Ғайбуллаев Сохибжон Ғайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Мажбуриятлар бажарилишини таъминлашни назарда тутадиган битимларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1432
Илмий раҳбар: Имомов Нурилло Файзуллоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратуллаевич, юридик фанлар доктори; Рахимов Дониёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мажбурийатлар бажарилишини таъминлашни назарда тутадиган битимларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солинишини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тадбиркорлик фаолийатини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” билан кафиллик шартномаси мажбурийатлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида ундиришни бошқа усулларини қўллаш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эгалиги асослантирилган;
лизинг субектлари томонидан мажбурийатлар лозим даражада бажарилмаганлиги билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар лизинг шартномаси шартларини чуқур ўрганишлари лозимлиги асосланган;
кўчмас мол-мулкка нисбатан ҳуқуқ бегоналаштирилганда у жойлашган ер участкасининг ижараси бўйича ҳуқуқ ва мажбурийатлар ҳам ижара берувчининг розилигисиз ўтказилиши асослаб берилган;
электрон онлайн-ауксион асосида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларини ижара ҳуқуқи бошқа шахсларга асосий шартноманинг муддати давомида қайта ижарага берилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
“Тадбиркорлик фаолийатини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” билан кафиллик шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбурийатлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида ундиришни бошқа усулларини қўллаш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эгалигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020-йил 3-июлдаги 12-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг 1-бандини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2024-йил 24-майдаги 08/453-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши қарздорлар томонидан мажбурийатлар бажарилмаганида тадбиркорлик субектлари маанфаатларини ишончли таъминлаш тизимини йаратишга хизмат қилган;
лизинг субектлари томонидан мажбурийатлар бажарилмаганлиги йоки лозим даражада бажарилмаганлиги билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар лизинг шартномаси шартларини чуқур ўрганишлари лозимлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги 6-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори 11-банди асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2024-йил 24-майдаги 08/453-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши таъминловчи битим сифатида лизинг шартномасига оид низоларни ҳал этишда судлар томонидан тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбурийатларини қўллаш самарадорлигини ошишига замин йаратган;
кўчмас мол-мулк ва унга бўлган ҳуқуқ бегоналаштирилганида у жойлашган ер участкасига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳам бошқа шахсга ижарага берувчининг розилигисиз ўтиши ҳақидаги таклиф “Ижара тўғрисида”ги Қонунга 81-модда сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-октабрдаги “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–871-сон Қонунининг 2-моддаси асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 5-нойабрдаги 37-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши кўчмас мулкка нисбатан ижара ҳуқуқи иккиламчи тусга эга эканлиги борасида аниқ қоида шакллантирган;
электрон онлайн-ауксион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини қайта ижарага бериш асосий ижара шартномаси муддатига қадар амал қилиши бўйича таклиф “Ижара тўғрисида”ги Қонунга 81-модда сифатида Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 23-октабрдаги “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–871-сон Қонунининг 2-моддаси асосида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024-йил 5-нойабрдаги 37-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши асосий ижара ва қайта ижаранинг амал қилиши муддатлари борасида йагона тўхтамга келиш имконини берган.