўллари (Самарқанд вилояти мисолида)», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3144.
Илмий раҳбар: Шайхова Гули Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ Миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактаб ёшидаги болаларнинг овқатланиш ҳолатини оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиларининг мутлақ овқатланиши ва антропометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва уларнинг овқатланишини такомиллаштириш дастурини амалга ошириш жараёнида биринчи марта умумий касалланишлар тузилмасида овқатланиш билан боғлиқ алиментар касалликлар аниқланиб, гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган;
биринчи марта бошланғич мактаб ўқувчиларининг ҳақиқий овқатланиши таҳлил қилинган, умумий овқатланишни ташкил этишни амалга ошириш учун нархи ва таомлар ассортименти ҳар хил бўлган 10 кунлик нонушта рациони тавсия қилинган, бошланғич синф ўқувчилари учун ликопча ишлаб чиқилган;
бошланғич мактаб ёшидаги болалар учун таркиби тўла сифатли дон маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, муҳим аминокислоталарни ўз ичига олган сифатли оқсилли ёғсиз гўшт, парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари, А ва Е витаминлари манбаи ҳисобланган сут маҳсулотлари, ёғли маҳсулотлар гуруҳига кирувчи ёнғоқ, ҳайвон ва ўсимлик мойларидан иборат бўлган рационал овқатланишнинг замонавий модели ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилоятида биринчи марта мактаб ёшидаги болаларнинг мурожаатлар ва комплекс тиббий кўриклар маълумотлари асосида алиментар касалликлар, функционал бузилишлар ва сурункали касалликларни кунлик овқатланиш рационининг кимёвий таркиби, озуқавий ва биологик қийматига боғлиқлигини ўзига хос гигиеник хусусиятлари исботланиб, тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мактаб ёшидаги болалар овқатланишини оптималлаштириш йўлларини гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчиларининг мутлақ овқатланиши ва антропометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва уларнинг овқатланишини такомиллаштириш дастурини амалга ошириш жараёнида биринчи марта умумий касалланишлар тузилмасида овқатланиш билан боғлиқ алиментар касалликлар аниқланиб, гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 11 ноябрда 11-23/205-t-сон билан тасдиқланган «Организация питания учащихся начальных классов общеобразовательных учреждений» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Навоий вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги I-09/164-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги 05-02/30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг уй шароитида ва мактабда ҳақиқий овқатланиши ҳолати, кунлик рационининг сон ва сифат кўрсаткичининг ўзгариши натижасида ўқувчилар орасида овқатланиш билан боғлиқ касалликлар сонини ортиши натижасидаги юзага келадиган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш тартибини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ўқувчиларининг уй шароитида ва мактабда ҳақиқий овқатланиши ҳолатининг ўзгариши натижасида юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 750000 сўм бюджет маблағлар (болалар касалликлари шифохонасининг перскурантига кўра бир нафар бемор ўқувчининг даволаниш нархи 60000-90000 сўмни ташкил қилади) иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: биринчи марта бошланғич мактаб ўқувчиларининг ҳақиқий овқатланиши таҳлил қилинган, умумий овқатланишни ташкил этишни амалга ошириш учун нархи ва таомлар ассортименти ҳар хил бўлган 10 кунлик нонушта рациони тавсия қилинган, бошланғич синф ўқувчилари учун ликопча ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 11 ноябрда 11-23/205-t-сон билан тасдиқланган «Организация питания учащихся начальных классов общеобразовательных учреждений» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Навоий вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги I-09/164-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги 05-02/30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бошланғич синф ўқувчиларининг ҳақиқий овқатланишининг гигиеник таҳлилида умумий овқатланишни ташкил этишда амалга ошириш учун нархи ва таомлар ассортименти ҳар хил бўлган 10 кунлик нонушта рациони ҳамда бошланғич синф ўқувчилари учун тавсия этилган ликопчадан фойдланиш натижасида ўқувчилар орасида саломатлик ҳолатини яхшилаш ва жисмоний ривожланишижаги ўзгаришларни коррекциялаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бошланғич мактаб ўқувчиларининг ҳақиқий овқатланишининг издан чиқиши натижасида юзага келган касалликларни даволаш учун сарфланадиган 750000 сўм бюджет маблағлар (болалар касалликлари шифохонасининг перскурантига кўра бир нафар бемор ўқувчининг даволаниш нархи 60000-90000 сўмни ташкил қилади) иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: бошланғич мактаб ёшидаги болалар учун таркиби тўла сифатли дон маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, муҳим аминокислоталарни ўз ичига олган сифатли оқсилли ёғсиз гўшт, парранда гўшти, балиқ маҳсулотлари, А ва Е витаминлари манбаи ҳисобланган сут маҳсулотлари, ёғли маҳсулотлар гуруҳига кирувчи ёнғоқ, ҳайвон ва ўсимлик мойларидан иборат бўлган рационал овқатланишнинг замонавий модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 11 ноябрда 11-23/205-t-сон билан тасдиқланган «Организация питания учащихся начальных классов общеобразовательных учреждений» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Навоий вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги I-09/164-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги 05-02/30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бошланғич мактаб ўқувчилари учун соғлом овқатланиш тамойилларига асосланган, таркибида етарли даражада енгил хазм бўладиган амалмаштириб бўмайдиган амнокислотлар, турли ўсимлик оқсилларига бой бўлган рационга эса бўлган нонуштанинг замонавий моделини ишлаб чиқиш натижасида мактаб ўқувчилар орасида сурункали касалликларнинг ривожланиши ва асоратларни олдини олиш ва ногиронлик камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бошланғич мактаб ўқувчилари учун соғлом овқатланиш тамойилларига асосланган нонуштанинг замонавий моделидан фойдаланиш натижасида бошланғич синф ўқувчилар орасида мавжуд соматик касалликларни даволаш учун сарфланадиган 750000 сўм бюджет маблағлар (болалар касалликлари шифохонасининг перскурантига кўра бир нафар бемор ўқувчининг даволаниш нархи 60000-90000 сўмни ташкил қилади) иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: Самарқанд вилоятида биринчи марта мактаб ёшидаги болаларнинг мурожаатлар ва комплекс тиббий кўриклар маълумотлари асосида алиментар касалликлар, функционал бузилишлар ва сурункали касалликларни кунлик овқатланиш рационининг кимёвий таркиби, озуқавий ва биологик қийматига боғлиқлигини ўзига хос гигиеник хусусиятлари исботланиб, тавсиялар ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 11 ноябрда 11-23/205-t-сон билан тасдиқланган «Организация питания учащихся начальных классов общеобразовательных учреждений» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Навоий вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги I-09/164-сон ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат салмоатлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бўйича 21.04.2023 йилдаги 05-02/30-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/29-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мактаб ёшидаги ўқувчиларда мурожаатлар ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар маълумотлари асосида ташхисланган алиментар боғлиқ, функционал бузилишлар ва сурункали касалликларни кунлик овқатланиш рациони кимёвий таркиби, озуқавий ва биологик қийматига боғлиқлиги натижасида юзага келган ўзгаришлари ўз вақтида ташхислаш ва касалликларни самарали даволаш тизимини ишлаб чиқиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мактаб ёшидаги ўқувчиларда мурожаатлар ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар маълумотлари асосида ташхисланган алиментар боғлиқ касалликларни даволаш учун сарфланадиган 750000 сўм бюджет маблағлар (болалар касалликлари шифохонасининг перскурантига кўра бир нафар бемор ўқувчининг даволаниш нархи 60000-90000 сўмни ташкил қилади) иқтисод қилинади.