Аминов Алижон Ахтамовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Физика таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси (молекуляр физика фани мисолида)”.
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).(педагогика фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7402.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/31.03.2021.FM.70.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ғаниев Абдуқаҳҳор Гадоевич педагогика фанлари доктори, профессор. Ахмедов Ахад Ахрорович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади физика таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат (молекуляр физика фани мисолида).
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасалари физика таълими йўналиши талабаларининг касбий компетентлиги, амалий билим ва кўникмага эга бўлиш рақамли таълим технологияларнинг эмуляцион ва симуляцион дастурий воситаларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
молекуляр физика фанини назарий ва амалий машғулотларида талабаларни касбий компетентлиги рақамли таълим технологияларига асосланган Wеб-сайт ва мобил илова алгоритми асосида физик жараёнларни моделлаштириш мазмунан такомиллаштирилган;
бўлажак физика ўқитувчиларининг молекуляр физика фанидан касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси физик масалалар ва жараёнларни сонли усуллардан фойдаланиб математик моделлаштириш усулидан фойдаланиб ўқув материалларини ўзаро интеграсиялаш асосида такомиллаштирилган;
молекуляр физика фанидан касбий компетентлигини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган модели мотивасион, когнитив, қисман изланувчилик ва фаолиятли мезонлари рақамли таълим технологияларга асосланган wеб-сайт ва мобил иловаларга устуворлик бериш методик таъминоти такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим технологиялари ва методлари асосида рақамли таълим технологияларини қўллаган ҳолда, физика таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси (молекуляр физика фани мисолида) бўйича олинган натижалар асосида:
физика таълим йўналиши талабаларига Молекуляр физика фани мавзуларини ўқитишда ва касбий компетентлигини ривожлантиришда ўқитиш шакли, тамойиллари, татбиқ этиш ҳолати, лойиҳалаш босқичлари (таҳлил қилиш, интегративлик, компетенсиявийлик, ижодий)га доир таклиф ҳамда тавсиялардан “Умумий физика, 1-қисм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 21 октябрдаги 556-сонли буйруғи, 556-37 рақамли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида Молекуляр физика фанини ўқитиш самарадорлигига эришилган.
олий таълим муассасаларида бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга мўлжалланган модели ташкилий-тузилмавий блок компонентлари, янги маълумотларни топиш, тажрибаларни текшириш, замонавий технологиялардан фойдаланиб ривожлантириш методикаси, баҳолаш натижалари блоги синхрон алоқадолигига доир таклиф ва тавсиялар “Умумий физика 2-қисм” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6 ноябрдаги 491-сонли буйруғи, 491230 рақамли гувоҳномаси). Натижада, физика таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси шакилланиб борган.
бўлажак физика ўқитувчиларининг Молекуляр физика фанидан касбий компетентлигини ривожлантириш мезонлари мавзуларга мос инновацион технологиаяларни таснифлаш, замонавий ўқув материалларни фан модулларига вариатив қўллаш имкониятларига доир таклиф ва тавсиялар “АИФ1/4 “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш (2020-2023 йй.)” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 12-декабрдаги 03-2771-2759 сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассалари физика таълим йўналиши талабаларининг Молекуляр физика фанидан касбий компетентлигини ривожлантиришга эришилган.
Тадқиқот иши бўйича “Молекуляр физика” фанини ўқитиш учун wеб сайт ва мобил илова ишлаб чиқилган. Натижада олий таълим муассасаларида “Молекуляр физика” фани бўйича талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга эришилганлиги ҳақида Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази директорининг 2023-йил 23-ноябрдаги 02/01-01-173 сонли маълумотномасида кўрсатиб ўтилган. Ҳамда тадқиқот иши бўйича ўтказилган тажриба-синов ишларининг натижалари Бухоро давлат университети, Қарши Давлат университети, Термиз давлат университетларининг тегишли маълумотномалари билан тасдиқланган.